Куни узайтирилган гурухларда спорт саоатлари
Download 39.5 Kb.
|
Куни узайтирилган гурухларда спорт саоатлари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гурух тикланг”.
- Инсиз қуёнча”.
Икки сигнал”. Болалар икки гурухга бўлинадилар ва бир-бирларидан 3-4 м. масофадан қарама-қарши томонларда бир-бирига қараб икки қаторга сафланадилар. Битта команда сабзавотлар номини айтиб ҳаракатларни бажаради, иккинчи команда мевалар номини айтиб ҳаракатларни бажаради. Командалар йўл қўйган ҳар бир хато учун биттадан жарима очкосини оладилар. Кам жарима олган команда ғолиб чиқади.
“Гурух тикланг”. Бошловчи болаларга унинг кетидан бирор-бир ҳаракатни бажаришни буюради. Бошловчи ҳаракатни бошламасдан олдин “Гурух” сўзини айтса, ўкувчилар ҳаракатни бажаришлари керак, бўлмаса ҳаракат бажарилмайди. Масалан, “Гурух қулингни кўтар!” деса, ҳамма болалар қўлларини кўтарадилар ёки “Гурух” деган сўзини айтмасдан “Чап оёғингни” кўтар деб буюрса, хеч ким оёғини кўтариши мумкин эмас. Хато қилган ўқувчи бир қадам олдинга чиқади. Ўйиндан кейин энг диққатли ўқувчи айтиб ўтилади. Демак бу ўйин ўқувчиларнинг диққат-эътиборини тарбиялашга қаратилган. “Инсиз қуёнча”. Икки ўкувчидан ташқари ҳамма болалар иккитадан бўлиб бир-бирларига қараб майдончада қулларини ушлаб турадилар. Ташқарида турган иккитадан бири “Қуёнча”, иккинчиси “Бўри” бўлади. Бўридан қочаётган қуёнча иккитадан турган ўкувчилар орасига туриб олади. Агар бўри “Инсиз қуённи” болалар орасига тургунча тутиб олса ўрин алмашадилар. Агар “Қуён” олдин болалар орасига турган бўлса тутиш мумкин эмас. Худди шунингдек ўкувчилар учун ўйин-атракционларини қўллаш мумкин. Намуналар келтирилган. “Футболчи”. Ҳар бир қатнашувчилар биттадан тўп олишади. Ҳар бири ўзининг олдида турган биринчи қозиқ олдига ўз томонидан майдончага тўпни қўйиб, оёқ билан туртиб (тепиб) масофанинг охиригача олиб боради ва орқасига қайтади. Бажараётган вақтида бола биринчи қрзиқнинг ўнг томонидан иккинчи қозиқнинг чап томонидан ўтиш керак ва х.к. Агар тўп чапга чиқиб кетса уни қайтариб, яна ўша жойдан бошлаш зарур ва хеч қайси қозиқнинг ўтказиб юбориши мумкин эмас. Ким тўп билан ўз жойига тез келса, ўза ғолиб хисобланади. “ Download 39.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling