Инновацион педагогика


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/51
Sana25.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1397659
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51
Bog'liq
innovatsion-pedagogika

 
 
1-босқич. ХХ асрнинг 30-йилларидан бошланиб, таълим-тарбия 
машғулотларини аниқ ва самарали ташкил этишга кўмаклашувчи усул ва 
услублар йиғиндиси ―педагогик техника‖ номини олиб, ўша даврда олий 
педагогик таълимнинг энг самарали усули ҳисобланган. 
2-босқич. Ўтган асрнинг 50-йилларида таълим жараѐнига техник 
воситаларни қўллаш, уларнинг имкониятларини такомиллаштириш, ахборот 
сиғимини кенгайтириш, ахборотларни узатиш хизматини ташкил этиш 
бошланган ва бу жараѐн ўқитишнинг техник воситалари ѐрдамида амалга
ошириш усули деб номланди. 
3-босқич. ХХ асрнинг 60-йиллари олий педагогик таълимга дастурий 
асос жорий этилиб, унда таълим мақсадларига аниқлик киритилди, таълим 
жараѐни, умумий бўлсада, лойиҳалана бошланди. Олий педагогик таълимнинг 
мақсадий натижаларини методик жиҳатларини илмий ўрганиш, амалиѐтга 
жорий этиш жараѐнлари жорий этилди. 
4-босқич. Ўтган асрнинг 70-йилларидан бошланиб, шу кунгача давом 
этиб келмоқда. Бу даврда ўқитувчи маҳоратига боғлиқ бўлмаган ҳолда, 
педагогик жараѐн якунида кафолатланган натижаларга эришиш мақсадида уни 
мантиқий қисмлар (модуллар)га ажратиб ўқитиш, аввалдан бутун дарс 
жараѐнини лойиҳасини тузиб олиш, унда ишлатиладиган педагогик усуллар ва 
ахборот технологияларини қўллаш, бутун педагогик жараѐнни доимо назоратда 
тутиб туриш каби масалалар ечимини топди. 
Ўзбекистонлик педагог олим Б.Л.Фарберман педагогик технологияга 
қуйидагича таъриф беради: ―Педагогик технология – таълим жараѐнига янгича 
ѐндашув бўлиб, педагогикада ижтимоий – мухандислик онг ифодасидир. У 
педагогик жараѐнни техника имкониятлари ва инсоннинг техникавий 
тафаккури асосида стандарт ҳолга солиб, унинг оптимал лойиҳасини тузиб 
чиқиш билан боғлиқ ижтимоий ҳодисадир‖. 


21 
2 расм 
Педагогик технология – бу ўқув жараѐнини инсон ва техник 
имкониятларини ҳисобга олган ҳолда аниқ мақсад ва натижага йўналтирилган 
жараѐн. 
Япон педагог олими Т.Сакомото таърифи: ―Педагогик технология – бу 
мажмули фикр юритиш усулини педагогикага сингдириш, бошқача қилиб 
айтганда, педагогик жараѐнни муайян бир мажмуга келтиришдир‖. 
Жадидчилик ҳаракатининг йирик намоѐндаси Маҳмудхўжа Беҳбудий - 
Дунѐда турмоқ учун дунѐвий фан ва илм лозимдур, замона илми ва фанидан 
бебаҳра миллат бошқаларга поймол бўлур, деб таъкидлайди. Улар орасида 
кўпгина умумийлик бўлгани билан, ўзаро фарқлари ҳам анчагина. Чунончи, 
машҳур педагог Я.А.Коменскийнинг дидактик тизими ўта гуманистик бўлиб, 
билим бериш ва билим олиш жараѐнини бошқариш ўқитувчилар томонидан 
амалга оширилади дейилгани билан, билим олишлик тўла талабалар ихтиѐрида 
бўлиши керак, деб ҳисоблаган. Яъни, талабалар билим олгилари келсагина, 
уларга билим бериш лозим. 
Шунинг учун Я.А. Коменский дидактикасида ўқитувчи билимини 
бериб, ўқувчи уни эслаб қолишининг ўзи кифоя дейилган.
Бошқа деярли барча 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling