Информатика фани ЎҚитувчилари учун


Download 0.7 Mb.
bet18/23
Sana26.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1233647
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
информатика 750 тест вариант

19-вариант(MS EXCEL)
1. Windows муҳитида ишловчи дастурлар:
А. барчаси тўгри В. Wоrd, Ехcеl, Pоwеr Point С. Wоrd, Ехcеl,Paint
Д. Wоrd, Ехcеl, Pоwеr Point, Photo shop
2. Excel 2000 электрон жадвалининг устунлари ва сатрлари сони қайси жавобга келтирилган?
А. 16384 қатор (row) ва 256 устун (column) В. 1638 қатор ва 125 устун
С. 1384 қатор ва 152 устун Д. 1834 қатор ва 526 устун
3. Excel ячейкасидаги формулаларнинг дастлабки символи бу
А. “=” В. “+” С. “” Д. бундай тушунча йўқ
4. Бир нечта ячейкани бирлаштириш қандай амалга оширилади?
А. Керакли ячейкалар белгилаб олингач асбоблар панелидан “Объединить ячейки” тугмачаси босилади
В. Ячейкаларни бирлаштириб булмайди С. Enter клавишаси ёрдамида
Д. тўғри жавоб келтирилмаган
5. Excel да куйидаги математик функциялардан қайси бири соннинг квадрат илдизини ҳисоблайди?
А. SQRT В. FACT С. ABS Д. EXP
6. Excel 2000 да ABS математик функциясининг вазифасини аниқланг
А. аргумент қийматини модулини ҳисоблайди
В. соннинг экспонентасини ҳисоблайди
С. соннинг синусини ҳисоблайди Д. соннинг натурал логорифмини ҳисоблайди
7. Excel 2000 да SUM статистик функциясининг вазифасини аниқланг
А. Барча аргументлар қийматининг йиғиндиси
В. Аргументлар руйхатининг энг каттаси
С. Аргументлар руйхатининг энг кичиги
Д. Барча аргументлар учун дисперсияни ҳисоблайди
8. Диаграмма устасининг вазифаси
А. программа натижаларини фойдаланинг кулай булган чизма,чистограмма, диаграмма кўринишларда ҳосил килади
В. математик функциялар устида амаллар бажаради
С. Excel ячейкаларидаги қийматларни гуруҳини каттасидан кичигига караб тартиблайди
Д. тўғри жавоб йўқ
9. Excel ячейкасидаги =(А2+В2)^3+10 формула нимани англатади?
А. А2 ва В2 катаклардаги қийматлар йиғиндисини кубига 10 ни қўшиш
В. А2 ва В2 катаклардаги қийматлар йиғиндисини учланганлигини 10 га қўшиш
С. тўғри жавоб келтирилмаган Д. формула маънога эга эмас
10. Excel да “Лист” ларнинг сатрларининг сони қанча
А. 65536 В. 6550 С. 75536 Д. 7550
11. MAX, MIN, SUM лар қайси функциялар турига киради?
А. статистика функциялар В. математик функциялар
С. мантикий функциялар Д. барча жавоблар тўғри
12. Excel да ёзилган =(А1+В1)/С1 формула нимани англатади?
А. А1 ва В1 катаклардаги қийматлар йиғиндисининг С1 даги қийматга бўлиш
В. А1 катакдаги қийматни С1 катакка нисбатини англатади
С. В1 катак қийматини С1 даги қийматга булиб, А1 даги қийматни қўшиш
Д. хамма жавоблар тўғри
13. Excel да қийматлар устида амаллар бажарадиган менюни топиш.
А. Данные В. Сервис С. Формат Д. хамма жавоблар тўғри
14. Excel да устунларни унгдан текислаш командасини киритинг.
А. “Формат” – “Ячейки”“Выравнивание”“Права”
В. “Формат”“Ячейки”“Выравнивание”“Шрифт”
С. “Файл”“Сохранить” Д. А ва В жавоблар тўғри
15. Excel менюлар қаторида нечта меню мавжуд?
А. 9 В. 8 С. 10 Д. 11
16. Асбоблар панелини экранга чиқариш командаларини топинг
А. “Вид”“Панели инстументов” В. “Пуск”“Программы”“Панел инструментов”
С. “Формат”“Панел инстументов” Д. барча жавоблар нотўғри
17. Excel да “Product”, “SQRT”, “ABS” лар қайси функциялар турига тегишли?
А. математик функциялар В. статистик функциялар
С. мантикий функциялар Д. барчаси тўғри
18. Катакларга фон бериш буйрукларини келтирилди
А. ФорматЯчейкиВид В. ФайлЯчейкиШрифт
С. СервисЯчейкиВид Д. жавоблар нотўғри
19. Microsft Excel да файлни чоп килишда қайси буйрук ишлатилади?
А. Файл\Печать В. Файл\Сохранить С. Файл\Сохранить как
Д. Файл\Выход
20. MS Excel қайси фирма томонидан ишлаб чиқарилган?
А. Microsoft В. Macintoch С. Apple Д. Borland
21. Microsoft Excel да сичкончасиз клавишалар оркали бутун хужжатни танлаш мумкин.
А. Ctrl+A В. Ctrl+B С. Ctrl+Shift Д. Ctrl+Alt
22. Excel дастури файлидаги диаграмма ва шаклларни … дастури файлига нусхасини олиш мумкин.
А. Word В. Latex С. Системали Д. Тўғри жавоб келтирилмаган
23. EXCEL dasturi menyusini quyidagilardan iborat -
А. Файл, Правка, Вид, Вставка, Формат, Сервис, Данные,Окно
В. Файл, Печать, Сохранить, Формат, Сервис, Таблица, Окно
С. Файл, Правка, Печать, Таблица, Формат, Сервис, Окно
Д. Файл, Правка, Печать, Рисунок, Формат, Сервис, Таблица
24. EXCEL dasturi «Файл» menyusining vazifalari bu -
А. Fayl tashkil qilish, ochish, yozish, chop etish, varaq parametrlarini o`rnatish, EXCEL dan chiqish.
В. Jadval qismini belgilash, nusxa olish, o`chirish, ko`chirish, izlash,
С. Varaq ko`rinishini, Uskanalar panelini, holat va formulalar satrini o`rnatish, masshtabini o`rnatish.
Д. Jadvalga satr, ustun, varaq, diagramma, funktsiya, rasm va gipermurojaat o`rnatish.
25. EXCEL dasturi «Правка» menyusining vazifalari bu -
А. Jadval qismini belgilash, nusxa olish, o`chirish, ko`chirish, izlash,
В. Varaq ko`rinishini, Uskanalar panelini, holat va formulalar satrini o`rnatish, masshtabini o`rnatish.
С. Fayl tashkil qilish, ochish, yozish, chop etish, varaq parametrlarini o`rnatish, EXCEL dan chiqish.
Д. Jadvalga satr, ustun, varaq, diagramma, funktsiya, rasm va gipermurojaat o`rnatish.
20-вариант(MS Access)
1. Маълумотлар базасини бошқариш тизимларида майдон бу
А. Жадвалдаги устундир. В. Конструктор ойнасидир.
С. қандайдир узунликдаги матндир. Д. Жадвалдаги қатордир.
2. қуйидагилардан қайси бири MS Accessда жадвалнинг майдон номи сифатида қўлланилиши мумкин?
А. _Familya В. Familya.Ism С. Familya[Ism] Д. [FamilyaIsm]
3. қандай типдаги файлни MS Accessга импорт қилиб бўлмайди?
А. .pas – Pascal тили дастур-файлини.
В. .dbf – турли хил версидаги dBASE файлини.
С. .xls – Excel электрон жадвал файлини.
Д. .html, .html – HTML форматдаги хужжатларни.
4. қандай типдаги файлга MS Accessдан экспорт қилиб бўлмайди?
А. .bmp – график файлига. В. .dbf – турли хил версидаги dBASE файлига.
С. .xls – Excel электрон жадвал файлига.
Д. .html, .html – HTML форматдаги хужжатларга.
5. MS Accessда қандай объект ёрдамида майдон қийматлари устида амаллар бажариш мумкин?
А. Сўровлар. В. Конструктор. С. Жадвал яратиш устаси.
Д. Жадвал очилади ва асбоблар панелидаги  кнопка (Груповые операции) босилади.
6. MS Accessда фойдаланувчи томонидан яратилган жадвални очмасдан жадвал ёзувларининг бир қисмини кўриш имкониятини нима ёрдамида амалга ошииш мумкин?
А. Сўровлар. В. Конструктор. С. Жадвал яратиш устаси.
Д. Асбоблар панелидаги ! кнопка (Запуск) ёрдамида.
7. MS Accessда фойдаланувчи томонидан яратилган жадвалнинг алоҳида майдонини нима ёрдамида кўриш мумкин?
А. Конструктор. В. Сўровлар. С. Жадвал яратиш устаси.
Д. Асбоблар панелидаги ! кнопка (Запуск) ёрдамида.
8. қуйидаги жавобларнинг қайси бирида маълумотлар базасини бошқариш тизимларида таққослаш операторлари тўғри келтирилган?
А. <>, <, <=, =, >=, > В. <, <=, =, >=, >, !!, !=
С. <, <=, ?, >=, >, <>, !? Д. <, <=, =, >=, >, ||, !?
9. қуйидаги жавобларнинг қайси бирида MS Accessнинг мантиқий операторлари тўғри келтирилган?
А. And, Or, Not, Xor, Eqv, Imp В. If, then, else, end if
С. Select, From, Where Д. Where, If, then, else, end if
10. MS Access дастури операторлари учун қуйидаги тасдиқлардан қайси бири нотўғри?
А. Is оператори майдоннинг қиймати типини аниқлашда ишлатилади.
В. Between оператори сонли қийматнинг маълум қийматлар оралиғида жойлашиши ёки жойлашмаслигини аниқлашда ишлатилади.
С. In оператори сатрли қийматнинг қийматлар рўйхати элементи бўлиши ёки бўлмаслигини аниқлашда ишлатилади.
Д. Like оператори сатрли қиймат кўрсатилган символ билан бошланиш ёки бошланмаслигиини аниқлашда ишлатилади.
11. қуйидаги тасдиқлардан қайси бири нотўғри?
А. “1”, ”2”, ”3”, ”4”, ”5” қийматлар сонли ўзгармаслардир.
В. Chr$(9)&"Отступ"&Chr$(10)&Chr$(13)&"Янги сатр" ифодаси мураккаб сатрли ўзгармасдир.
С. 12345, –12.345, –6.76Е–23 қийматлар сонли ўзгармаслардир.
Д. #26/04/75#, #22-Мар-74#, #10:35:30# қийматлар сана ва вақтни ифодаловчи ўзгармаслардир.
12. қайси қаторда маълумотлар базасини бошқариш тизимларининг асосий вазифаси тўлиқроқ келтирилган.
А. Маълумотларни аниқлаш (маълумотлар базалар структураларини тавсифлаш), маълумотларга ишлов бериш ва маълумотларни базаларини бошқариш.
В. Матнли маълумотларни қайта ишлаш.
С. Сонли миқдорлар устида амаллар бажариш. Д. Жадвалга ёзувлар қўшиш.
13. Маълумотлар базасини бошқариш тизимларида асосий хусусиятлари унинг тури ва ўлчами билан белгиланадиган объект
А. Майдонлардир. В. Ёзувлардир. С. Жадваллардир. Д. Сўровлардир.
14. MS Access дастурида маълумотлар базаси очилганда экранга автоматик равишда унинг формадаги кўриниши ифодаланиши мумкинми, агар мумкин бўлса қандай амалга оширилади?
А. ҳа, Сервис/Параметры запуска буйруклар кетма-кетлиги воситасида.
В. ҳа, Сервис/Параметры буйруклар кетма-кетлиги воситасида.
С. ҳа, Файл/Свойства базы данных буйруклар кетма-кетлиги воситасида.
Д. Мумкин эмас.
15. MS Access дастурида берилган форманинг бирор майдонидаги қийматни ўзгартишни чеклаш мумкинми, агар мумкин бўлса қандай амалга оширилади?
А. ҳа, форманинг конструктор режимида керакли элемент учун Хоссалар ойнасига мурожаат қилиб, Блокировка хоссасига Да (Yes) қиймати ўрнатилади.
В. ҳа, форманинг конструктор режимида керакли элементни танлаб, Формат/На задний план буйруғи бажарилади.
С. ҳа, форманинг конструктор режимида керакли элементни танлаб, Вид/Последовательность перехода буйруғи бажарилади.
Д. Мумкин эмас.
16. MS Access дастурида макросни юклаш учун формага буйруқ кнопкаси жойлаштирилган бўлса, ўша буйруқ кнопкаси босилганда макрос юкланиши учун фойдаланувчи
А. Нажатие кнопки хоссаси учун макрос номини кўрсатиши керак.
В. Кнопка номи билан макрос номи бир хил бўлишини таъминлаши керак.
С. До обновления хоссаси учун макрос номини кўрсатиши керак.
Д. Текущая запись хоссаси учун макрос номини кўрсатиши керак.
17. MS Access дастурида фойдаланувчи жадвалнинг Счетчик типли майдонидаги қийматларни ўзгартириши
А. Мумкин эмас. В. Мумкин, бу иш тахрирлаш воситасида бажарилади.
С. Мумкин, бу иш Записи/Ввод данных буйруғи воситасида бажарилади.
Д. Мумкин, бу иш Правка/Вставить данных буйруғи воситасида бажарилади.
18. Маълумотлар базаси Бўлимлар ва Ходимлар жадвалларидан ташкил топган. Агар ҳар бир бўлимга бир неча ходимлар, лекин ҳар бир ходим фақат битта бўлимга киритилиши мумкин бўлса, у ҳолда бу жадваллар орасида қандай типдаги муносабат ўрнатилади?
А. Ходимлар жадвалидан Бўлимлар жадвалига кўпга-бир. Д. Бирга-бир.
В. Бўлимлар жадвалидан Ходимлар жадвалига кўпга-бир. С. Кўпга-кўп.
19. Бажарилганда саралаш шарти параметрларини киритиш учун мулоқат ойнаси акс эттирувчи сўров яратиш мумкинми?
А. Агар парметрли сўров яратилса, у ҳолда мумкин.
В. Агар ўзгартиришли сўров яратилса, у ҳолда мумкин.
С. Агар жамловчили сўров яратилса, у ҳолда мумкин. Д. Мумкин эмас.
20. MS Access дастурида жимлик қоидасига кўра маълумотлар базасидаги барча жадвалларда амал қилувчи шрифтни ўзгартириш мумкинми, агар мумкин бўлса, бу иш қандай бажарилади?
А. Мумкин, Сервис/Параметры буйруғидаги Режим таблицы кўрсатмаси воситасида.
В. Мумкин, Вид/Объекты базы данных/Таблица буйруғи воситасида.
С. Мумкин, Файл/Свойства базы данных буйруғи воситасида. Д. Мумкин эмас.
21. MS Access дастурида жадвалга бир хил маълумотлар киритишни тезлаштириш
А. Учун +<’> клавишалар комбинацияси ишлатилади.
В. Копировать ва Вставить буйруғи воситасида бажарилади.
С. Учун Киритиш соҳаси ойнаси очилади. Д. Фильтр воситасида бажарилади.
22. MS Access дастурида жадвалдан ўчирилган ёзувни тиклаш мумкинми, агар мумкин бўлса, бу иш қандай бажарилади?
А. Мумкин эмас.
В. Мумкин, ёзув ўчирилгандан сўнг дарҳол Восстановить запись кнопкаси босилади.
С. Мумкин, ёзув ўчирилгандан сўнг дарҳол Esc клавишаси босилади.
Д. Мумкин, ёзув ўчирилгандан сўнг жадвал сақланмасдан ёпилади.
23. MS Access дастурида маълумотлар базасидаги жадваллар орасидаги муносабатни кўриш учун қайси буйруқ танланади?
А. Сервис/Схема данных. В. Файл/Свойства базы данных.
С. Вид/Объекты базы данных. Д. Сервис/Параметры.
24. Агар MS Access дастурида очилган жадвал устунларидан бирининг шрифтини ўзгартириш мақсадида бу устунни белгилаб Формат/Шрифт буйруғи воситасида бошқа шрифт танланган бўлса, у ҳолда жадвалда
А. Барча устунлар қийматларининг шрифти ўзгаради.
В. Танланган устун қийматларининг шрифти ўзгаради.
С. ҳеч қанақа ўзгариш бўлмайди.
Д. Танланган устундан бошқа устунлар қийматларининг шрифти ўзгаради.
25. қуйидаги жавоблардан қайси бирида электрон жадвал формуласи таркибида иштирок этмайдиган объект тўғри кўрсатилган?
А. Матн. В. Сон. С. Ячейка адреси. Д. Арифметик амал белгилари.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling