Информация Хавфсизлиги


Тармок объектларининг аутентификацияси механизмлари


Download 0.75 Mb.
bet19/50
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1503320
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50
Bog'liq
Book security

Тармок объектларининг аутентификацияси механизмлари – аутентификацияни таъминлашда пароллар, объект характеристикаларини текшириш, криптографик методлардан, ракамли имзо кабилардан фойдаланилади. Бу механизмлар одатда, бир сатхли тармок объектларини аутентификация килишда фойдаланилади. Фойдаланилаётган усуллар “уч карра кулни кисиш” процедураси билан бир вактда олиб борилиши мумкин (жунатувчи ва кабул килувчи уртасида аутентификация ва тасдиклаш параметрлари билан ахборот алмашиш уч карра амалга оширилиши).
Матнни тулдириш механизмлари – графикни анализ килишдан химояни таъминлаш учун ишлатилади. Бундай механизм сифатида, масалан, (фиктив) сохта ахборотни генерация килишдан фойдаланиш мумкин, бунда трафик вакт буйича доимий интенсивликка эга.
Маршрутни бошкариш механизмлари – маршрутлар динамик танланиши мумкин ёки физик хавфсиз кисм тармок, ретрансляторлар, каналлардан фойдаланган холда олдиндан берилиши мумкин. Чирмаб боглашга уринишда тугал (абонент) системалар бошка маршрут буйича богланишни талаб килади. Бундан ташкари, танлов буйича маршрутлашдан фойдаланилиши мумкин (яъни маршрутнинг бир кисми жунатувчи томонидан очик холда хавфли участкаларни айланиб чикишда берилади).
Гувохлик бериш механизмлари – икки ёки ундан ортик объектлар уртасида узатилаётган маълумотларнинг характеристикалари гувохлик бериш механизми оркали тасдикланиши мумкин. Тасдиклаш барча томонларнинг ишончига сазовор булган учинчи томон - арбитр томонидан амалга оширилади.
Ходисаларни топиш ва ишлаш (хавфли ходисларни назорат килиш воситалари каби) – тармокнинг хавфсизлик сиёсатининг бузилишига олиб келувчи ходисаларни топишга мулжалланган. Бу ходисаларнинг руйхати алохида системалардаги руйхатга мувофик келади. Бундан ташкари, бунга юкорида келтирилган химоя механизмларининг ишидаги бузилишлар тугрисида маълумот берувчи ходисаларни хам киритиш мумкин. Бундай холларда куриладиган чора-тадбирларга турли процедуралар: тиклаш, ходисаларни руйхатга олиш, алокани бир томонлама узиш, ходиса хакида хисобот (журналга ёзиш) ва х. процедураларни киритиш мумкин.

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling