Индивидуал ва бозор талаби (2 соат) Индивидуал талаб Истеъмолчининг мувозанатлик шарти


Download 0.58 Mb.
bet10/12
Sana28.12.2022
Hajmi0.58 Mb.
#1009476
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
ИНДИВИДУАЛ ВА БОЗОР ТАЛАБИ

Даромад самараси - бу неъмат нархи ўзгариши (алмашиш самараси ҳисобга олинмаганда) натижасида реал даромад ўзгаришининг истеъмолчи талабига таъсиридир. Даромад самараси - бу истеъмолчининг сотиб олиш имкониятини ошганлигини кўрсатади ва у бир бюджет чизиғидан бошқа бюджет чизиғига истеъмолчининг оптимал товарлар мажмуасини ўтишини акслантиради.
Алмаштириш самараси - бу нафлик даражаси ўзгармаганда, товарлар нархи ўзгариши муносабати билан истеъмол товарлар талаби таркибининг ўзгаришидир. Алмашиш самараси неъмат нархини ўзгариши натижасида Б неъматни қўшимча неъмат билан алмаштирилишини ифодалайди. Бу алмаштириш бефарқлик эгри чизиғи бўйича бўлади.
Бозор шароитида даромад самараси ва алмаштириш самарасини ажратилиши, товарларга нарх белгилашдаги қонуниятларни яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Биз даромад ва алмаштириш самараларини нормал товарлар учун кўриб чиқдик. Паст категорияли товарлар учун даромад ва алмаштириш самаралари ўз хусусиятларига эга.
5.4 Бозор талаби

Бозор талаби алоҳида бозордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари йиғиндиси билан аниқланади. Бозор талаби чизиғи эса маълум бзордаги истеъмолчиларнинг индивидуал талаблари чизиқларини қўшиш орқали олиниши мумкин.


Фараз қилайлик, озиқ-овқат бозорида (масалани соддалаштириш учун) учта А, Б ва В истеъмолчилар ҳаракат қилади дейлик.
қуйидаги жадвалда (5.1-жадвал) ҳар бир истеъмолчининг берилган нархларда озиқ-овқатга бўлган талаби келтирилган.
5.1-жадвал.

Истеъмолчилар,

Озиқ-овқат


бирликда нархи, Р сўм

А


Б


В


Умумий бозор талаби, бирликда

1

4

6

8

18

2

3

5

7

15

3

2

4

6

12

4

1

3

5

9

5

0

2

4

6

Охирги устунда умумий бозор талаби келтириган ва улар истеъмолчиларнинг индивидуал талабларини қўшиш орқали аниқланган. Масалан, озиқ-овқат нархи 1 сўм бўлганда, умумий бозор талаби қуйидагича ҳисобланади:
Қуйидаги 5.14-расмда ушбу истеъмолчиларнинг талаб чизиқлари ва бозор талаб чизиғи келтирилган. Бозор талаби чизиғи ҳар бир истеъмолчининг берилган нархлардаги талабларини қўшиш орқали ҳосил қилинган.
Бозор талаби чизиғининг ҳар бир нуқтаси берилган нархда учта истеъмолчи учун қанча озиқ-овқат бирлиги кераклигини кўрсатади. Масалан, нарх 3 сўм бўлганда, бозор талаби 12 бирлик бўлиб, у А, Б ва В истеъмолчиларнинг нарх 3 сўм бўлгандаги талаблари йиғиндисига тенг





Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling