Инновацион стратегияни танлаш ва лойиҳаларни бошқариш. Таянч иборалар
Стратегик режалаштириш босқичлари
Download 43.81 Kb.
|
ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯНИ ТАНЛАШ ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- . Инновацион стратегияни танлаш услублари
Стратегик режалаштириш босқичлари:
3.2. Инновацион стратегияни танлаш услублари Инновацион стратегияни ишлаб чиқишнинг асосини маҳсулот ҳаётий цикли назарияси, фирманинг бозорий ҳолати ва у ўтказаётган илмий - техникавий сиёсат ташкил этади. Инновацион стратегиянинг қуйидаги турларини ажратадилар: 1. Ҳужум стратегияси - бу стратегия тадбиркорлик рақобатчилиги принципларига эга бўлган фирмалар учун мўлжалланган. У кўпинча кичик инновацион фирмалар учун таалуқли. 2. Ҳимоя стратегияси - фирманинг рақобат принципларини сақлаб қолиш. Бундай стратегия жадал илмий тадқиқот ишларини талаб этади. 3. Иммитацион стратегия (иммитация - ҳаётда бўладиган воқеаларни символлар орқали ифодалаш). Бу стратегия кучли бозорий ва технологик ҳолатларга эга бўлган фирмаларга таалуқли. У ёки бу янгиликларни биринчи марта ўзлаштирмаётган фирмалар томонидан қўлланилади. Инновацион менежментга интеграцион ёндашувда энг мураккаб масалалардан бири - бу маҳсулот ҳаётий даври босқичлари бўйича интеграциядир. ИСО – 9000 халқаро стандартларга биноан маҳсулот сифати тизими қуйидаги босқичлардан ташкил топган. 1) Маркетинг; 2) ИЧТКИ; 3) моддий –техника таъминоти; 4) Ишлаб чикариш жараёни тайёрлаш ва тузиш; 5) бевосита ишлаб чиқариш; 6) Ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулотни текшириш, назорат ва синовдан ўтказиш ва чиқишдаги назорат; 7) Маҳсулотни қадоқлаш ва сақлаш; 8) Сотиш ва тақсимлаш; 9) Монтаж ва ишлатиш; 10) Техник ёрдам ва хизмат кўрсатиш; 11) Ишлатилгандан кейин бозордан чиқариш. Маҳсулот ҳаётий даврини ИСО таклифи бўйича бўлиш, бажарилган ишнинг вақт ва жойи бўйича чуқурлаштириш тамойилларга тўла жавоб бермайди. Масалан ишлатиш жойи ва вақти ( 9 босқич), техник ёрдам кўрсатиш жойи ва вақти билан тўғри қолиши мумкин (10 босқич). Бундан ташқари ишлаб чиқариш босқичи 5 та босқичларга бўлинган (3-босқичдан 7 – босқичгача). Келтирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда маҳсулот ҳаётий даврини қуйидаги босқичларга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Шартли белгилар: 1-стратегик маркетинг: 2- ИТТКИ: 3- янги ишлаб чикаришни ташкилий техник тайёргарлик: 4- ишлаб чиқариш: 5- махсулотни ишлатишга (эксплуатацияга) тайёрлаш: 6- ишлатиш ва таъмирлаш: 7- махсулотни бозордан чиқариш. Download 43.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling