“Injenerlik geodeziyasi” fanidan on savollari
Ish joyidagi yo‘riqdan o‘tish bo‘yicha tavsiyalarni ayting
Download 399.96 Kb. Pdf ko'rish
|
GKMFX fanidan YaN savollari 2022
46. Ish joyidagi yo‘riqdan o‘tish bo‘yicha tavsiyalarni ayting. 45 da javob 47. Mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha ish joyidagi yo‘riqnoma qachon o‘tkaziladi? 45 da javob 48. Mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha vaqt-vaqti bilan o‘tkaziladigan yo‘riqnoma qachon o‘tkaziladi? 45 da javob 49. Mehnatni muhofaza qilish bo‘yicha rejadan tashqari yo‘riqnoma qachon o‘tkaziladi? 45 da javob 50. Elektr tokidan jarohatlanganda birinchi tibbiy yordam ko‘rsatishni ayting. Электр токи таъсирига тушган кишига биринчи, шифокор келгунга қадар кўрсатиладиган ёрдам икки қисмдан иборат бўлади, яъни ток таъсиридан қутқариш ва биринчи ёрдам кўрсатиш. Электр қурилмасининг бирор қисмига келаётган токни ўчиришнинг иложи бўлмаса (масалан, ўчириш қурилмаси узокда бўлса) унда ток кучланиши 1000 В дан кўп бўлмаган электр қурилмаларида электр симларини ёғоч дастали болталар билан кесиш, чопиш ва зарарланганларни кийимидан тортиб, ток таъсиридан қутқариб қолиш мумкин. Агар токнинг кучланиши 1000 В дан ортиқ бўлса, унда диэлектрик қўлқоп ва мустаҳкам бўлган электр асбобларидан фойдаланиш керак. Электр таъсирига тушган кишига биринчи ёрдам кўрсатиш, унинг ҳолатига қараб белгиланади. Таъсирланган киши ҳушини йўқотган бўлса, унда унинг тинчлигини таъминлаб, шифокорни кутиш ёки уни тезда даволаш муассасасига олиб бориш зарур. Агар ток таъсирида ҳушини йўқотган, аммо нафас олиши ва юрак тизими ишлаётган бўлса, унда уни қуруқ ва қулай жойга ётқизиш, ёқасини бўшатиш ҳамда ҳаво келишини таъминлаш зарур. Жароҳатланган кишининг нафас олиши қийинлашиб, қалтираш ҳолати рўй берса, аммо юрак уриши нисбатан яхши бўлса, унда бу кишига сунъий нафас олдириш зарур. Клиник ўлим ҳолати юз берган такдирда сунъий нафас олдириш билан бир қаторда юрак устидан уқаланиши керак. Бу муолажа жароҳатланган киши организмидаги қон айланишни сунъий равишда тиклаб туриш мақсадида амалга оширилади. Одам икки фазали электр токида ишлаётиб, икки ток ўтказгичга тегиб кетса, унда бундай ҳолатни икки фазали токка тушиб қолиш деб юритилади. Юқоридан кўриниб турибдики, бундай ҳолларда электр ўтказгичларнинг изоляцияси ҳеч қандай ёрдам бермайди. Шунингдек, одам турган пол, оёқ кийимининг қаршилиги ҳам ёрдам бермайди. Бундай электр токи ҳаёт учун хавфли бўлиб, ўлимга олиб келади. Кўриб ўтилган электр токининг ҳар икки ҳолатига тушиб қолиш ҳаётда кўп учрайди, бу назарий жиҳатдан исботланган. Одам, асосан, электр қурилмаларида ишлаёттан вақтда бирор-бир сабаб натижасида электр қурилмани электр билан таъминлаётган электр симларининг изоляцияси емирилиши ёки электр қурилмасини ҳаракатта келтираёттан ички электр ўрамларни ташкил қилган электр ўтказгичларнинг муҳофаза қобиқлари емирилииш сабабли электр қурилмаси корпусига ток ўтказиб юбориши натижасида тушиб қолади. Бунда электр қурилмасининг корпуси электр кучланиши таъсирида бўлади. Агар бу электр қурилмада ишлаёттан киши унга тегиб кетса, бир фазали ток уриши сингари жароҳатланиш рўй беради. Электр токи таъсиридан жароҳатланишнинг асосий сабаблари қуйидагилардир: кучланиш остида бўлган электр тармоқлари ёки электр ўтказгичларга хавф туғдирувчи масофада яқинлашиш; электр қурилмалари, асбоб-ускуналарнинг устки металл қопламалари ва қопқоқларида электр ўтказгичларнинг муҳофаза қобиқлари шикастланиши натижасида электр кучланиш ҳосил бўлиши; электр токини ўчириб таьмирлаш ишлари бажарилаётган вақтда, тасодифан электр токини улаб юбориш; узилиб тушган электр ўтказгичи ер юзаси бўйлаб электр токини тарқатаётганда ток потенциаллари айирмаси бўлади, ана шундай кучланишлар таъсирига билмай кириб қолиш. Электр токидан жароҳатланиишинг олдини олишга қаратилган асосий чора-тадбирлар қуйидагилардир: кучланиш остида бўлган ўтказгичларни қўл етмайдиган қилиб ўтказиш; электр тармоқларини алоҳида жойлаштириш; электр қурилмалар корпусида электр токининг ҳосил бўлишига қарши хавфсизлик чора-тадбирларини белгилаш: а) кам кучланишга эга бўлган электрлардан фойдаланиш; б) икки қаватли муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш; в) потенциалларини тенглаштириш; г) ерга улаб муҳофазалаш; д) нол симга улаб муҳофазалаш; е) муҳофаза ўтиш қурилмаларидан фойдаланиш; махсус электр муҳофазалаш тизимларидан фойдаланиш; электр қурилмаларини хавфсиз ишлатишнинг ташкилий чораларини қўллаш. Кучланиш остида бўлган электр ўтказгичларни қўл етмайдиган қилиб ўтказишда ток ўтказгичларини муҳофаза қобиқлари билан таъминлаш, уларни бўй етмайдиган баландликларга ўрнатиш, шунингдек, ўтказгичларни тўсиқ воситалари билан таъминлаш керак. Электр тармоқларини айрим жойлаштиришда уларни ўзаро трансформатор ёрдамида тармоқларга бўлиб юбориш тушунилади. Бунинг натижасида ажратилган тармоқлар катта муҳофаза изоляцияси қаршилигига эга бўлади, шунинг билан ўтказгичларнинг ерга нисбатан сиғими кичкина бўлганлигидан хавфсизлик таъминланади. 51. Zaharlanganda birinchi tibbiy yordam ko‘rsatish qanday bo’ladi? Ишлаб чиқаришда заҳарланиш организмга, асосан, нафас йўллари, меъда- ичак йўллари, тери қопламлари орқали, терининг шикастланган қисми орқали ўтади. Заҳарланишнинг кўп турлари нафас олганда газ, буғ, туман, аэрозолларни ютиш натижасида юзага келади. Бир хил заҳарлар билан сурункали ёки ўткир заҳарланишда организм турлича игикастланади. Бунга ўпка тўқимаси сатҳининг катталиги, заҳарнинг қонга тез тушиши ва ҳаводан нафас олганда турли органлар ва тизимларга ўтиш йўлида қўшимча тўсиқларсиз ютилииш сабаб бўлади. Заҳарли моддаларнинг нафас олиш органлари орқали қонга ўтишида уларнинг ўтиш тезлиги сувда эрувчанлигига тўғри проиорционал бўлади. Турли бирикмаларнинг қонда эрувчанлиги сувда эрувчанлигига яқинлиги туфайли уларнинг ҳаводан қонга ўтишда ҳам газлар диффузияси қонунига биноан тақсимлаш коэффициент деб номланадиган миқдорга боғлиқ. Заҳарнинг ҳаводаги концентрацияси қанчалик юқори ҳамда сувда эрувчанлиги қанча катта бўлса, у қонга шунчалик тез тушади ва қондаги миқдори юқори бўлади. Айрим бирикмалар ўпкадан артериал қонга ўтиб, сўнг бошқа органлар ва тўқималарга ташилади ҳамда улар билан ўзаро яхиш таъсирлашади. Тез реакцияга киришадиган деб номланувчи бу моддалар қисқа вақт ичида бутун организмга тарқалади. Секин реакцияга киришадиган моддалар артериал қон тўқималаридан бирмунча секинлик билан ўтиб, уларнинг артериал қондаги миқдори венадагига нисбатан юқори бўлиб туради. Тўқималар тўйина борган сари бу тафовут йўқолади ва моддаларнинг нафас билан чиқариладиган ҳаводаги миқдори унинг нафас билан оладиган миқдорига яқинлашади. Тез реакцияга киришадиган моддалар нам шиллиқ пардаларнинг юзасидаёқ парчаланишга учрайди ва қонга ўзгарган маҳсулотлар кўринишда сўрилади. Ҳавода бўлган заҳарли газ ва буғлар тери орқали сўрилиши мумкин, чунки тери нафас олиш жараёнида қатнашади. Бундан ташқари, ҳаводаги заҳарли буғлар ва газлар теридаги ёғ қатламида эриб, кейинчалик у орқали сўрилиши мумкин. Ёғсимон моддаларда эрувчан заҳарли моддалар, хусусан, углеводлар, ароматик аминлар, бензол, анелин каби бирикмалар тери орқали ўтиш хусусиятига эга. Заҳарнинг тери орқали ўтиши уларнинг ёғлардаги эрувчанлигига эмас, балки тери қопламидаги эриган модданинг қонга ўтиш имкониятини маълум даражада белгилаб беради. Ишлаб чиқаришдаги заҳарларнинг тери орқали ўтиш хусусиятини гигиеник меъёрларда ва соғломлаштириш тадбирларини ўтказишда ҳисобга олинади: бундай моддалар учун ҳаводаги йўл қўйиладиган миқдор бирмунча паст белгиланади, тери қопламаларини ҳимоя қилиш чоралари кўзда тутилади, ишдан кейин, албатта, ювиниш тавсия этилади. Заҳарлар овқат ҳазм қилиш йўллари орқали ҳам таъсир этиб боради. Айниқса, чанг ҳолатидаги моддалар бурун-ҳалқум ва нафас йўллари юқори бўлимининг шиллиқ пардасида тутилиб, йўталиш, аксиришда шиллиқ билан қисман чиқарилади, қисман ютилади ва меъдага тушади. Заҳарлар овқат ҳазм қилиш органларига шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинмаганда: ифлос қўл билан овқат ейишда, чекишда тушади. Меъданинг кислотали ва ичакнинг ишқорий муҳитида эрувчанлиги ортиши мумкин. Уларнинг меъдага тушиши шиллиқ пардаси зарарланишига, секреция безлари фаолиятининг бузилишига сабаб бўлади. Ниҳоят меъда-ичак йўлларидаги заҳарлар сўрилиб, кўп қисми томир тизимига тушади ва жигар тўсиғи орқали ўтади. Жигар уларни зарарсиз ҳолга келтиришда иштирок этадиган энг фаол аъзолардан бири ҳисобланади, бироқ бунда унинг ўзи ҳам зарарланувчи объектга айланиб қолади. Организмга тушгач заҳарнинг қон оқими билан тўқималарда ҳужайра мембраналари, оқсил ҳужайралари ва тўқималараро муҳитнинг бошқа таркиблари билан ўзаро физик-кимёвий таъсирлашуви рўй беради. Бу жараёнларнинг биологик йўналиши организмнинг заҳарларга қарши курашидир. 52. Singanda, bo‘g‘imlar chiqqanda, raulag cho‘zilganda birinchi yordam ko‘rsatish tartibini ayting. 53. Kuyganda birinchi yordam ko‘rsatishni tushuntiring. 54. Qon ketganda birinchi yordam ko‘rsatish tartibi qanday? 55. Issiq yoki quyosh urganda birinchi tibbiy yordam qanday ko’rsatiladi? 56. Yonish jarayoni nima? Ёнувчи модда билан хаводаги кислородииинг ўзаро таъсири натижасида жуда тез кечувчи ва кўп миқдор ёруғлик ва иссиқлик ажралиб чиқувчи кимёвий реакцияга ёниш дейилади. Ёниш куйидаги турларга булинади: Download 399.96 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling