Информация Хавфсизлиги


Iii. Информацияни химоялашнинг


Download 0.75 Mb.
bet27/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50
Bog'liq
Book security

Iii. Информацияни химоялашнинг
криптографик усуллари


1. Криптография хакида

“Криптография” термини даставвал “ёзилган нарсани яшириш” маъносини англатган. Дастлаб у ёзув пайдо булган вактда тилга олинган (Kanh, 1967). Хозирги вактда криптография деганда хар кандай шаклда: дискда сакланаётган маълумот ёки информацион тармок буйлаб узатилаётган хабарлар шаклидаги информациянинг мазмунини яшириш тушунилади. Шу билан бирга уни программа таъминотида, графика ёки нуткда, ракамлар билан кодланиши мумкин булган хамма жойда куллаш мумкин. Криптография факатгина махфийликни таъминлашдан бошка кенг кулланилиш сохасига эга. Аникрок килиб айтганда криптографияда фойдаланиладиган усуллар информация химояси билан алокадор бошка купгина иловаларда хам фойдаланилиши мумкин.


Криптография берухсат фойдаланишлардан химоя килиш билан информациянинг махфийлигини таъминлайди. Тулов хисобларини электрон почта тармоги оркали жунатишда хисоб узгартирилиши ёки унга калбаки ёзувлар кушилиши мумкин. Бу холда хабарнинг бутунлигини (тулалигини) таъминлаш зарур. Амалиётда хисоблаш тармогига ёмон максадда киришни мутлак ишонч билан олдини олиш мумкин эмас, лекин бу кириш далилининг (фактининг) узи тугри аниклаб олиниши (илгаб олиниши) мумкин. Хабарнинг бутунлигини текширишнинг бу жараёни хабар хакикийлигини урнатиш деб юритилади. Криптограф выа ияда фойдаланиладиган усуллар кам узгартиришлар билан хабар хакикийлигини урнатишга кулланилиши мумкин. Шунга ухшаш маълумотлар хамда хотирада сакланувчи программалар бутунлиги таъминланиши мумкин.
Хабарнинг хисоблаш тармоги оркали бузилишсиз утганини билиш билан бирга унинг автор оркали жунатилганига хам ишонч хосил килиш лозим. Жиддий алдаш холатларининг купчилиги бир фойдаланувчининг узини бошка бир киши килиб курсатиши билан алокадор. Хабарни узатишни амалга оширувчи шахснинг хакикийлигини тасдикловчи хар хил усуллар мавжуд. Пароллар билан информация алмашиши анчагина универсал, лекин бу жуда содда процедура булиб, паролга рухсати булган шахс ундан фойдалана олади. Агарда эхтиёткорлик чораларига риоя килинса пароллар самарадорлигини ошириш мумкин; уларни криптографик усуллар билан химоя килиш мумкин, лекин криптография паролларни узлуксиз узгартиришни талаб этади.
Криптография сохасидаги ютуклардан бири - ракамли сигнатура (имзо) - бутунликни махсус хусусиятлар билан хабар тулдириш ёрдамида таъминлаш усули. Бу качонки хабар авторига тегишли очик калит маълум булгандагина текширилиши мумкин. Ушбу усул махфий калитлар ёрдамида бутунликни текшириш усулларига нисбатан эътиборли ютукларга эга.
Криптографиянинг кулланилиш усулларидан бир нечтасини куриб утамиз. Алока тармогидан фойдаланиб уйин ташкил этишда мумкин булган алдашдан кутулиш учун информация химоясини таъминлаш кизикиш тугдиради. Бошка мисол: бир-бирига ишонмайдиган иккита шерик уртасида шартнома буйича тулов. Программа воситаларига келганда, бу ерда, криптографик усуллар махфийликни таъминлаш, бутунликни текшириш ва маълумотлар хакикийлигини урнатиш учун фойдаланилади. Узатиладиган хабар мазмунини яшириш учун узгартиришнинг икки типи: кодлаш ва шифрлаш кулланилади. Кодлаш учун тез-тез фойдаланиладиган иборалардан ташкил топган кодли китоб ёки жадваллар фойдаланилади. Декодлаш учун хам худди шундай китоб ёки жадвал талаб килинади. Кодли китоб ёки жадвал ихтиёрий криптографик узгартириш мисолини беради.
Кодлаш информацион технологиясига мос келувчи талаблар каторли маълумотларни ракамга ва аксинча узгартиришдан ташкил топган. Кодловчи китобни ташки хотира курилмаларида юкори фойдаланишда амалга ошириш мумкин, лекин бундай тез ва ишончли криптографик системаси ташкил этиш усулини омадли хисоблаб булмайди. Яна бир камчилиги шундан иборатки, агар китобдан качондир берухсат фойдаланиш амалга оширилса, у холда янги кодлар китобини ташкил этиш ва уни хамма фойдаланувчиларга таркатиш лозим булади.
Криптографик узгартиришнинг иккинчи типи шифрлаш булиб, у уз ичига дастлабки матнни фойдаланиб булмайдиган шаклга (шифрланган матнга) символлар оркали узгартириш процедура (алгоритми)ни камраб олган. Узгартиришнинг бу типи информацион технологияга мос келади. Бу ерда процедураси (алгоритми) ни химоя килиш ахамиятли хисобланади. Криптографик калитни куллаган холда шифрлаш процедурасининг химоясига булган талабни камайтириш мумкин. Ушбу холда химоя факат калитгагина тегишли булиб колади. Агарда калитдан нусха олингани сезилса, уни алмаштириш мумкин. Бу эса кодловчи китоб ёки жадвални алмаштиришдан кура осонрок кечади. Шунинг учун информацион технологияда кодлашга нисбатан шифрлашдан кенг фойдаланилади.



Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling