Инновацион педагогика


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/51
Sana25.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1397659
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51
Bog'liq
innovatsion-pedagogika

 
 
―АЖИЛ‖ (амалиѐтда жамоавий ижодий ишлар) ТЕХНОЛОГИЯСИ 
 
Технологиянинг мақсади: талабаларда ижодий фаолият малакаларини ва 
жамоавий ижодий ишни ташкил этиш кўникмаларини шакллантириш, жамоавий 
ижодий ишнинг турли шаклларини билишга кўмаклашиш. 
Машғулотни ўтказиш тартиби: бу технология ―Жамоавий ижодий 
ишни ташкил қилиш‖ мавзусидаги назарий материал ўзлаштирилгандан сўнг 
ѐки шу мавзудаги суҳбат ѐки ―Мен — жамоавий иш ташкилотчиси‖ номли блиц 
- ўйин ўтказилгандан сўнг ўқув жараѐнида ишлатилса, мақсадга мувофиқ бўлади 
1. Технологиядан ўқув жараѐнида фойдаланиш учун ўқитувчи 
машғулотнинг бошида талабалар гуруҳ билан олдиндан тайѐрланган мавзу 
бўйича cyҳбатлашиб, уларга таклиф этилган мавзулардан бирини танлашга 
имконият беради. Масалан, ―Ўзбекистон менинг ватаним‖, ―Жонажон ўлкам 


97 
табиати‖, ―Миллий анъана ва урф-одатлар‖, ―Менинг факультетим‖, ―Билимлар 
маскани –университетим‖, ―Талабалик - олтин даврим‖ каби мавзулар олиниши
мумкин. 
2. Талабалар ўқитувчи томонидан таклиф этилган мавзулардан бирини 
танлашга ҳаракат қиладилар. Агар улар мавзулардан бирини танлай 
олмасалар, у ҳолда ўқитувчининг ўзи уларга мавзулардан бирини таклиф 
этади. 
3. Ўқитувчи гуруҳга топшириқ бериш учун, уларга қарата қуйидаги 
фикрни ташлайди ва бу фикрни ўйлаб кўришларини таклиф этади: 
―Фараз қилинг, факультетингиз ( университетингиз) фаолияти билан 
таниш бўлмаганларга шундай маълумот беришингиз керакки, бу маълумот 
факультетингиз (ѐки университетингиз) ва унинг фаолиятини энг муҳим ва 
қизиқ жойларини қамраб олсин. Албатта, Сиз бундай суҳбат ўтказишингиз учун 
ва уларда ўз факультетингизга (ѐки университетингиз) қизиқиш ва ҳавас 
уйғотишингиз учун аввало, суҳбатнинг мантиқий кетма-кетлигини, яъни 
режасини тузиб оласиз. Шундайми? Шундай экан, келинг, биз ҳам 
машғулотимиз бошида оғзаки ҳикоямизнинг умумий режасини тузиб оламиз. 
Сўзлаб бермоқчи бўлган ҳикоямизни нимадан бошлаш керак?, у қандай кетма-
кетлик (ѐки қандай билимлар)дан иборат бўлиши керак?, деган саволларга 
жавоб топиб олайлик. 
4. Ўқитувчи кириш сўзидан сўнг ―Ақлий ҳужум‖ услубидан 
фойдаланган ҳолда, машғулотнинг қатнашчилари томонидан айтилган барча 
эркин фикрларни, мулоҳаза ва ғояларни ватман қоғоз ѐки ўқув хонасининг 
тахтасига ѐзиб боради. Биргаликдаги муҳокамадан сўнг талабалар суҳбатнинг 
ягона режа-лойиҳасини тасдиқлайдилар. Ушбу тузилган режа-лойиҳа кичик 
журнал, яъни ўзига ҳос оғзаки журнал саҳифаларига ўхшашлиги учун 
ўқитувчи ушбу суҳбатни – ―оғзаки журнал‖ деб номлашни таклиф этади ва 
талабалардан ушбу оғзаки журналга ва унинг ҳар бир саҳифасига ном 
беришларини сўрайди.


98 
5. Ишнинг кейинги босқичини бошлаш учун, қатнашчилар кичик 
гуруҳларга бўлинади. 
6. Ўқитувчи гуруҳларга бу ўзига хос журнални кўриб чиқишни, ҳар 
бир саҳифага ва журналга умумий ном берилиши кераклигини таклиф этади. 
7. Кейин гуруҳларга битта саҳифани (куръа ташлаш ѐки ўз хоҳишлари 
бўйича) танлаш имконияти берилади, ҳар бир гуруҳ ўзлари танлаган 
саҳифанинг мазмунини очиб бериш учун тайѐргарликни бошлайди. 
8. Тайѐргарлик учун аниқ вақт белгиланади. Тайѐргарлик вақтида 
гуруҳлар ўзлари танлаган саҳифа мазмунини ѐритиш усуллари, шакллари, 
ижросини ва қандай қилиб тақдимот қилиш йўлларини аниқлайдилар, 
вазифаларни бажариш учун тайѐргарликни бошлайдилар. 
―Бизнинг факультет‖ мавзусидаги оғзаки журнал саҳифалари 
қуйидагича номланиши (гуруҳлар томонидан умумий муҳокамада келишилган 
ҳолда тузилган режа-лойиҳа тахминан шундай бўлиши) мумкин; 
1. Саҳифа. 
Факультет (мактаб)имиз визиткаси (тавсифномаси, 
эмблемаси, шиори, касб йўналиши, қисқача тарихи ва бошқаларни - адабий- 
мусиқий композиция шаклида намойиш этиш). 
2. Саҳифа. ―Ўқиш ва меҳнат биргаликда яшайди‖ (кўргазма) талабалар 
ҳаѐти ва фаолияти ҳақида. 
3. Саҳифа. ―Бу мен, булар эса менинг дўстларим‖ (саҳналаштириш, 
шаржлар, юмор, пародия ва бошқалар) 
4. Саҳифа. 
―Гўзаллик 
ва 
мода‖ 
талабаларнинг 
кийиниш 
маданиятини (намойиш қилиш) кўрсатиш. 
5. Саҳифа. ―Бизнинг факультет (ѐки мактаб)имиз келажакда‖ (фантастик 
лойиҳа шаклида келажак кўринишлари). 
Гуруҳлар томонидан тайѐрланган чиқишлар ва намойиш этишлар 
юқорида белгиланган тартибда амалга оширилади. 
Гуруҳларнинг чиқишлари кетма-кетлик билан бир-бирига боғланган 
ҳолда амалга оширилади, иложи борича гуруҳларнинг намойишида барча гуруҳ 
аъзоларининг иштироки таъминланиши мақсадга мувофиқ бўлади. 


99 
Гуруҳлар намойишидан сўнг, ўқитувчи талабалар билан биргаликда 
гуруҳлар томонидан намойиш этилган саҳифаларнинг ижобий ва салбий 
томонларини муҳокама қиладилар, ушбу машғулот уларни нималарга ўргатгани 
ва улар нималарни билиб олишгани билан қизиқади. Ўқитувчи керакли 
тавсиялар ва тушунчалар беради, сўнгра машғулотни якунлайди. 

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling