Информацион технолгияларни аудиторлик фаолиятида қўллаш
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси
Download 1.77 Mb. Pdf ko'rish
|
audit otkazish bosqichlari va unda qollaniladigan amallar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Аудиторлик фаолиятининг
ривожланиш босқичлари ва унинг ташкилий – хуқуқий жиҳатлари хорижий олимлардан А.Аренс ва Дж.Лоббек, Р.Додж, Р.Адамс, Д.Р.Кармайкл, М.Бенис, Ф.Л.Дефлиз, Г.Р.Дженик В.М.О’Рейли 1 ва бошқаларнинг илмий асарларида ёритиб берилган. МДҲ мамлакатлари, жумладан Россияда аудиторлик фаолиятининг ташкил топиши ва ривожланишининг долзарб муаммолари қуйидаги олимларнинг асарларида ўз аксини топган: В.Д.Андреев, С.М.Бычкова, А.В.Крикунов, Л.Л.Морозова, В.И.Подольский, Н.Б.Смирнов, Я.В.Соколов, А.А.Трехов, А.Д.Шеремет, Л.З. Шнейдман. Республикамизда ҳам аудиторлик фаолиятининг ташкил топиши ва ривожланиш масалалари А.К.Ибрагимов, А.С.Сотиволдиев, Э.Ф.Гадоев, Н.Ю.Жўраев, А.А.Каримов, Ю.М.Иткин, М.М.Тўлахўжаева, Х.Н.Мусаев, З.Т. Маматов, Ш.У.Ҳайдаров, Р.Д.Дўстмуратов, Б.А.Ҳасанов, Б.К.Ҳамдамов, Ш.Н.Файзиев, Н.Ф.Каримов, А.З.Авлоқулов ва бошқа олимларнинг илмий асарларида тадқиқ қилинган. Мазкур муаммо ечимига тизимли ёндашувлар мавжуд эмаслиги ва бошқа бир қатор сабаблар республикада аудиторлик фаолиятининг ривожлантириш учун чуқур илмий изланишлар олиб борилишини тақозо этади. Диссертация ишининг мақсади ва вазифалари – молиявий инқироз шароитида республикамизда акционерлик жамиятлариди аудиторлик 1 Аренс Э..А., Лоббек Дж.К. Аудит. пер.с анг/. Под.ред. проф.Я.В.Соколова – М.:«Финансы и статистика», 2001. ст-560; Додж Р. Краткое руководства по стандартам и нормам аудита. пер.с англ/. М.: «Финансы и статистика»; Кармайкл Д.Р, Бенис М. Стандарты и нормы аудита. Пер. с англ/. М.:-Аудит. ЮНИТИ, 1995.; Ф.Л.Дефлиз, Г.Р.Дженик, В.М.О’Рейли и др. Аудит Монтгомери. пер.с анг/.под.ред.проф.Я.В.Соколова – М.: Аудит, ЮНИТИ, 1997. ст.-542; Адамс Р.Основы аудита. пер. с англ/под ред.Я.В.Соколова. – М.:ЮНИТИ, 1995.ст-398. 6 фаолиятининг ташкил этилишидаги муаммоларни аниқлаш ва унинг ривожланишининг истиқболли йўналишларини белгилаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. Диссертация мақсадидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги вазифалар белгилаб олинди: акционерлик жамиятларида аудиторлик фаолиятини ташкил этиш, аудит ўтказиш босқичлари, мақсади, иқтисодиётни ривожлантиришда унинг тутган ўрни ва аҳамиятини тадқиқ этиш; аудит муносабатларини такомиллаштиришда томонларнинг бурчлари, манфаатлари, маъсулият ва жавобгарликларини оширишнинг ўрнини асослаб бериш ҳамда уларга нисбатан миллий ва халқаро аудит стандартларида берилган эътиборни ўрганиш ҳамда баҳолаш; мамлакатда аудит тизимини ривожлантиришда миллий аудит стандартларининг ўрни ҳамда ҳиссасини аниқлаш, шунингдек унинг аҳамияти ва ролини оширишда халқаро аудит стандартларига мувофиқлаштиришнинг аҳамиятини кўрсатиш ва асослаб бериш; миллий аудит стандартларининг амалий қўлланилишининг такомиллашувига ғов бўлиб турган муаммоларни аниқлаш ва ўзбекистонда аудит тизими тараққиётида аудиторлик фаолиятининг амалий аҳамияти кўламини оширишга қаратилган қатъий муҳим илмий-амалий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш. республикамизда аудиторлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий асосларини аниқлаштириш ва унинг ривожланиш босқичларини белгилаш; мамлакатимизда аудитни ташкил этиш масалаларини таҳлил қилиш ва уларни ташкил этишдаги муаммоларини бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; аудиторлик фаолияти ва уни ўтказиш босқичларида миллий стандартларини халқаро аудит стандартларига мувофиқлаштириш истиқболларини белгилаш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling