Савдога қандай таъриф бериш мумкин? Бунинг учун савдонинг қандай хусусиятлари борлигини аниқлаб олиш керак. Савдонинг хусусиятлари: 1. савдо – бу товар айрибошлаш, олди – сотдини шакли; 3. савдо – бу товарларни қишлоқдан – қишлоққа, шаҳардан – шаҳарга, ҳудуддан – ҳудудга, давлатдан – давлатга етказиб бериш жараёнидир; 4. савдо – сотувчи билан сотиб олувчи ўртасидаги иқтисодий муносабатдир; 5. савдо – иқтисодиётнинг (халқ хўжалигининг) хўжалик юритувчи субъекти, тармоғи; 6. савдо – бозор элементлари (таклиф, талаб ва баҳо) намоён бўладиган жараён. 7. савдо – хизматнинг алоҳида тури бўлиб у бир томондан ишлаб чиқарувчиларга хизмат қилади, иккинчи томондан истеъмолчиларга, учунчи томондан Давлатга хизмат қилади ва тўртинчидан у бошқа иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига ҳам хизмат кўрсатади,уларни хизматларидан истеъмолчи сифатида фойдаланади ва улар билан алоқада бўлади. Савдо – ўз моҳиятидан келиб чиқиб қуйидаги ижтимоий – иқтисодий функцияларни бажаради: - Биринчидан, товар айрибошлаш шакли сифатида товарлар қийматини айрибошлаш;
- Иккинчидан, иқтисодиёт тармоғи сифатида товарларни ишлаб чиқишдан истеъмолчиларга етказиш.
- Биринчи функция натижасида товарларни қиймати сотилади, унга сарф қилинган ижтимоий меҳнат қопланади ва қўшимча қиймат вужудга келади.
- Иккинчи функция натижасида товарларни истеъмол қиймати истеъмолчиларга етказилади, истеъмолчилар томонидан тан олинади, сотилади ва мулк шакли ўзгаради.
Савдо ижтимоий – иқтисодий функцияларни бажариш билан бир қаторда ташкилий – иқтисодий, техник – технологик функцияларни ҳам бажаради. Ташкилий – иқтисодий функциялар: 1. Таклифни имкониятларини ўрганиш; 2. Талаб ва эҳтиёжни ўрганиш; 4. Товарлар рекламасини ташкил қилиш;
Do'stlaringiz bilan baham: |