Тўпни юмалатиш”. Баландликка сакрайдиган устунчага тортилган арқонинг устидан тўлдирма тўпни ўнг қўлдан чап қулга юмалатиб ўтказиш. 15, 20, 25, 30 сония ичида ким кўпроқ тўпни юмалатса, шу ўйинчи ғолиб хисобланади. Тўпни чизиқнинг устидан кўтариш тақиқланади. Ўйини такрорлаганда, тўпни чап қулда ўнг қўлга юмалатиш зарур.
“Қиличбозлар”. Кўкрак баландлигида девор ёки устунга мўлжал махкамланади. Мўлжалада 2-2,5 м. масофада қулида узунлиги 70-100 см. ли таёқчани ўнг қўлида озгина қайтариб, худди химоялангандек оёқларни жуфт қилиб туруди. Ўйинчи бир қадам олдинга ташланиб ва ўнг қўлини узатиб, гимнастик таёқчанинг учи билан мўлжаллинг ўртасига туртиш зарур. Кимки аниқ бажарса ғолиб чиқади. Уч марта руҳсат этилади. Оралиқни текшириш учун ўйинчини бир қадам олдинга ташлатиб, гимнастик таёқчани тўғрига узатиш лозим. Агар мўлжалага оз-оз тегиб турса, унда масофа тўғри олинга бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |