«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet32/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

Машғулотни ўтказиш тартиби:
Бу технология қўлланиладиган машғулот талаба (ёки ўқувчи)лардан олдиндан бўладиган тайёргарликни талаб қилади. Машғулот мавзуси талаба (ёки ўқувчи)лар аудиториясига олдиндан маълум қилинади, вазифаларни бажариш учун тайёрланишга бериладиган аниқ вақт. мавзу мазмуни, унинг мураккаблиги ва даражасига қараб белгиланади.
Ушбу машғулот баҳс-мунозара услубига асосланган бўлиб, ўзининг аниқ ўтказилиш вақти ва тартибига эгадир. Ўқитувчи дастлаб талаба (ёки ўқувчи)ларни машғулот ўтказиш тартиб-қоидалари билан таништиради ва уларни кичик гуруҳларга ажратади. Мисол тариқасида, «Шахс ва маданий аҳлоқ» мавзусидаги машғулотни ўтказиш тартибини кўриб чиқамиз. Машғулотнинг бошида талаба (ёки ўқувчи)лар мухокама қилишлари учун бир неча саволлар оладилар. Масалан:

  • Маданият нима?

  • Аҳлоқий маданият нима?

  • Шахс сифати кўринишида аҳлок-одобнинг ўрни қандай?

  • Қандай қилиб маданиятли бўлиш мумкин?

Кичик гуруҳ қатнашчилари ўз хоҳишлари бўйича биттадан савол танлаб оладилар ва сўзга чиқишга тайёрланадилар. Улар ўзлари танлаган савол юзасидан ўз тушунчалари, мавзуга бўлган ёндошувлари, муносабатлари ҳамда ушбу саволларга жавобларини беришда ўзларининг эгаллаган ҳолатлари қанчалик тўғри эканлигига чиқишлари орқали талаба (ёки ўқувчи)ларни ишонтиришга ҳаракат қиладилар. Ўқитувчи кўрсатмасига биноан, бошқа кичик гуруҳ қатнашчилари айтилган фикр ва сўзга чиққан талаба (ёки ўқувчи)ларни эгаллаган ҳолатларига қарши фикрлар айтади, яъни сўзга чиққан кичик гуруҳ танлаган йўлни рад этадилар ва шу орқали уларни баҳс-мунозара. тортишувта ундайдилар.
Баҳс-мунозара якунида ҳар бир сўзга чиққан кичик гуруҳ, бошка кичик гуруҳ аъзоларини ўзларининг тортишувдаги фикрлари, танлаган холатлари, далил ва исботлари қанчалик тўғри эканлигига уларни ишонтира олишлари ва ўз томонларига оғдира олишлари, иложи бўлса уларни ўз гурухларига қўша олишлари керак.
Машғулотнинг охирги босқичига ўқитувчи якун ясайди ва бахс-мунозара бўйича ўз фикрини билдиради.
КБИ технологияси бир канча вариантда ўтказилиши мумкин.
Масалан, тингловчилардан (ўз хоҳишларига қараб) ташаббускорлар гуруҳини тузиб олиш мумкин ва бу гурух бахс-мунозара давомида айтилган қизиқарли фикрлар, далиллар, асосий тушунчалар, вазиятдан чиқувчи ҳолатлар, қизиқарли жавоблар, мулоҳаза, таклифлар ва бошқаларни Ўқув хонасининг тахтасига ёки ватманга ёзиб боради. Ташаббускорлар гуруҳининг вазифалари қаторига: баҳс-мунозарани боришини назорат қилиш, қатнашчилари фаоллаштириш, керак бўлса, баъзиларга алоҳида танбеҳ ва тилаклар билдиришни ҳам киритиш мумкин. Бундай ташаббускорлар гуруҳ» аудиториясида бир-бирига ўҳшаш фикрлар билдирилиши, гуруҳларни фаоллаштиради, уларни эркин ҳолатда ўз фикрларини айтишларига керакли муҳит ва шароитни яратади. Шуниндек, бу гурух машғулотнинг хулоса қисмида ҳам иштирок этиб, гуруҳларниш танлаган ҳолатлари, билдирган фикрлари ва тортишувларига ўз муносабатларини билдиришлари мумкин.
Баҳс-мунораза ташкил этиш учун қуйидаги саволлардан фойдаланилиш мумкин:
- жамоаттранспортидаги маданият одоби;
-таълим муассасаси (дарс жараёни, танаффус вақти)даги маданият одоби;

  • стол атрофидаги (овқатланиш, суҳбат, учрашув) маданият одоби;

  • оиладаги маданият одоби;

  • жамоадаги маданият одоби;

  • жамоат жойларидаги маданият одоби;

  • ёшларнинг маданият одоби;

  • сўзлашиш (телефонда, сухбатда, учрашув вактида) маданияти;

  • анъаналар ва маданият:

• саломлашиш одоби ва бошкалар.
Юқоридаги бахс-мунозараларни ўтказиш мавзулари одоб-аҳлоқ, маданият йўналишида (масалан, «Менинг ҳаётда тутган ўрним», «Одоб-аҳлокли, маданиятли бўлишим учун нима қилишим керак?» ва ш.к.) бўлгани мақсадга мувофиқ, чунки бу мавзулар ёшларни кўпроқ қизиқтиради.

Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling