Куни узайтирилган гурухларда спорт саоатлари


Download 39.5 Kb.
bet1/3
Sana22.11.2023
Hajmi39.5 Kb.
#1794489
  1   2   3
Bog'liq
Куни узайтирилган гурухларда спорт саоатлари


Куни узайтирилган гурухларда спорт саоатлари

Режа:



1- Куни узайтирилган гурухларда спорт соатларини ташкил килиш усуллари..
2- Икки сигнал ва икки тикланг уйини услубиёти.
3- Уйинланинг болаларнинг организмига таъсири.

Янги жисмоний тарбия дастурида мактабда жисмоний соғломлаштириш ишларининг турлари келтирилган бўлиб, уларнинг ичида “куни узайтирилган гурухларда спорт соатлари” асосида ўринни эгаллайди.


Гурухлар бўйича ташкил этилган машғулотлар ўкувчиларни жисмоний тарбиялаш бўйича бир қанча вазифаларни хал этиш имконини беради, ақлий фаолиятнинг жисмоний фаолият билан алмашувига ёрдамлашади, фаол хордиқ чиқариш учун қулай шароит, яхши кайфият, ижобий хиссиёт яратади, организмнинг умумий тонусини оширади. Спорт соатлари эркин, зўриқмаган холда ўтказилади. Унда ҳаракатли ўйинлар, аттракционалар, мусобақалар кўпроқ қўлланилади. Бу саоатларни умумий дарсга айлантириш керак эмас, акс холда болалар чарчай бошлайдилар, 7-расм.
Машғулотнинг самарадорлиги кўп жихатдан ўқитувчининг методик тайёргарлигига боғлиқ бўлади. Деярли ҳамма мактабларда спорт соатларини ўтказиш учун мутахассислар, жисмоний тарбия активи, ота-оанлар, оталик ташкилотдаги спортчилар ва шу кабилар ёрдам сифатида таклиф этиладилар.
Спорт соатлари мазкур гурухларда 40-60 дақиқа давомида ўтказилиб, вақтининг бундай танланиши ўқувчиларнинг умумий ҳолатига, уларнинг ўқув ишларидан кейинги чарчаш даражасига боғлиқ равишда бўлади.
Машғулотни ўтказиш жараёнида ўқитувчи қўлланиладиган жисмоний машқларнинг мазмунини, таркибини билиши, шуғулланувчилар физиологик ва хиссий жисмоний юкланишларнинг ошиб кетмаслигига риоя қилиш керак.
Гурухли машғулотларда асосий ўринни таянч-ҳаракат аппаратларини асосий машқларни бажаришга тайёрловчи умумий ривожлантирувчи машқлар эгаллайди. Сафланиш машқлари ҳам қўлланилади, лекин уларнинг сони жисмоний тарбия дарсларига нисбатан камдир. Улар тез сафланиш ва қайта сафланиш машқлари учун жуда зарурдир. Дарснинг тайёргарлик қисмидан кейин болаларни 2-3 гурухга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Бу гурухларнинг ҳар бири ўқитувчининг кўрсатмаси бўйича машқлар бажаради. Сўнгра гурухлар ўрнини алмаштириш мумкин. Болаларнинг гурухларга бундай бўлиниши машғулотнинг ҳаракат зичлигини орттиради. Машғулотларни бундай ташкил этиш ўқитувчи учун вазифанинг бажарилиши сифатини аниқлашда қийинчилик туғдиради. Шунинг учун бу машғулотларга жамоатчи инструкторлар ва юқори синф ўқувчилари таклиф этиладилар, улар ўқувчиларнинг машқ бажаришларини назорат қиладилар, 8-расм.
Қуйи синф ўкувчилари билан тақлид қилувчи машқлар бажариш мухим ўринни эгаллайди. Бундай образларга таклид этиб бажариладиган машқлар уларда ижобий хиссиётни хосил қилади, машғулотга бўлган қизиқишини орттиради.
Куни узайтирилган гурухларда спорт саоатларини ўтказишнинг мувоффақияти кўп жихатдан ўтказиш жойига ҳам боғлиқ. Шу мақсадда баскетбол, волейбол ва бошқа майдонлар танланади, югуриш йўллари, ностандарт қуроллардан фойдаланилади ва етарли равишда зарур майда қуроллар – тўплар, арқончалар, гардишлар, гантеллар, байроқчалар, эстафета таёқчалари ва шу кабилар етарли даражада бўлишига эътибор берилади. Гурухли машғулотларда ўйинлар “Кун ва тун”, “Овчилар ва ўрдаклар”, “Сакраб ўтир”, “Бир-бирига отиш” ва хокозо каби “Бўш жой”, “Зовурдаги бўри”, “Қармоқ”, “Ҳаракатланувчи нишон” командали ва гурухли ўйинлардан фойдаланилади. Бундан ташқари икки ўкувчи орасида мусобақали ўйин, ўйин-аттракцион ва бошқа турдаги ўйинлар қўлланилади.
Кун узайтирилган гурухларда спорт соатларида қўлланиладиган намунали ўйинлар келтирилган:

Download 39.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling