2-мавзу. Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида савдо (4 соат)


Иқтисодий қонунларни 3 гурухга бўлинади


Download 422.07 Kb.
bet2/8
Sana17.11.2023
Hajmi422.07 Kb.
#1782556
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
2 Мавзу Бозор иқтисодиётини шакллантириш шароитида савдо 4 соат (7)

Иқтисодий қонунларни 3 гурухга бўлинади:

  • Умумий иқтисодий қонунлар – вақтни тежаш қонуни; эҳтиёжларни тез ўсиб бориш қонуни; такрор ишлаб чиқариш қонуни; ишлаб чиқариш муносабатларини ишлаб чиқарувчи кучлар хусусияти ва ривожланиш даражасига мос келиши қонуни ва бошқалар:
  • Хусусий ёки даврий иқтисодий қонунлар - талаб қонуни; таклиф қонуни; қиймат қонуни;
  • Махсус ўзига хос иқтисодий қонунга - қўшимча қиймат қонуни киритилган.

Бозор иқтисодиётининг қоидаларига қуйидагиларни киритиш мумкин:

I. Бизнесни, тадбиркорлик фаолиятини иқтисодий, хўжалик эркинлиги (шахсни, оилани, социал гурухни).

II.Иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш.

III. Истеъмол примати.

IV. Бозор шароитида баҳони шаклланиши.

V. Муомалани шартнома (контракт) асосида бўлиши.

VI. Молия ва пул муомаласи таъсири остида ишлаш.

VII. Иқтисодиётни очиқлиги. Тадбиркорлик ва ташқи алоқаларга ҳам тегишли, албатта чегараланган ҳолда.

VIII. Рақобат. Бозор иқтисодиёти рақобатсиз бўлмайди.

IX. Бозор муносабатлари иқтисодиётнинг барча қирраларига, бутун регионига тегишлидир. Бозор муносабатлари умумийдир.

Конкрет шароитида бозор 3 хил функцияни бажаради :

  • талаб ва таклифни мувофиқлаштириб бориш;
  • баҳони мувофиқлаштириш;
  • рақобат муҳитини яратиш орқали хўжалик субъектлари фаолияти самарадорлигини оширишга имконият яратиш.

Бозор уч хил элементлардан иборат бўлади:


Талаб
Баҳо
Таклиф

2.1.2. Бозор турлари

  • Бозор жамият таркибидан, уни ривожлантирувчи омиллардан келиб чиқиб ҳар хил турланади:
  • I. Иқтисодиётни очиқлиги нуқтаи назардан;
  • II. Ишлаб чиқариш омиллари ва муомала объектларини нуқтаи назардан;
  • III. Географик жойлашиши нуқтаи назардан;

I. Иқтисодиётни очиқлиги нуқтаи назардан:

  • I. Иқтисодиётни очиқлиги нуқтаи назардан:
  • 1.1. Эркин ёки очиқ (легал) бозор.
  • 1.2. Соядаги ёки ёпиқ хуфёна бозор.
  • II. Ишлаб чиқариш омиллари ва муомала объектларини нуқтаи назардан:
  • 2.1. Табиий ресурслар бозори (ер, табиий бойликлар).
  • 2.2.Капитал (молиявий) бозори; (пул, валюта, қимматли қоғозлар, акция, облигация, инвестиция).
  • 2.3. Меҳнат бозори; (иш кучи, иш жойи).
  • 2.4.Товарлар бозори; (ишлаб чиқариш воситалари, истеъмол товарлари)
  • 2.5. Хизмат бозори;
  • 2.6. Ахборотлар бозори;
  • 2.7. Уй – жой иншоатлари бозори.
  • Бу умумлаштирилган ҳолдаги таркиб, булар яна таркибланади.
  • III. Географик жойлашиши нуқтаи назардан.
  • 3.1. Халқаро, жаҳон бозорлари (жаҳон биржалари) (нефт, пахта, олтин)
  • 3.2. Жойлардаги бозорлар (шахар, қишлоқ, маҳалла)

Download 422.07 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling