Технологиянинг тавсифи. Ушбу технология талаба (ёки ўқувчи)ларнинг дарс жараёнида мустақил фикрлашига, ўз фикрларини эркин баён этишига ҳамда уларда баҳслашиш маданиятини тарбиялашга қаратилган бўлиб, одатда, бундай машғулот талаба (ёки ўқувчи)ларни кичик гуруҳларга ажратган ҳолда ўтказилади,
Технологиянинг мақсади. Танланган мавзу, муаммо асосида талаба (ёки ўқувчи)ларнинг фикрларини ҳамда ушбу мавзуга бўлган муносабатларини аниқлаш, мустақил ҳолда умумий бир фикрга келишларига ва тўғри хулоса чиқаришларига ёрдам бериш, эркин холда баҳслашишларига шароит яратиш, мулоқотга кириш ва мулоқот қила олишга ўргатиш.
Технологиянинг қўлланишиши. Амалий, лаборатория, факультатив машғулотларда ва дарсдан ташқари вақтда ўтказиладигaн тарбиявий соатларда қўлланиши мумкин бўлиб. машғулот' жамоа ва кичик гуруҳ шаклида ўқув аудиториясида ёки табиат қўйнида ўтказилиши мумкин.
Maшғулотда фойдаланиладиган воситалар. Ватман қоғози. фломастер. маркерлар.
Машғулотни ўтказиш тартиби:
ўқитувчи машғулотни бошлашдан аввал талаба (ёки ўқувчи)ларни мулоқот, бахс-мунозарани ўтказишга қўйилган талаблар, қоидалар билан таништиради. сўнгра ушбу дарснинг босқичма-босқич ўтказилишини тушунтиради;
ўқитувчи талаба (ёки ўқувчи)ларни мавзу йўналишлари бўйича гурухларга ажратади;
ҳар бир кичик гуруҳ жамоаси ўз йўналиши бўйича тайёргарлик бошлайди' бошқа кичик гуруҳлар билан мулоқотга кириша олиши учун уз йўналиши бўйича турли материаллар, кўргазмали қуроллар, турли ривоят. Олим ва мутафаккирларнинг фикрлари ва ш.к. кабиларни тайёрлайди;
кичик гуруҳлар ўртасида асосий мавзу ва унинг йўналишлари бўйича мулоқот бошланади;
ўқитувчи гурухларнинг фикрларини мақсадли йўналтириб боради ва асосий мавзу кичик гурулар томонидан ёритилгач. у айтилган фикрларга ўзининг муносабатини билдирган ҳолда мулоқотнн якунлайди.
Технологияни ўтказиш алгоритми:
l-босқич. Ўқитувчи машғулотни мулоқотнинг мавзусини аниқлашдан бошлайди. Масалан, «Сиз қайси маданият тарафдорисиз: Шарқ ёки Оврўпо?» Шy мавзуни ўртага ташлаб талаба (ёки ўқувчи)лардан Шарқ маданияти ва Европа маданияти тарафдорларини (кийиниш, муомала қилиш. муносабат ўрнатиш ва ҳ.к.) аниклаб олади. Уларни шу тартибда гуруҳларга ажратади ва уларга тайёргарлик кўришлари учун шароит ҳамда имкониятга қараб аниқ вақт белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |