«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet35/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Мураббий жамоани бўйсунлиради


Муаммо

Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари

Муаммони ҳал қилиш вариантлари

Сизнинг хулосангиз













Мураббий жамоага бўйсунади

Муаммо

Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари

Муаммони ҳал қилиш вариантлари

Сизнинг хулосангиз














Кичик гуруҳлар педагогик жараёнда учрайдиган (ёки тренер томонидан олдиндан танлаб қўйилган) муаммоларлан бирини танлайдилар, жамоа иштирокчилари билан биргаликда муаммони муҳокама қиладилар ва тарқатма материалнинг (чизма-топшириқнинг) биринчи устунига карточкада берилган мавзуга мос келиб чиқадиган муаммоларни ёзадилар. Кейин ўқитувчи берилган муаммони биргаликда муҳокама қилиш ва қўйилган вазифаларни ҳал қилиш усулларини аниқлаш учун ишчи қоғозларни бошқа кичик гуруҳларга беради (масалан, соат мили кўрсаткичи бўйлаб). Ҳар бир кичик гурух ўз жамоаси билан биргаликда муаммони муҳокама қилиб, уларни ҳал қилиш йўлларини аниқлайди. Ҳар бир кейинги кичик гуруҳ ўз вариантидаги натижаларни ватман қоғозидаги тегишли устунларга ёзиб боради.
Тарқатилган ишчи қоғозлар кичик гуруҳларии навбатма-навбат айланиб, дастлабки кичик гуруҳига етиб келгач, талаба (ёки ўқувчи)лар бошка гуруҳ аъзоларининг фикрлари билан танишадилар ва уларни мухокама килиб, муаммони хал этиш бўйича ёзилган фикрлардан энг яхши фикрни танлаб оладилар. Қўйилган муаммони қандай ечилганлигига ўз муносабатларини билдирадилар ҳамда муаммони ҳал қилиш учун вариант сифатида ўз фикрларини таклиф этадилар.
Машғулотнинг кейинги босқичида кичик гуруҳлар ўз ишларини ҳимоя қиладилар, иш жараёнидаги ютуқ ва камчиликларни, ижобий ва салбий ҳолатларни мухокама қилиб, ўқитувчи билан ҳамкорликда машғулотга якун ясайдилар.
Ўқув жараёнида «Муносабат» технологиясидан фойдаланиб. ўрганилаётган фанда турли муаммоларни ҳал этишга, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бартараф этиш йўлларини топишга, ўқувчиларни эса мустақил изланишга, фикрлашга, ўз фикрларини исботлаш ҳамда турли вазиятлардан чиқишга ўргатишда «Муаммоли вазият» шаклини қўллаш мумкин.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling