Инновацион педагогика


Мафкура – ғоя ва қарашлар тизими.  Мақсад


Download 1.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/51
Sana25.04.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1397659
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51
Bog'liq
innovatsion-pedagogika

Мафкура – ғоя ва қарашлар тизими. 
Мақсад — фаолият натижасини олдиндан фикран белгилаш. 
Мақтов - фойдали иш қилган шахсни ѐки жамоани оғзаки таққирлаш. 
Маълумот–таълим-тарбия 
натижасида 
олинган 
ва 
тизимлаштирилган билим, ҳосил қилинган кўникма ҳамда 
шаклланган дунѐқарашлар мажмуи. 
Мифология – қадимги дунѐ халқларининг дунѐ ва табиат ҳодисалари, уларнинг 
пайдо бўлиши ҳақидаги, худолар ва қаҳрамонлар ҳақидаги ривоятлари, 
афсоналари, бу афсонада қадимий халқларнинг дунѐ ва худолар 
ҳақидаги ибтидоий тасаввурларининг акс эттирилиши. 


115 
Модуллик - Ўқув курсига боғлиқ бўлмаган ҳолатда шахсий, ҳамда 
группа талабига жавоб берадиган ўқув режасини амалга 
оширади. 
Мотив - маълум эҳтиѐжларни қондириш учун асос бўладиган кишининг ички 
фаолият мазмуни. 
Мотивация - шахсни фаол хатти-ҳаракатларга ундовчи сабаблар, асослар 
тўплами бўлиб, у айни замонда киши хулқини физиологик ва 
психологик бошқаришнинг дивамик жараѐнини ҳам билдиради ва 
фаолиятининг йўналишини, фаоллигини, уйғунлигини ва турғунлигини 
белгилайди. 
Муаммоли вазият - ўқув вазияти бўлиб, у машаққат билан ҳал қилинадиган 
масала туфайли юзага келади. 
Мулоқот - кишиларнинг ўзаро муомалаларида ахборотлар алмашиш тавсифи
талабаларни дарс жараѐнида диққатини ўзига жалб этиш, ҳамкорликда 
фаолият кўрсатиш, уни ташкил этишни ўргатишга қаратилган. 
Мулоқотнинг етакчи тури - ривожланишнинг маълум бир даврида 
атрофидаги кишилар билан муомалада етакчилик қиладиган мулоқот 
тури бўлиб, унинг натижасида шахснинг асосий сифатлари шаклланади. 
Мулоқот кўникмаси - муомала қила олиш ва педагогик техника малака ва 
кўникмаси. 
Мулоқот фаолияти - педагогнинг тарбияланувчилар, бошқа педагоглар, 
жамоатчилик вакиллари, ота-оналар билан мақсадга мувофиқ ўрнатган 
муносабатлари 
Мунозара - 1) матбуотда, суҳбатда бирор баҳсли масалани муҳокама қилиш, 
баҳс; 2) муайян муаммо бўйича фикр алмашишга асосланган таълим 
услубиѐти.

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling