Информация Хавфсизлиги


Download 0.75 Mb.
bet14/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50
Bog'liq
Book security

Вируслар. Хозирда компьютер вирусига дуч келмаган бирорта хам система администратори ёки фойдаланувчини топиб булмайди. Creative Strategy Research фирмаси томонидан утказилган тадкикот натижаларига кура суров утказилганда 451 мутахассисдан 64% и вирусга дуч келганини маълум килишади. Хозирги кунда маълум булган минглаб вирусларга хар ойда 100-150 штаммдан келиб кушилмокда.
Вирус – бу шундай программаки, у бир программадан иккинчисига тез таркала олиш хусусиятига эга б¢либ, бошка программаларнинг таркибига ¢зининг программа таркибини ¢згартирувчи хусусиятларини к¢шиб к¢яди. Вируснинг 2 та асосий хусусияти характерланади:

  • ¢зидан-¢зи к¢пайиш: унинг бирор маълумот т¢пловчи ёки элтувчи таркибида яшаш даврида камида битта нусхага к¢пайиш хусусияти;

  • хисоблаш жараёнига халакит бериш – тирик табиатдаги вирусларга хос паразитлик хусусияти.

Вируслар хам «троя тулпори» каби фаол таъсир этувчи программа б¢либ, куйидаги 4 та кисмдан иборат структурага эга б¢лади:
1-кисм – программа кодини акс эттиради, вирус унинг ёрдамида ЭХМ хотирасига тушади;
2-кисм – вируснинг д иск хотирасига, улардаги файллар ва юклаш секторига к¢чирилиш ишини таъминлайди;
3-кисм – вируснинг ¢з фаолиятини ишлаш шарт-шароитларини ¢з ичига олади;
4-кисм – вируснинг асосий иши – бузгунчилик фаолиятини алгоритмини ¢з ичига олади.
Компьютер вируслари ишлаш сохасига караб:

  1. Компьютер системасидаги информацияни зарарловчи;

  2. Компьютер системаларига инфекция юктирувчи;

  3. Компьютер системалари ва тармокларининг ишини батамом тугатувчи турларга б¢линади.

Хозирги пайтда вирусларнинг синфланиши, уларда кулланиладиган вирусни юктириш усуллари, уларга карши курашиш чора-тадьирлари яхши ¢рганилмокда.
Вируслардан химояланишда икки томондан ёндашиш мумкин:

  • мустакил, алохида масала сифатида;

  • автоматлаштирилган системанинг умумий хавфсизлигининг бир жихати сифатида.

Бу ёндашувларнинг иккиси хам ¢зининг алохида хусусиятларига ва мос равишда масалани ечишнинг ¢зига хос усулларига эга.
Вирусга карши курашнинг бир томони сифатида хозирги пайтда вирусга карши программалар системаси ишлаб чикилмокда. Уларнинг к¢пчилиги мос тиббий атамалар: «Вакцина», «Антитоксин», «Интерферон» ва х. атамалар билан аталмокда. Умуман олган вирусга карши прграммаларни 3 гурухга ажратиш мумкин:

  1. Фильтловчи программалар;

  2. Вирус детекторлар (вирус ушловчилар, ревизор программалар, инфекцияга карши программалар);

  3. Фаг программалар.

Фильтрловчи программалар – захарланишни бартараф этиш учун ишлаб чикилган программалар. Улар компьютер хотирасига жойлашиб олиб вируснинг уринишларини ва сигналларини кузатиб, олиб бораётган ишларини назорат килади.
Вирус детекторлар – система холатининг фото тасвирини олиб, уни доимий иш фаолияти холати билан таккослаб туради. Агарда бирор ¢згариш содир б¢лса, хавф т¢грисидаги сигналини беради. Бошка ревизор программалар математик формулалар ёрдамида программа ва маълумотлар бутунлигини аниклаб берувчи назорат кодлари йигиндисини хисоблашга асосланади.
Фаг программалароддий вирусларни топиб, илдизини й¢котишга ¢ргатилган программалар. Улар к¢прок эски вирусларни топиб й¢котишга кулайдир.
Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида, юкорида келтирилган программаларнинг фаолияти натижасида охирги пайтларда вируслар билан зарарланиш ва бузилиш масштабини камайтиришга эришилди. Лекин бу программаларнинг тараккиёти вирусларнинг тараккий этишига ета олмаяпти. Сунгги йилларда компьютер вирусларидан химояланишнинг истикболли йулларидан бири сифатида аппарат ва программ химоя усулларининг биргаликда ташкил этилишидан фойдаланилмокда. Бундай аппарат-программ воситаларга компьютернинг стандарт кенгайтириш слотларига урнатиладиган махсус вирусга карши платаларни мисол килиш мумкин. Масалан, Intel корпорацияси 1994 йилдаёк компьютер тармокларини вирусдан химоялашнинг истикболли технологияси - Intel EtherExpress PRO/10 курилмасини таклиф килган эди. Intel EtherExpress PRO/10 курилмаси компьютернинг бутун системасини ОС юклангунга кадар текшириб чикувчи вирусга карши программага хам эга.
«Курт» - вируслардан фаркли равишда ¢з нусхасини ахборот элтувчида колдирмайдиган, тармок оркали таркалувчи программалар. «Курт» тармокнинг бирор зарарланган узелини аниклаш механизмидан фойдаланган холда, ¢зининг танаси ёки бирор кисмини ушбу узелга узатади хамда шу пайтнинг ¢зида ишга тушади ёки бирор пайт пойлаб ишга тушади. Бундай турдаги программаларнинг энг машхури – «Моррис курти» б¢либ, 1988 йилда Интернет халкаро тармогига катта зарар етказган.
«Курт»нинг таркалиши учун энг кулай шароит бу – тармок фойдаланувчиларининг бир-бирига д¢стона, ишонувчан муносабатларидир. Ундан химояланишнинг энг яхши усули бу тармокдан рухсатсиз фойдаланишга карши эхтиёт чораларини к¢ллашдир.
Хуллас, «троя тулпори», «курт», вирус программалар каби зарарли программалардан химояланиш учун программаларни ижро этишнинг берк мухитини ташкил этиш, ижро этилувчи файлларга киришни чеклаш, ишлатилаётган программа воситаларини тестлаш ва х. ни амалга ошириш зарур.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling