Инновацион педагогика
Download 1.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Келгуси режалар
(таҳлил, ўзгаришлар) Ўқитувчи: Янги педагогик технологияларни ўзлаштириш ва дарсда тадбиқ этиш, такомиллаштириш. Ўз устида ишлаш. Мавзуни ҳаѐтий воқеалар билан боғлаш. Педагогик маҳоратни ошириш. Талаба(ѐки ўқувчи): Матн билан мустақил ишлашни ўрганади. Билим ва кўникмаларини ўстиради. Нутқини оширади. Мустақил фикрлаш шаклланади. Ўқитувчидан кўрсатма ва йўриқнома олади. Жамоа фикрини таҳлил қилиб бир ечимга келиш малакасини ҳосил қилади. Ўқитувчи ўқитаѐтган фанининг ҳар бир мавзуси, ҳар бир дарс машғулоти бўйича тузган технологик ҳаритаси, унга фан (ѐки предмет)ни яхлит ҳолда тасаввур этиб ѐндашишга, тушунишига (бир семестр, бир ўқув йили бўйича), яхлит ўқув жараѐнининг бошланиши, мақсадидан тортиб, эришиладиган натижасини кўра олишига ѐрдам беради. Айниқса, технологик ҳаританинг талабаларнинг имконияти ва эҳтиѐжидан келиб чиққан ҳолда тузилиши, уни шахс сифатида таълимнинг марказига олиб чиқишга ва бу билан ўқитишнинг самарадорлигини оширишга имконият беради. Ўқув жараѐнида талабаларга шахс сифатида қаралиши, турли педагогик технологиялар ҳамда замонавий услубларнинг қўлланилиши, талабаларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий ѐндашиш, масъулиятни ҳис қилиш, илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, таҳлил қилиш, илмий адабиѐтлардан унумли фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, фанга ва ўзи танлаган касбига бўлган қизиқишларини, шунингдек педагогга нисбатан ҳурматини кучайтиради. Таълим-тарбия жараѐнларида янги педагогик технологияларни қўллашда Ўрта Осиѐда яшаган ва ижод қилган алломаларимизнинг педагогик мазмундаги ғоя ва қарашларидан фойдаланиш талабаларни ўқитиш ва тарбиялашнинг самарали бўлишини таъминлайди. 14 1 расм Бундай натижага эришиш ўқув жараѐнида инновацион ва ахборот технологияларни қўллашни, улардан самарали фойдаланишни тақозо этади. Педагогик технологиялар жуда хилма-хилдир. Биз улардан баъзиларини ташкил этиш ва уларни дарс жараѐнида фойдаланиш ҳақида тўхталамиз. Талабаларда мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий, мустақил фикрлашни Download 1.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling