«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet23/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Технологиянинг мақсади: талаба (ёки ўқувчи)ларга ўкув предметининг мавзусидан келиб чиққан турли муаммоли масала ёки вазиятларнинг ечимини тўғри топишларига ўргатиш, уларда муаммониш мохиятини аниқлаш бўйича малакаларни шакллантириш, муаммони ечишнинг баъзи усуллари билан таништириш ва муаммони ечищда мос услубларни тўғри танлашга ўргатиш, муаммони келиб чиқиш сабабларини ва муаммони ечишдаги хатти-ҳаракагларни тўғри аниқлашга ўргатиш.
Машғулотни ўтказнш тартиби:
Ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларни гуруҳларга ажратиб, уларни мос ўринларига жойлаштиргандан сўнг, машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талабларини тушунтиради, яъни у машғулотни босқичли бўлишини ва ҳар бир босқич талаба (ёки ўқувчи)лардан максимум диққат-эътибор талаб қилишини, машғулот давомида улар якка, гурух ва жамоа бўлиб ишлашларини айтади. Бундай кайфият талаба (ёки ўқувчи)ларга берилган топшириқларни бажаришга тайёр бўлишларига ёрдам беради ва бажаришга қизиқиш уйғотади. Машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва талаблари тушунтирилгач, машғулот бошланади:

  • талаба (ёки ўқувчи)лар томонидан машғулот учун тайёрланган кинолавҳани диққат билан томоша қилиб, унда ёритилган муаммони аниқлашга ҳаракат қилиш, хотирада сақлаб қолиш ёки дафтарларига белгилаб қўйиш (агар кинофильм кўрсатишнинг имконияти бўлмаса, у холда ўқитувчи ўқув предметининг мавзуси бўйича плакат, расм, афиша ёки бирор муаммо баён қилинган матн, китобдаги ўқув материалидан фойдаланиши мумкин);

  • ҳар бир гуруҳ аъзолари томонидан ушбу лавҳадан (расмдан, матндан, ҳаётий воқеадан) биргаликда аниқланган муаммоларни ватман ёки А-3 форматдаги қоғозга фломастер билан ёзиб чиқади;

  • берилган аниқ вақт тугагач, тайёрланган ишни гурух вакили томонидан ўқиб эшиттирилади;

  • ўқитувчи гурухлар томонидан танланган ва муаммолар ёзилган қоғозларни алмаштирган ҳолда гуруҳларга тар қатилади;

  • тарқатилган коғозларда гуруҳлар томонидан ёзилган муаммолардан ҳар бир гурух аъзоси ўзини қизиқтирган муаммодан бирини танлаб олади;

  • ўқитувчи томонидан тарқатилган қуйидаги чизмага ҳар бир гуруҳ аъзоси танлаб олган муаммосини ёзиб, мустақил равишда таҳлил этади.

Масалан



Муаммонинг тури

Муаммони келиб чиқиш сабаблари

Муаммони ечиш йуллари ва сизни ҳаракатларингиз

Тоза ичимлик сувининг камлиги

Сувни тоза сақлашга эътиборнинг камлиги

Табиат ва сувни сақлашга оид тадбирлар ўтказиш

• якка тартибдаги фаолият тугагандан сўнг ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) бажарган таҳлилий ишини барчага ўқиб эшиттиради;
• муаммолар ва уларнинг ечими бўйича жамоавий фикр алмашилади;
• ҳимоядан сўнг ўқитувчи машғулотга якун ясайди. Кичик гуруҳларга қизиқарли ишлари учун миннатдорчилик билдиради.
Бундай технология билан ўтказилган машғулот натижасида талаба (ёки ўкувчи)лар қайсидир муаммони ечишдан аввал унинг сабабини аниқланиши кераклигини, кейин эса уларга зарур бўлган услуб ва усулларни танлаши ҳамда ўз ҳаракатларини аниқ белгилаб олишлари кераклигини билиб оладилар.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling