Инновацион стратегияни танлаш ва лойиҳаларни бошқариш. Таянч иборалар
Download 43.81 Kb.
|
ИННОВАЦИОН СТРАТЕГИЯНИ ТАНЛАШ ВА ЛОЙИҲАЛАРНИ БОШҚАРИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Мавзу бўйича назорат саволлари
Расм-3.1.. Махсулот хаётий даврининг тузилиши
Маҳсулотнинг ҳаётий даврий босқичларида бажариладиган ишлар ҳажми. Стратегик маркетинг босқичида бозорни стратегик сегментация қилинди. Маҳсулот ва фирманинг рақобатбардошлик нормативлари истиқбол қилинади, фирманинг стратегияси шакллантирилади. ИТКТКИ босқичида рақобатбардошлик нормативларини материаллаштириш имкониятларини текшириш бўйича илмий тадқиқот ишлари ўтказилади, фирмани, маҳсулот ва технологияни такомиллаштириш бўйича изланиш ўтказилади, янги маҳсулот учун лойиҳа – конструкторлик ва норматив ҳужжатлар ишлаб чиқилади. ККИ босқичида янги маҳсулотни, технология, маҳсулот ишлаб чиқариш учун технологик жиҳозлар, норма ва нормативларини ўзлаштириш бўйича ташкилий лойиҳалар ишлаб чиқилади. Ишлаб чиқариш босқичида моддий техника таъминоти, ишлаб чиқариш, эҳтиёж қисмлари тайёрлаш, уларни йиғиш ташкил этилади; 5) Тактик маркетинг ўтказилади (бозорни тактик сегматация қилиш, реклама ва ҳоказо). 6)Маҳсулотни фойдаланишга тайёрлаш босқичида, маҳсулот истеъмолчиларга етказиб берилади, ўрнатилади, ишлатилади, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатилади. Сўнги утилизация босқичида ишлаб бўлган маҳсулот демонтаж қилинади ва унинг ўрнига янги авлод маҳсулотлари ўрнатилади. Маҳсулот ҳаётий даврининг давомийлиги турли тармоқ, маҳсулотлари учун ҳар хил бўлади. Шу билан, биргаликда рақобат ривожланиш МХД давомийлигини қисқартиришга олиб келади. Масалан: АҚШ да ишлаб чиқарилаётган ҳисоблаш техникасининг маркетинг ва ИТТКИ босқичи давомийлиги 1981 йилда 33 ойни ташкил қилган бўлса, 1991 йилда 10 ойни ташкил қилди, уларни ишлаб чиқариш давомийлиги эса 88 ойда 12 ойгача камайди. Америка статистикаси бўйича маҳсулот ҳаётий даврининг олдинги босқичларида сифатсиз қарор қабул қилиш натижасида кейинги босқичдаги йўқотишлар қуйидаги пропорцияда бўлади: 1: 10, 100, 1000. Бунинг моҳияти шундан иборатки, яъни маҳсулотни лойиҳалантириш босқичида, замонавий тадқиқот методлари ва ишланмаларни тан олмасдан “тежаб” қилинган 1-доллар; объектни ўзлаштириш босқичида –10, ишлаб чиқариш босқичида - 100 ва уни ишлатиш босқичида -1000 доллар йўкотишга олиб келади. У ёки бу стратегияни танлашда раҳбарият 4 та омилни ҳисобга олиши керак: 1. Таваккаллик. 2. Олдинги стратегияларни билиш. 3. Вақт омили. 4. Мулк эгаларига мослашиш. Стратегияни ишлаб чиқиш қуйидагича бўлиши мумкин: - юқоридан пастга; - пастдан юқорига; маслаҳатчи фирмалар ёрдами билан. Мавзу бўйича назорат саволлари: 1.Инновацион стратегия қандай ишлаб чиқарилади? 2.Инновацион стратегиянинг қандай турлари мавжуд? 3.Маҳсулотнинг ҳаётий циклига асосланган стратегия деганда нимани тушунасиз? 4.Бозор иқтисодиёти шароитида инновацион стратегиянинг қандай йўналишлари мавжуд? 5.Стратегияни танлашда қандай омиллар ҳисобга олинади? Download 43.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling