Individual va bozor talabi геология фанлар университети


Download 14.86 Kb.
bet1/3
Sana04.11.2023
Hajmi14.86 Kb.
#1748453
  1   2   3
Bog'liq
7-MAЪРУЗА (2)


INDIVIDUAL VA BOZOR TALABI
ГЕОЛОГИЯ ФАНЛАР УНИВЕРСИТЕТИ
Маърузачи: доц. ТУХТАБАЕВ ЖАМШИД ШАРАФЕТДИНОВИЧ
E-mail: TuxtaboyevJ@gmail.com
Phone: + 998 91 540 99 39

РЕЖА


UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
2
КЕЙНСНИНГ МАКРОИҚТИСОДИЙ МУВОЗАНАТ НАЗАРИЯСИ
ИНВЕСТИЦИЯЛАШ ВА ЖАМҒАРИШ РЕЖАЛАРИНИНГ ТУРЛИЧА ЭКАНЛИГИ
ТОВАР МОДДИЙ ЗАҲИРАЛАРИНИНГ РЕЖАЛАШТИРИЛМАГАН ЎЗГАРИШЛАРИ
3
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Бозор иқтисодиётида таваккалчилик ва унинг вужудга келиши.
Келажакка тааллуқли ҳар қандай ҳаракат ноаниқ натижага эга. Даромадларимизнинг бир қисмини банкка депозитга жойлаштирганимизда банкдан пулни қайтариб оладиган даврда унинг харид қуввати қанча бўлишини билмаймиз, негаки ўтадиган давр оралиғида инфляция суръатлари қанчалик ўсиши бизга номаълум. Ёки бирор мақсадда банкдан узоқ муддатли кредит олиб, уни келгусида оладиган даромадларимиздан қоплашни режалаштирамиз. Аммо келгусида оладиган даромадларимиз ҳар доим ҳам аниқ бўлавермайди.
Бугун харид қилинган акциянинг бўлғуси қиймати ҳам бизга номаълум, чунки биз акциясини харид қилган акциядорлик компаниясининг келгусидаги молиявий ҳолати, обрў-эътибори ва дивиденд сиёсати фонд бозорларида акция қийматига кучли таъсир кўрсатади.
Тадбиркорлик фаолияти — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан амалга ошириладиган, таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускор фаолият. Демак, тадбиркорликка ёки даромад олиш учун тикилган капиталнинг қиймати келгусида ундан олинадиган даромад қийматига боғлиқ экан, демак у ноаниқлик ва риск (таваккалчилик) билан боғланган экан.
4
UNIVERSITY OF GEOLOGICAL SCIENCES
Таваккалчиликка бўлган муносабат
Инсонлар таваккалчиликга боришга тайёрлиги билан бир-биридан фарқ қилади. Иқтисодчилар инсонларни рискка мойиллигига кўра уч гуруҳга ажратишади:
- риск қилишга мойил бўлмаган (рискдан қочувчи) инсонлар;
- рискка нейтрал (бефарқ) инсонлар;
- рискка мойил (риск қилишни хуш кўрувчи) инсонлар.
Тадбиркор шахслар юқори таваккалчиликга эга бўлса ҳам кутиладиган даромад юқорироқ бўлган иш жойини танлайди, консервативроқ (ўзгаришлардан ўзини олиб қочувчи) шахслар кутиладиган даромад камроқ бўлса ҳам, камроқ таваккалчилик билан боғлиқ ишни, яъни иккинчи иш жойини танлайди.
Таваккалчиликга қарши бўлган инсон деганда шундай инсон тушуниладики, кутиладиган даромад берилганда, у таваккалчилик билан боғлиқ натижаларга нисбатан, кафолатланган натижани устун кўради. Агар таваккалчиликга қарши инсонни истеъмолчи деб қарасак ва у оладиган даромадига истеъмол товарлар мажмуасини сотиб олиб, уни истеъмол қилишдан маълум даражада наф олади деб фараз қилсак, биз истеъмолчининг таваккалчилик билан боғлиқ даромадининг нафлик даражаси билан қандай боғлиқ эканлигини кўришимиз мумкин.

Download 14.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling