Информацион технолгияларни аудиторлик фаолиятида қўллаш
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Download 1.77 Mb. Pdf ko'rish
|
audit otkazish bosqichlari va unda qollaniladigan amallar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертацияниниг таркибий тузилиши
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илмий тадқиқот
жараёнида ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар «AUDIT INCOME» аудиторлик фирмаси хамда Ўзбекистон Республикаси Аудиторлар палатаси томонидан амалиётга қўллаш учун қабул қилинади . Диссертацияниниг таркибий тузилиши: Магистрлик илмий тадқиқот иши кириш қисми, 3 та боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, ва иловалардан иборат. Биринчи боб - аудит ўтказиш босқичларининг назарий асослари тўғрисидаги маълумотлардан ташкил топган бўлиб,учта қисмдан иборат; биринчи қисмда Ўзбекистонда иқтисодий инқироз шароитида аудиторлик текшируви ўтказишни роли, унга таъсир этувчи омиллар 9 тўғрисида; иккинчи қисмида аудиторлик текшируви ўтказиш жараёнида қўлланиладиган босқич ва амалларнинг долзарблиги, хозирги кунда республикамиз шароитида қўлланилиши; учинчи қисмида аудит ўтказиш босқичлари ва ундаги амалларнинг қўлланилиш асосий мақсадлари ва вазфалври келтириб ўтилган. Иккинчи боб - аудит ўтказиш босқичлари тартиби ва ундаги қўлланиладиган амаллар келтириб ўтилган, боб учта кисмдан иборат; биринчи қисмда аудиторлик текширувини ўтказиш жараёнида дастлабки босқич, аудитни режалаштириш босқичи ва уни қўллашда фойдаланиладиган амаллар келтириб ўтилган; иккинчи қисмида аудиторлик текшируви ўтказиш жараёнида қўлланиладиган аудиторлик далилларини тўплаш усуллари, далилларнинг турлари, далил тўплаш жараёнида амалга ошириладиган масалалар келтирилган; учинчи қисмида аудиторлик текшируви якуний босқичи, текширувни якунлаш хисобот ва хулосалар ёзиш тартиби, берилаётган аудиторлик хулосасининг ташкилот учун берган натижалари, якуний босқич ва ундаги амалларнинг қўлланилиш келтирилган. Учинчи боб - аудит ўтказиш босқичлари тартиби ва ундаги қўлланиладиган амалларни янада такомиллаштириш, халқаро даражадаги кўринишга олиб чиқиш тўғрисида фикрлар билдирилган, боб иккита кисмдан иборат; биринчи қисмда Ўзбекистон Республикасида ва хориж давлатларида аудиторлик текширувини ўтказиш жараёни ва уни қўллашда фойдаланиладиган амаллар келтириб ўтилган; иккинчи қисмида Ўзбекистонда акционерлик жамиятларида аудиторлик текшируви ўтказиш мақсади, вазифаси, жамият учун аудиторлик хулосасининг таъсир доираси ва жамиятда текширув жараёнида амалга ошириладиганамаллар келтирилган. Магистрлик илмий тадқиқот иши якунловчи қисмида адабиётлар рўйхати ва илмий иш юзасидан иловалар келтирилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling