«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet21/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Машғулотни ўтказиш тартиби:

  • ўқитувчи талаба (ёки ўкувчи)ларнинг умумий сонига қараб, 3-5 кишидан иборат кичик гурухларга ажратади (кичик гурухлар сони 4 ёки 5 та бўлгани мақсадга мувофиқ);

  • ўқитувчи талаба (ёки ўкувчи)ларни машғулотнинг мақсади ва ўтказилиш тартиби билан таништиради ва хар бир кичик гурухга коғознинг юқори қисмида ёзуви бўлган варақларни таркатади;

  • ўқитувчи кичик гуруҳ аъзоларини тарқатма материалда ёзилган асосий фикрни фақат учта фикр, яъни учта сўз ёки сўзлар бирикмаси, ёки учта гaп билан давом эттиришлари мумкинлигини уқтиради ва буни амалга ошириш учун аниқ вақт белгилайди:

  • гурух аъзолари ьиргаликда тарқатма материалда берилган фикрни ёзиб давом эттирадилар;

  • вазифа бажарилгач, гурух аъзолари ўринларидан туриб соат мили йўналиши бўйича жойларини ўзгартирадилар, яъни 3-гуруҳ 2-гуруҳнинг 2 -гуруҳ 3-гуруҳнинг, 3-гуруҳ эса 4 - гуруҳнинг (бошқа кичик гурухлap бўлса, шу тариқа) ўрнига ўтадилар;

  • янги жойга келган гурух аъзолари шу ерда қолдирилган тарқатма материалдаги фикрлар билан танишиб, унга яна янги учтадан ўз фикрларини ёзиб қўядилар;

гурух аъзолари яна юқоридаги каби жойларини ўзгартирадилар, шу тариқа кичик гурухлар ўз жойларига қайтиб келгунларига қадар жойларини алмаштириб. тарқатма материалда ўз фикрларини қўшиб борадидар;

  • ўз жойларига қайтиб келган кичик гурухлар тарқатма материалда тўпланган барча фикрларни диққат билан ўқиб, уларни умумлаштирган ҳолда битта яхлит таъриф ёки қоида холатига келтирадилар;

  • хар бир кичик гурухнинг муаллифлик таърифлари ёки қоидаларини гуруҳ аъзоларидан бири тақдимот қилади;

  • ўқитувчи кичик гуруҳлар томонидан берилган таьрифлар ёки қоидаларга изоҳ бериб, уларни баҳолайди, сўнгра машғулотни якунлайди.

Изоҳ: Гуруҳлар тақдимотидан сўнг yлар берган таъриф ёки қоидалар асосида кичик гуруҳларнинг ҳар бир аъзоси якка тартибда ўзининг .муаллифлик таьрифи ва қоидасини келтириб чиқариб тақдимот қилиши ҳам мумкин.
Кичик гурухлар сони 4 га бўлгани мақсадга мувофиқ. Бундай ҳолда кичик гурухлар ўз жойларини фақат 3 марта алмаштирадилар ва бу билан ўқув жараёнини зерикарли ўтишнинг олди олинади. Агар кичик гуруҳлар сони 4 тадан кўп бўлса, у ҳолда уларни икки потокка бўлиб, кичик гурух аъзоларининг алмашинувини ҳар бир поток ўртасида алоҳида, тақдимотни эса биргаликда ўтказиш мумкин.
Агар аудитория (ёки синф) кичик гурухларнинг жойларини алмаштиришга мосланмаган (ёки алмаштиришга ноқулайликлар) бўлса, у холда талаба (ёки ўқувчи)ларни жойларини алмаштириш ўрнига гуруҳларга тарқатилган материалларни алмаштириш орқали, улар дастлабки олинган гуруҳларга қайтиб келгунга қадар алмаштиридиб. талаба (ёки ўқувчи) фикрлари тўпланади, улардан умумий таъриф (ёки қоида) келтириб чиқарилади ва тақдимот қилиш ҳам мумкин.
Ушбу технологияни қўллаган ўқитувчилар ўз ўқув предметлари мавзуси (ёки эркин мавзу) асосида «Педагогик технология бу...», «Очик дарс - ...» «Иқтисод - ...», «Экология - ...», «Малака ошириш - ...», «Касб ўрганиш - ...», «Ҳамширалик касби - ...». «Мухандис - ...» каби мазмундаги қоғоз варақларининг юқори қисмида давом эттирилиши ёки фикрлар билан тўлдирилиши керак бўлган асосий тушунча ёки фикр ёзилган матнлардан фойдаланган ҳолда ўқув - тарбия жараёнини ташкил этишган.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling