Индустриал иқтисодиёт


Download 309.05 Kb.
bet1/75
Sana29.01.2023
Hajmi309.05 Kb.
#1137396
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75
Bog'liq
1 13 темаларLeksiya


ИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЁТ
МАЪРУЗАЛАР МАТНЛАРИ

МУҚАДДИМА


Бозор иқтисодиётига ўтишда, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан тараққий эттириш ва шу асосда жамият аъзоларининг моддий ва маънавий фаровонлигини таъминлашда халқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган саноатнинг мавқеи алоҳида ўрин эгаллайди. Ана шу жуда муҳим соҳа иқтисодий асосларининг ҳам назарий, ҳам амалий моҳияти ва аҳамиятини тушунадиган, бу борадаги барча янгиликлар ва ташкилий ўзгаришларни ҳис эта оладиган иқтисодчиларни тайёрлашда “Индустриал иқтисодиёт“ фанининг роли алоҳида аҳамият касб этади.
Бу фаннинг асосий мақсади илм-толибларида замонавий иқтисодий фикрлашни, мамлакат миллий иқтисодий-ижтимоий ишлаб чиқариш тизимида саноат комплексининг эгаллаган ўрнини тавсифлаш, халқ хўжалиги ва аҳолининг саноат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш ва саноат ишлаб чиқаришининг самарадорлигини ошириш зарурияти тўғрисидаги умумлашган тасаввурни шакллантиришдан иборат.
Индустриал иқтисодиёт“ фани талабаларга нафақат муайян ахборот, маълумотлар, билим ва илм бериши, балки уларни ўз фаолиятининг энг муҳим йўналишларини тўғри танлаб олишга, мураккаб иқтисодий муаммоларнинг ечимини топа билишга ўргатиши керак.
Талабаларнинг бу фан бўйича билим ва малакаларини шакллантиришнинг асосини маърузалар, амалий машғулотлар, мустақил ишлар, илмий-тадқиқотлардаги иштироки ташкил этади.
Маърузалар талабаларга назариянинг асосий негизларини ёритиб берса, семинар ва амалий машғулотлар маъруза материалларини мустаҳкамлашга, фанни чуқур ўргатишга, материални ёзма ва оғзаки баён этиб бериш санъатини эгаллашга ёрдам беради.
Индустриал иқтисодиёт“ фани умумиқтисодий мутахассислик бўйича иқтисодий кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун иқтисодий дарслардан бири бўлгани боис уни ўқитиш алоҳида дарслик ва ўқув қўлланмаси асосида амалга оширилиши зарур.
Китобхонга тавсия этилаётган муаммоли маърузалар матнлари Тошкент Давлат иқтисодиёт университети Илмий кенгаши томонидан тасдиқланган “Ўқув дастур“га биноан ёзилган. У, энг аввало, “Саноатни режалаштириш ва илмий прогнозлаш“ ихтисослиги талабаларига мўлжалланган. Чунки корхона (фирма)ларнинг иқтисодий масалалари алоҳида курсда, яъни “Корхона иқтисодининг асослари, муаммолари“ ва “Корхона иқтисоди“ фанлари бў-йича ўргатилади. Ушбу ўқув қўлланмадан Академиялар, Олий ва ўрта махсус- таълим ўқув юртларининг иқтисод факультетларида билим олувчи талабалар ва ўқувчилар, шунингдек, саноат ишлаб чиқаришини бошқариш, режалаштириш ва прогнозлаш, ташкил этиш соҳасида хизмат қилаётган мутахассислар ҳам фойдаланишлари мумкин.

Download 309.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling