«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet33/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Ёзма бахс (дебат)лар услуби
Услубнинг мақсади: -талаба (ёки ўқувчи)ларга Ўқув хонасидаги тенгдошлари билан биргаликда шу оила жамоатчилик фикрини тўлкинлантираётган мавзуларда мулоқотлар режалаштириш имконини бериш. Услуб талаба (ёки ўқувчи)ларнинг берилган мавзу соҳасидаги билимларини чуқурлаштириш шароитини яратиш, мунозара маданиятини ўргатиш ва ўз фикрини асослаш қобилиятини ривожлантириш.
Бу услубдан фойдаланишда ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларни баҳолаш учун асос хизматипн ўтовчи ажойиб материала эга бўлади. Ёзма баҳслар услубиёти бундай мулоқотларни ўқув хонасидаги барча талаба (ёки ўқувчи)лар иштирокида ёзма шаклда ўтказиш имконини беради.
Машғулотни ўтказиш тартиби:
Талаба (ёки ўқувчи)лар баҳс мавзуси бўлиши керак бўлган мавзу билан уй (ёки олдин ўтказилган машғулотлар)да танишадилар. Баҳс арафасида ўқитувчи бўлажак мавзу тўғрисида ўқувчиларга ахборот берар экан, баҳслар қай йўсинда ўтишини қисқача тушунтиради (бу, албатта, баҳслар биринчи марта ўтказилаёгган бўлса, жуда муҳимдир).
Рахбар гурух талаба (ёки ўқувчи)ларини иккига ажратади ва уларни ўқув хонасининг икки томонига қатор қўйилган столлар ёнига ўтказади ва ҳар бир гурух қатнашчилари қайси нуқтаи назарий ҳимоя қилишларини белгилайди (масалан, 1-гурух - ижобий ҳолат жорий қилиниши тарафдорлари. 2-гурух - бунга қаршилари).
Шундан сўнг, рахбар талаба (ёки ўқувчи)ларни жуфтлайди, ҳар бир жуфтда қарама қарши қарашлар тарафдорлари бўлиши керак. Жуфтларни тартиб рақами ёки алифбо ҳарфлари билан белгилаймиз. Агар ўқув хонасида талаба (ёки ўқувчи)лар сони тоқ бўлса, ўқитувчи мунозарага етишмаган шерик ҳуқуқида қатнашиши мумкин. Ўқитувчи 1-гуруҳ талаба (ёки ўқувчи)ларига (келтирилган мисолда - ижобий холатни жорий қилиш тарафдорлари) ҳар бири жуфт санаси (рамзи) билан билгиланган катак қоғоз варакларини тарқатади.
Талаба (ёки ўқувчи)лар ўқув хонасининг икки томонида ўтириб, жуфтма - жуфт ёзма мулокотни бошлайдилар. 1-гypyҳ талаба (ёки ўқувчи)ларига ўзлари маъкуллаётган нуқтаи назар фойдасига битта очиқ далилни шакллантириш учун 5 дақика вақт берилади. Улар бу далилни қоғоз варағига пухта таҳрир қилинган параграф шаклида ёзадилар. Бу вақтда 2-гуруҳ талаба (ёки ўқувчи)лари ўзлари баҳс жараёнида баён этишлари мумкин бўган нуқтаи назарларини исботлашлари мумкин.
Ёзилган варақлар қарши гуруҳдаги шерикларга (ижобий ҳолатнинг жорий қилинишига қарши чиқувчиларга) берилади. Уларга жуфт бўйича шерикларининг далилларига қарши жавоб топиш ва ёзиш учун ҳамда ўз қарши далилларини баён қилишлари учун 8 дақиқа вақт ажратилади.
Далиллар алмашишнинг бундай тартиби 2-3 марта такрорланади, бунда ҳар бир талаба (ёки ўқувчи) шеригининг далил-исботига жавоб қайтариши ва ўзининг акс далилини келтириши шарт. Талаба (ёки ўқувчи)ларнинг билимларини аниқлаш учун 3-4 раунд етарлидир. Охирги раундда талаба (ёки ўқувчи)ларга якуний параграфни ёзиш имкони берилади. Шундан сўнг, ёзма иш йиғиб олинади.
Баҳсларга якун чиқаришнинг яхши шакли - иккала томонга қаратилган саводдир: «Қарши томоннинг энг яхши далили - исботлари қайсилар бўлди?»
Ўқитувчи ишни яккама-якка ёки жуфти бўйича баҳолаши мумкин. Агар ўқитувчи ёзма ишни баҳолашни режалаштирган бўлса, у ҳақида талаба (ёки ўқувчи)ларни дарснинг бошидаёқ огоҳлантириши керак.
Таълим муассасаларининг машғулотларида ёзма баҳслар услубини фойдаланиш мобайнида қуйидаги жадвал кўринишида келтирилтан тарқатма материалдан фойдаланиш мумкин:


Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling