«Инновацион технологиялар» курсининг кундалик мавзулар тематикаси


Download 0.68 Mb.
bet29/56
Sana27.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1300636
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56
Bog'liq
Innavatsion texnologiyalar

2-босқич. Ҳар бир кичик гуруҳдаги талаба (ёки ўқувчи)лар ўз мавзулари асосида керакли материаллар (далиллар. мисоллар. аниқ фикрлар. ўз фикрларини тасдиқловчи кўргазмали материаллар. имкон бўлса. видеофильм, мақолалар, мутафаккир ва олимларнинг сўзлари ва бошқалар)ни
тайёрлайдилар. Кичик гурухдан бир кишини ҳимоя учун танлайдилар, қолганлар эса ўз фикрларини қўшимча қилишлари мумкин.
3-босқич. Кичик гуруҳлар ҳимояга тайёр бўлгач, ўқитувчи кичик гурухларнинг бирига ҳимоя учун сўз беради (ҳимояга чиқиш ихтиёрий равишда бўлиши мумкин). Кичик гypyx вакили жамоа номидан сўзга чикиб, уларга берилган мавзу асосида тайёрланган материаллар ва далиллар асосида ҳимоя қилишга киришади. Кичик гуруҳ вакили сўзини тутатгач, жамоанинг қолган аъзолари ўз фикрлари билан қўшимча қилишлари мумкин.
4-босқич. Maшғ улотнинг 3-босқичидаги каби бу босқичда ҳам ўқитувчи навбатдаги гуруҳ вакилига ҳимоя учун сўз беради. Иккинчи кичик гуруҳ хам биринчи кичик гуруҳ каби ўз мавзуси бўйича ҳимоя қилади. Ҳимоя тугагач. ўқитувчи машғулотнинг кейинги босқичига ўтади.
Изох,: Ҳар иккала кичик гурухнинг ҳимояси вақтида ўқитувчи иложи борича уларга халақит бермас.шкка, ўз фикр-мулоҳазасини билдирмасликка, савол бермасликка ҳаракат қилади. Ҳеч қайси кичик гурухга ён босмагач ҳолда мулоқотни бошқаради. Кичик гуруҳлар ҳимояси вақтида тартиб сақланшиига ва мулоқотни ўтказиишга қўйилган талаб, қоидаларни тўлиқ бажарилишига эришишга ҳаракат қилади. Бу босқичда, асосан, икки кичик гуруҳ эркин, мустақил фаолият кўрсатишлари керак бўлади.
5-босқич. Кичик гурухлар бир-бирларига саволлар беришни бошлайдилар. Кичик гурухлар томонидан бериладиган саволлар, уларнинг ҳимояси вақтида айтилган далиллар, мисоллар, фикрларни янада ойдиндаштириш мақсадида ўз гуруҳларининг фикрларини янада таъкидлаб, исботлаб, қолганларни ҳам шу фикрга қўшилишларига даъват қилиш учун берилиши мумкин. Талаба (ёки ўқувчи)лар эркин ҳолда ўзларининг чиқишлари билан барчага таъсир кўрсатишга, ўз фикрларини маъкуллашга харакат қиладилар. Укитувчи бундай холатта шароит, имконият яратган ҳолда бахс-мунозарани самимийлик билан бошқаради.
6-босқич. Ўқитувчи ҳар иккала томоннинг саволлари, фикрлари, маъкуллайдиган сўзлари тугагач, улар томонидан айтилган фикрларни умумлаштиради ва ўзининг бу масала ҳақидаги фикр-мулоҳазасини баён этади. Кичик гуруҳ иштирокчилари томонидан тушган саволларга керакли жавобни беришга ҳаракат қилади.
Машғулот охирида ўқитувчи ҳар иккала гуруҳнинг машғулот жараёнидаги фаолиятларини таҳлил этиб, уларга миннатдорчилик билдиради ва машғулотни якунлайди.
Ушбу машғулотнинг давомийлиги шароитга қараб белгиланади.



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling