«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси
Download 0.68 Mb.
|
Innavatsion texnologiyalar
- Bu sahifa navigatsiya:
- «якка баҳо»
- «тўғри жавоб»
- «гуруҳ
«Блиц-суров» усули
Усулнинг тавсифи. Ушбу усул талаба (ёки ўқувчи)ларни ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри ташкил зтишга, мантиқий фикрлашга, ўрганаётган предмети асосида хилма-ҳил фикрлар, маълумотлар ичидан кераклигини танлаб олишни, шу билан бир қаторда, ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш ва уларга ўз фикрини ўтказа олиш ҳамда ўз фаолияти, кунни режалаштира олишни ўргатишга қаратилган. Усулнинг мақсади: ушбу усул орқали талаба (ёки ўқувчи)ларга тарқатилган қоғозларда кўрсатилган ҳаракатлар кетма-кетлигини аввал якка тартибда мустақил равишда белгилаш, кичик гуруҳларда ўз фикрини бошқаларга ўтказа олиш ёки ўз фикрида қолиш, бошқалар билан ҳам фикр бўла олиш каби кўникмаларни шакллантириш. Машғулотни ўтказиш тартиби. Ушбу усул бир неча босқичда ўтказилади: • ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларга ушбу машғулот бир неча босқичда ўтказилиш ҳакида тушунча беради. Ҳар бир босқичда мўлжалланган вазифаларни бажаришга аниқ вақт берилиши, тингловчилар эса шу вақтдан унумли фойдалинишлари кераклиги хақида уларни огохлантиради: ўқитувчи ҳамма талаба (ёки ўқувчи)ларга алоҳида-алоҳида тарқатма материал беради ва улардан ушбу материални синчиклаб ўрганишларини сўрайди; ўқитувчи тарқатма материал мазмуни ва бажариладиган вазифа (тарқатма материалда берилган харакатлар кетма-кстлигини тўғри белгилаш. белгини қоғозда алоҳида ажратилган бўлимга рақамлар билан қўйиш кераклиги)ни тушунтиради; тарқатма материалда берилган вазифа дастлаб якка тартибда бажарилишини таъкидлайди; ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) ўзининг шахсий фикри асосида тарқатма материалдаги «якка- баҳо» бўлимига берилган ҳаракатларнинг мантиқий кетма-кстлигини рақамлар билан белгилаб чиқади; талаба (ёки ўқувчи)ларнинг якка тартибдаги ишлари тугагач. ўқитувчи улардан 3 кишидан иборат кичик гурухлар ташкил этишларини сўрайди. Кичик гурухлар талаба (ёки ўқувчи)ларнинг хоҳишларига қараб ёки рақамлар бўйича ташкил этилиши мумкин: кичик гурухлардаги талаба (ёки ўқувчи)ларнинг ҳар бири ўз қоғозидаги «якка баҳо» бўлимида белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлиги билан бир-бирларини таништирадилар, кейин улар 3 кишида уч ҳил бўлган кетма-кетликни биргалашиб (бир-бирлари билан тортишиб, баҳслашиб, бир-бирларига таъсир ўтказиб, ўз фикрларига ишонтириб) келишган ҳолда, тарқатилган қоғоздаги «гурух баҳоси» бўлимига муқобил рақамларни белгилаб чиқадилар; барча кичик гурухлар ўз ишларини тугатгач, ўқитувчи ҳаракатлар кетма-кетлиги бўйича тўғри жавобни беради, яъни талаба (ёки ўқувчи)лардан уларга тарқатилган қоғозлардаги «тўғри жавоб» бўлимига у томонидан айтилган ҳаракатлар кетма-кетлиги рақамларини ёзишни сўрайди; ўқитувчи «тўғри жавоб» бўлимида берилган рақамлар билан «якка баҳо» ҳамда «гуруҳ баҳоси» бўлимидаги рақамларни солиштириш ва каттасидан-кичигини айириш, айирмаларни мос холда «якка баҳо» ва «гуруҳ хатоси» бўлимларига ёзишларини сўрайди; ўқитувчи якка ва гуруҳ хатоларининг умумий сони бўйича тушунча беради ва уларни ҳар бирини алоҳида-алоҳида шарҳлаб беради;: ўқитувчи машғулотни якунлаб, баъзи гуруҳларнинг машғулот мобайнидаги иш фаолиятларига ўз фикрини билдиради ва талаба (ёки ўқувчи)ларнинг билимини иловадаги мезонлар асосида баҳолайди ёки мос келган тўғри жавоблар сонига қараб ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) ўз баҳосини иловада кўрсатилгандек аниқлайди. Изоҳ: мисол тариқасида « Мустақиллик йиллари» мавзусидаги блиц сўровнинг жадвалини келтириш мумкин (ҳар бир ўқитувчи ўз предмети бўйича ўтаётгаи ёки аввал ўтгап мавзуси асосида ушбу жадвалдаи фойдаланиб блиц-сўров тузиши мумкин). Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling