2-мавзу. Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида савдо (4 соат) Тузувчи: л.махмудов Режа: 2.1.1. Бозор унинг принциплари, функциялари ва элементлари. - Бозорда - сотиб олувчи (талаб) ва сотувчи (таклиф) ўртасидаги иқтисодий муносабат рўёбга чиқади.
- Бозор деганда оддий тилда олди – сотди жараёни амалга ошириладиган жой тушунилади.
- Лекин бу-бозорнинг тўлиқ маъносини англатмайди!
Машхур иқтисодчи олимларнинг бозорга берган таърифлари: - П.Самуэльсон: «… бозорлар жамиятни ва савдо ишлаб чиқариш фаолиятини боғловчи механизм сифатида намоён бўлади»
- Ф.Котлер: «Мавжуд ва потенциал товар сотиб олувчилар мажмуаси»
- К.Р.Макконел ва С.Л.Брю: «бозор-маҳсулот ва хизматни сотувчи ва сотиб олувчиларни қўшувчи механизм»
Ўзбек олимларининг фикрлари: - А.С.Усманов: «Бозор тушунчаси кенг маънода – бу товар айрибошлаш соҳаси деб, товар айрибошлаш бор экан, бозор ҳам мавжуд»
- А.Солиев ва А.Усмонов: «бозор ўзига хос ижтимоий – иқтисодий муносабатлар жараёни бўлиб, унда товарлар ва хизматлар айрибошланади ва ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар манфаатлари тўқнашади ва бир – бири билан келишади»
- Э.Сариқов ва Э.Маматов: «Энг яхшиси бозорни харидорлар ва сотувчиларга нархларни айрибошлашга имконият берадиган тизимдир, деб таърифласак бўлади»
Бизнинг фикримизча, - бозор тушунчасини биринчидан, уни иқтисодиётнинг хўжалик субъекти нуқтаи назардан ва иккинчидан назарий, ижтимоий – иқтисодий нуқтаи назардан таърифлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
- Бозор – бозор иқтисодиётининг хўжалик субъекти сифатида, харидор ва сотувчилар тўқнаш турувчи ва келиштирувчи хўжалик объектидир (жой, корхона, фирма, биржа, савдо, хизмат шахобчалари ва ҳ.к.о.)
- Назарий ва ижтимоий – иқтисодий нуқтаи назардан бозор тушунчасига алмашув жараёнида содир бўладиган, бозор муносабатлариқонун ва қоидаларидан келиб чиқадиган ижтимоий – иқтисодий муносабатлардан келиб чиқиш зарур.
- Қисқа қилиб айтганда, бозор – бозор муносабатлари қонун ва қоидаларга асосланган айрибошлаш жараёнида харидор ва сотувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатлар тизимидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |