«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси
Download 0.68 Mb.
|
Innavatsion texnologiyalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- Технологнянинг тавснфи.
- Технологнянинг мақсади
- Технологнянинг қўлланиши
- Машғулотда фойдаланиладиган воситалар
Мавзулар:
Сўз туркумлари (от, сифат, феъл. сон, олмош) Йил фасллари (баҳор, ёз, куч, қиш). Абдулла Қодирий (хаёти. ижоди, асарлари. абадий мероси ва ахамият и) ва б. “Чархпалак” технологияси Технологнянинг тавснфи. Ушбу технология талаба (ёки ўқувчи)ларни ўтилган мавзуларни ёдга олишга, мантиқан фикрлаб, берилган саволларга мустақил равишда тўғри жавоб беришга ва ўз-ўзини баҳолашга ўргатишга ҳамда қисқа вақт ичида ўқитувчи томонидан барча талаба (ёки ўқувчи)ларнинг эгаллаган билимларини бахолашга қаратилган. Технологнянинг мақсади: талаба (ёки ўқувчи)ларни дарс жараёнида мантиқий фикрлаш, ўз фикрларини мустақил равишда эркин баён эта олиш, ўзларини баҳолаш, якка ва гурухларда ишлашга, бошқалар фикрига ҳурмат билан қарашга, кўп фикрлардан кераклисини танлаб олишга ўргатиш. Технологнянинг қўлланиши: технология ўқув машғулотларининг барча турларида дарс бошланиши ёки дарс охирида ёки ўқув предметининг бирон бир бўлими тугалланганда, ўтилган мавзуларни талаба (ёки ўқувчи)лар томонидан ўзлаштирилганлик даражасини баҳолаш, такрорлаш, мустаҳкамлаш ёки оралиқ ва якуний назорат ўтказиш учун мўлжалланган. Ушбу технологияни машғулот жараёнида ёки унинг бир қисмида якка, кичик гурух ва жамоа шаклида ташкил этиш мумкин. Машғулотда фойдаланиладиган воситалар: таркатма материаллар, рангли қалам (ёки фломастер)лар. Изоҳ: режа бўйича белгиланган мавзу асосида ҳамда ўқитувчининг қўйган мақсади (текшириш, мустаҳкамлаш, баҳолаш)га мос тайёрланган тарқатма материаллар (агар якка тартибда ўтказиш мўлжалланган бўлса, гуруҳ ўқувчилари сонига. агар кичик гурухларда ўтказиш белгиланган бўлса, у холда гурухлар сонига қараб таркатма материаллар тайёрланади). Машғулотни ўтказиш тартиби: 4 • талаба (ёки ўқувчи)ларни (шароитта қараб) гурухларга ажратиш; • талаба (ёки ўқувчи)машғулотни ўтказишга қўйилган талаблар ва қоидалар билан таништириш; • тарқатма материалларни гурух аъзоларига тарқатиш. гурух аьзолари томонидан якка ҳолда мустақил равишда тарқатма материаллардаги вазифалар бажарилади; ҳар бир гуруҳ аьзоси ўзи ишлаган тарқатма материалининг ўнг бурчагига эса ўзининг бирон-бир белгисини чизиб қўяди; вазифа бажарилган тарқатма материаллар бошка гуруҳларга «чархпалак айланмаси» йўналишида алмаштирилади; янги гуруҳ аьзолари томонидан берилган материаллар ўрганилади ва ўзгартиришлар киритилади; жамоалар томонидан ўрганилган ва ўзгартиришлар киритилган материаллар яна юқорида эслатилган йўналиш бўйича гурухлараро алмаштирилади (ушбу жараён гурухлар сонига қараб давом эттирилади); материалларни охирги алмашишдан сўнг ҳар бир гурух ва ҳар бир гуруҳ аъзоси ўзлари илк бор тўлдирган материалларини (гурух рақами ва ўзлари қўйган белгилари асосида) танлаб оладилар;ҳар бир гуруҳ аъзосининг ўзлари белгилаган жавобларига бошқа гуруҳ аъзоларининг тузатишларини таққослайдилар ва таҳлил қиладилар; ўқитувчининг тарқатма материалда берилган вазифаларини ўқийди ва жамоа билан биргаликда тўғри жавобларни белгилайди; ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) тўғри жавоб билан белгиланган жавоблар фарқларини аниқлайдилар, керакли баллни тўплайдилар ва ўз-ўзини баҳолайдилар. Изоҳ: тарқатма материалда талаба (ёки ўқувчи)лар белгилаган тўғри жавоблар билан ўқитувчи ҳамкорлигида аниқланган тўғри жавобларнинг фарқи 55 фоиздан юқори бўлса, талаба (ёки ўқувчи) ушбу ўқув материалини ўзлаштирган, ундан кам бўлса ўзлаштира олмаганлигини билдиради. Масалан. вазифалар сони 30 та бўлиб, жавобларнинг 17-20 таси тўғри белгиланган бўлса, талаба (ёки ўқувчи) ушбу вазифани бажарган ва ўқув материалини ўзлаштира олган, агар ундан кам бўлса ўзлаштира олмаган ҳисобланади. Шу билан бирга, жавобларнинг 21-24 таси тўғри белгиланган бўлса талаба ёки ўқувчи) материалларни ўзлаштирган даражаси «яхши» баҳога, 25-30 таси тўғри бўлса «аъло» баҳога ўзлаштирган деб ҳисобланади. • талаба (ёки ўқувчи)лар ўз баҳолари ёки балларини белгилаб олишгач, ўқитувчи вазифа бажарилган қоғозларни йигиб олади ва баҳо (баллар)ни гypyx журналига кўчириб қўяди. «Чархпалак» технологиясидаи фойдаланган ҳолда машғулот ўтказиш учун талаба (ёки ўқувчи)ларга қуйидагича вазифа бериш мумкин. Вазифа учун зарур бўлган тарқатма материални иловада келтирамиз. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling