18
«Zamonaviy dunyoda innovatsion tadqiqotlar: Nazariya
va amaliyot» nomli ilmiy, masofaviy, onlayn konferensiya
Азалдан ўзбек халқида оила муқаддас ҳисобланган. У аввало,
никоҳ билан
мустаҳкамланган. Никоҳсиз оила муқаддас ва қонуний ҳисобланмаган, балки
аҳлоқсизлик саналган.
3. Қадимий муқаддас китобимиз,
“Авесто” ақидаларига кўра қариндошларнинг
ўзаро оила қуриши маън қилинади. қавм ва уруғ қонини тоза сақлаш, авлодни бенуқсон
сақлаш учун шундай қилинади.
4. Ислом динининг муқаддас китоби “Қуръони Карим”да
айтилганидек, аввало,
Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилинади, сўнгра бевосита
ота-она розилиги муқаддас ва
қонуний ҳисобланади. Ота-она билан мулоқотда фарзанд беш нарсани билиши керак:
1) Ота-оналари қаттиқ-қуруқ гапириб юборганда ҳам, уларга малол келиб, “уфф”
демаслик;
2) Ота-онани ҳафа қиладиган сўз сўзламаслик;
3) Ота-онага доим эҳтиром билан яхши сўзларни сўзлаш;
4) Ота-онага доим раҳм-шафқатда бўлиш, ўзини камтар тутиш;
5) Ота-оналарга Аллоҳдан раҳмат тилаб дуо қилишлари.
5. Ота-оналар болани дунёга келтиришга сабаб бўлганликлари
учун эмас, балки
уни одобли, ҳаёли, аҳлоқли қилиб
вояга етказганликлари учун олқишга
сазовордирлар. Зеро, Пайғамбаримиз: “Киши ўз боласига одобдан кўра афзалроқ нарса
ато этолмайди”, [1] - дейдилар.
6. Тарбияда
катталар намунаси, ибрати,
аждодлар тажрибаси алоҳида аҳамиятга
эга:
Do'stlaringiz bilan baham: