Индустриал иқтисодиёт
-жадвал Ўзбёкистонда қўлланилаётган тариф сеткаси
Download 1.05 Mb.
|
1 9 темаларЛЕКЦИЯ
15-жадвалЎзбёкистонда қўлланилаётган тариф сеткаси
Манба. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 24 июлдаги Фармони. «Ҳалқ сўзи», 1996, 25 июль Кўпгина корхоналар ҳозирги вақтда анъанавий тариф тизими элементлари асосида меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этишнинг янги, янада самаралироқ усулларини излаш йўлидан бормоқдалар. Бу ижобий ҳодиса бўлиб, корхоналарга ўзлари қараб чиқадиган масалаларни ҳал қилишда мустақиллик беришнинг натижасидир. Корхонада ишловчи барча ходимларнинг меҳнатга ҳақ тўлашни ташкил этиш учун умумий тариф сеткасидан фойдаланиш анча кенг татбиқ этилмоқда. Одатда ишчиларга бериладиган разрядлар сони аввалгидек, яъни 6-8 бўлиб қолмоқда. Сеткадаги разрядларнинг энг кўп миқдори ва уларга мос келувчи тариф коэффициенти муайян корхонада ихтиёрий равишда белгиланиши ва албатта жамоа шартномасида мустаҳкамлаб қўйилиши лозим. Қисқача хулосалар 1. Саноат халқ хўжалигининг етакчи тармоғи сифатида юқори малакали, бой маънавиятга эга бўлган меҳнаткашлар жамоасини ўзида мужассамлаштиради. 2. Кадрларнинг билим, илм ва малака даражаси мамлакат ишлаб чиқариш кучларининг энг муҳим элементи, яъни унсури ҳисобланади. 3. Кадрлар билан ишлаш саноат тараққиётини режалаштириш ва башорат қилиш, саноат корхоналарини ташкил этиш ва бошқаришдан иборатдир. 4.Саноат кадрларининг сонини аниқлаш, уларни тайёрлаш ва тақсимлаш, меҳнат топшириқларини саноат ишлаб чиқариши режасининг бошқа бўлимлари билан боғлаш учун кадрларни таснифлаш алоҳида аҳамиятга эга. 5. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон саноатида кадрларни таркиби ва тузилмаси миқдорий ва сифат жиҳатдан сезиларли даражада ўзгарди. 6. Саноатнинг изчил ривожланиши кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор беришни тақозо этади. 7. Ўзбекистон республикаси Призиденти Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган мажлисидаги маърузасида бундай деган эди: «Ўта муҳим ва долзарб вазифа борки, уни амалга оширмасдан туриб, биз нафақат иқтисодиёт соҳасида, балки умуман жамиятни ислоҳ қилиш борасида ўз олдимизга қўйган мақсад ва марраларга эриша олмаймиз. Гап Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини ҳаётга жорий этиш ҳақида, шу дастур орқали юксак замонавий талабларга жавоб берадиган, янгича фикрлайдиган, мамалакатимизнинг келажак тақдирини ишониб топшириш мумкин бўлган еш кадрларни тарбиялаш ҳақида бормоқда». 8. Ходимларнинг моддий манфаатдорлиги тамойилини ҳаётга мунтазам равишда, яъни изчиллик билан татбиқ этиш саноат тараққиётининг муҳим шартларидан бири ҳисобланади. Шу сабабли саноат ишлаб чиқаришида меҳнатга ҳақ тўлашни яхшилаш ва унинг энг прогрессив усулларини қўллашга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Назорат ва муҳокама учун саволлар 1. Давлатнинг кадрлар сиёсати: моҳияти, аҳамияти ва мазмуни. Саноат ишлаб чиқариши ва кадрлар. Уларни гуруҳларга бўлиш. Кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларни тарбиялаш. Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. Кадрлар сонини башорат қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш муаммолари. Меҳнат атамасининг тушунчаси, моҳияти, аҳамияти. Меҳнатга ҳақ тўлаш тамойиллари ва шакллари. Тариф тизими ва унинг унсурлари. Иш ҳақининг бозор иқтисодиётига мос турлари. Меҳнатга ҳақ тўлашни эркинлаштириш масалалари. 1 Каримов И.А. Ўзбёкистон – бозор муносабатларига ўтишининг ўзига хос йўли. – Т.: «Ўзбёкистон», 1993. 42 бет 2 Каримов И.А., «Халқ сўзи», 6 июнь 1997 йил. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling