«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси
Download 0.68 Mb.
|
Innavatsion texnologiyalar
«Муносабат» теҳнологияси («Мураббий ва жамоа» мавзуси мисолида) Умумий тушунча: Машғулот бошида ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларни машғулотни ўтказиш тартиб-қоидалари ва унга қўйилган талаблар билан таништиради ва «Яхши ташкил қилинган тарбия, ҳар бир инсонни ҳаётнинг асосий учта омилига - фуқаролик, ишчи-ходим, оилапарвар бўлишга тайёрлайди» деган фикрни ўртага ташлайди. Сўнгра ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)лар орасида «Ақлий ҳужум» ўтказади. «Ақлий ҳужум»ни ўтказиш вақтида талаба (ёки ўқувчи)лар юқоридаги фикрда келтирилган шаҳснинг учта омили бўйича ўз фикрларини эркин ва фаол баён эта бошлайдилар. Ўқитувчи бу фикрларни ўқув хонаси тахтасига ёки унга илинган ватман қоғозига ёзиб боради:
Машғулотнинг ушбу босқичи тугагач, ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларни кичик гуруҳларга ажралишларини таклиф қилади. Сўнгра ўқитувчи кичик гуруҳларга ватман қоғозларига ёзилган чизма-топшириқларни тарқатади (ёки гурухлардан биттадан вакил уларни танлаб олишини сўрайди) ҳамда қўйилган вазифаларни бажариш, ватман қоғозлардаги бўш майдонларни қандай тўлдириш кераклги ҳакида тушунча беради. Сўнгра талаба (ёки ўқувчи)лар ватман қоғознинг юқори қисмига ёзилган асосий мавзудан келиб чиққан ҳолла ҳаётий фаолиятларида учраши мумкин бўлган муаммолардан бирини танлаб, тарқатма материалнинг «Муаммо» бўлимига ёзадилар ва у асосида қолган вазифаларни бажарадилар. Ҳар бир кичик гуруҳ қуйидаги кўринишдаги тарқатма материаллар билан ишлайдилар: Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling