Индустриал иқтисодиёт


Назорат ва муҳокама учун саволлар


Download 1.05 Mb.
bet51/57
Sana28.12.2022
Hajmi1.05 Mb.
#1009145
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57
Bog'liq
1 9 темаларЛЕКЦИЯ

Назорат ва муҳокама учун саволлар


1. Саноат ишлаб чиқаришини ижтимоий ташкил этиш шаклининг таркибий қисмлари.
2. Ишлаб чиқариш концентрациясининг моҳияти, мазмуни, шакллари, кўрсаткичлари.
3. Кичик ва ўрта корхоналар концентрацияси ва самарадорлигининг оптимал ҳажмлари.
4. Саноатда ихтисослашув ва кооперация. Уларнинг мазмуни, кўрсаткичлари ва самарадорлиги.
9-МАВЗУ. Саноатда кадрлар ва меҳнатга ҳақ тўлаш


9.1. Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли
9.2. Кадрлар, уларнинг таркиби ва структураси
9.3. Кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш 9.4. Кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш
9.5. Меҳнат ва унга ҳақ тўлаш.


9.1. Кадрлар сиёсати ва унинг саноат тараққиётидаги роли
Саноат тараққиётининг муаммолари умумий мажмуида уни ходимлар билан таъминлаш масаласи, уларнинг манбалари, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш шаклларини ҳамда улардан оқилона фойдаланиш масалаларини аниқлаш алоҳида ўрин эгаллайди. Айниқса, бозор иқтисодиёти шаротида саноат корхона (фирма) ларни кадрлар (ходимлар) билан таъминлаш ва улардан оқилона фойдаланиш алоҳида аҳамият касб этади.
Ходимлар (кадрлар) ўзларининг билими ва илми, меҳнат малакаси, ишлаб чиқариш тажрибаси ва маънавияти билан ишлаб чиқариш кучларининг муҳим унсури ҳисобланади. Улар фан-техника тараққиёти ривожининг, меҳнат унумдорлигини ошириш, асосий ва айланма фондлардан фойдаланишни яхшилаш, маҳсулот сифатини оширишнинг ва унинг таннархини пасайтиришнинг ҳамма соҳалари, ҳамма томонларининг самарадорлигини белгилайдилар.
Шу сабабли ҳам «Ҳамма ишларни кадрлар, ҳал қилади» - деган машҳур қоида ҳозирги кунда ҳам асло ўз долзарблигини йўқотгани йўқ. Аксинча бу асосий фикр Республика Президентининг асарлари, маърузалари ва суҳбатларида қайта-қайта тилга олинмоқда. «Қандай вазифаларни биз ўз олдимизга қўймайлик, қандайдир муаммоларни ечиш керак бўлмасин,- деган эди И.Каримов,- оқибат натижада уларнинг барчаси кадрларга ва яна кадрларга бориб тақалади».
Саноат ишлаб чиқаришида нафақат меҳнат қуроллари ва меҳнат буюмлари (ишлаб чиқариш воситалари), балки кадрлар ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Айнан кадрлар ишлаб чиқаришни бошқарадилар, жорий ва истиқболга тегишли режалаштиришни ва башорат қилишни амалга оширадилар, ишлаб чиқариш воситалари ва молиявий ресурсларни ҳаракатга келтирадилар. Кадрларнинг билими, илми, касбий маҳорати қанчалик юқори бўлса, саноат фаолиятининг ишлаб чиқариш – иқтисодий параметрлари шунчалик юксак бўлади. Демак, саноат ишлаб чиқаришининг аҳволи, ҳолати, ривожи унинг кадрлар потенциали билан белгиланади.
Шу ерда «потенциал» атамасининг маъносини тушунтириб ўтиш керак бўлади, чунки бу тушунча бозор иқтисодиёти шаротитида жуда кўп ишлатилади. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «потенциал» сўзи лотинча «potentia» сўзидан олинганлиги ва имконият, куч-қудрат, яширин имкониятлар маъноларини билдириши таъкидланган. Одатда бу атамада мавжуд бўлган ва сафарбар этилиши, ҳаракатга келтирилиши, маълум мақсадларга эришиш учун фойдаланилиши мумкин бўлган воситалар, заҳиралар ва манбалар ҳам изоҳланиши мумкин.
Кадрлар потенциали – бу меҳнат заҳираси ёки имкониятидир. У жамият меҳнат потенциалининг таркибий қисми ҳисобланади. Унда меҳнат ресурсларининг умумий сони ва уларнинг таркиби, маълумот даражаси, профессионал кўникмаси ва ишлаб чиқаришнинг у ёки бу соҳасида меҳнат қилиш қобилияти акс этади.
Саноат ишлаб чиқаришининг муваффақияти пировард натижада раҳбар кадрларнинг етуклигига, билим ва илмининг даражасига, иш малакаси ҳамда ташкилотчилик қобилиятига, уларни тўғри танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялашга боғлиқдир.
Давлат кадрлар сиёсатини жамият ҳаётининг барча томонларига раҳбарлик савиясини ошириш билан, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётнинг барча соҳаларида жамоа ташкилотларининг раҳбарлик ролини кучайтириш билан бевосита боғлайди. Давлат ва нодавлат ташкилотлари кадрлар билан ишлашни муттасил назорат қилиб борадилар ва маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда кадрлар масаласида Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг ягона йўлини оғишмай ўтказиб борадилар.
Ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг ҳар қандай соҳасида, шу жумладан, саноат тармоғида ҳам натижалилик, самарадорлик кўп жиҳатдан ўрта бўғин кадрларга боғлиқ. Улар раҳбарларнинг энг кўп сонли категорияси бўлиб, ишлаб чиқаришга ҳаммадан яқинроқ турадилар. Шу боисдан республикада ўрта бўғин кадрларга алоҳида аҳамият берилади.
Кадрлар сиёсатининг мазмуни, уни амалга оширишда амал қилинадиган бир қатор тамойиллар мустақилликка эришилгандан кейин бутунлай ўзгарди. Кадрлар ишининг усуллари, шакллари, бу ишга ёндошишнинг сиёсий ва ташкилий раҳбарлик усуллари ҳақидаги қоидалар қайтадан ишлаб чиқилди.
Маълумки, сиёсат кишилар орқали юритилади. Ҳар қандай ташкилий масалаларни сиёсатдан ажратиш мумкин эмас. Шу сабабли, одатда ходимларнинг ишчанлик ва сиёсий хислатларига; ошкораликка ва ходимларни очиқ-ошкора танлашга, раҳбарликнинг давомийлигига риоя қилган ҳолда уларни ўзгартириб туришга; кекса ва ёш кадрларни қўйиб ишлатишга, кадрларга ишонишга ҳамда уларга нисбатан қатъий талабчан бўлишга; давлатнинг асосий вазифалари ва ходимларнинг шахсий қобилиятларига мувофиқ тарзда кадрларни жой-жойига қўйишга; уларнинг ажойиб фазилатлари ва камчиликларини ўрганишга; хўжалик ва сиёсий раҳбарларнинг ғоявий-назарий савиясини муттасил ошириб боришга катта аҳамият берилади.
Кадрлар сиёсатининг долзарб муаммолари Президент асарлари ва нутқларида назарий жиҳатдан чуқур мушоҳада этилган ва ҳар тарафлама асослаб берилган. Кадрлар сиёсати Олий Мажлис томонидан кўриб чиқилади, кўпгина қонун ва қорорларда ўз ифодасини топади.
1997 йилнинг август ойида «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» қабул қилинди ва таълим тизимининг аниқ стратегияси яратилди. Бу дастурнинг мақсади – таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир. Бу стратегик феномен мамлакатимизда таълим тизимини энг замонавий талаб – эҳтиёжлар асосида ўзгартириб юборди. Давримизнинг бу улуғвор ҳужжати қабул қилингандан бери кадрлар тайёрлаш борасида туб янгиланишлар юз берди. Лекин кейинги вақтда бозор иқтисодиёти талабларига жавоб берадиган мутахассислар етишмаётганлиги сезилиб қолди. Шу сабабли Республика Президенти ва Олий Мажлис ҳамда Вазирлар Маҳкамаси истиқлол, мустақиллик билан ҳамкорлик қилишга рози бўлган, тайёр турган барча мутахассисларни ишга жалб эта олди. Айни бир вақтда ёшлар орасидан раҳбар кадрларни излаш, танлаш, тайёрлаш ва тарбиялаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Мавжуд ходимлардан ғоят оқилона фойдаланиш манфаатларини кўзлаб, уларни бир иш соҳасидан бошқа иш соҳасига ҳамда бир ҳудуддан бошқа бир ҳудудга юбориш усулини кенг қўллади.
Мустақиллик йилларида халқ хўжалигининг барча соҳалари учун юксак малакали кадрлар тайёрлаш борасида жуда катта ишлар қилинди. Миллий иқтисоднинг, жумладан, саноатнинг ҳал қилувчи участкаларига раҳбарлик изланувчан, янгиликка интилувчи, фидойи, тафаккури ўткир, ташкилотчилик қобилияти зўр, ўз ишини яхши биладиган мутахассислар қўлида жамлангандир.
Ўзбекистон халқ хўжалигида 2001 йилда 9 миллионга яқин мутахассис ишладики, улардан 2 миллиони олий маълумотли ва 4 миллиони махсус ўрта маълумотли кишилар эди.
Мамлакатимизда XXI аср кадрлари ўсиб етишмоқда, улар иқтисодий, ижтимоий ва фан-техника тараққиётининг энг мураккаб муаммоларини ҳал этишга қодирдирлар.



Download 1.05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling