Innovative research халкдро илмий-методик международный научно-методический international scientific and methodical
Download 164.1 Kb.
|
1 2
Bog'liqva innovacion tadiotlar 2022 3 son mart
- Bu sahifa navigatsiya:
- ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ КОМПЕТЕНЦИЯ” И ЕЕ ФОРМИРОВАНИЕ У БУДУЩИХ УЧИТЕЛЕЙ
- PEDAGOGICAL COMPETENCE AND ITS FORMATION IN FUTURE TEACHERS
ISSN 2181-1717 (E) Образование и инновационные исследования (2022 год №3)
“PEDAGOGIK KOMPETENSIYA” VA UNI BO‘LAJAK O‘QITUVCHILARDA SHAKLLANTIRISH DOI: https://doi.org/10.53885/edinres.2022. Yusupova Feruza Mahkamovna Tashkent viloyati Chirchik davlat pedagogika instituti “Fakultetlararo rus tili” kafedrasi o'qituvchisi Annotatsiya: Mazkur maqolada pedagogik kompetensiyaning tarkibiy qismlari va xususiyatlari mahalliy va xorijiy mutaxassislar xulosalari asosidayoritilgan bo'lib, pedagogik kompetensiyaning tarkibi, o'qitishning kognitiv o'lchovi va uning ijobiy emotaional tuzilmasi taqdim etilgan. Kalit so‘zlar: kompetentlilik, pedagogik kompetensiya, pedagog, kognitiv o'lchov, tashkilotchilik, javobgarlik, umumiy pedagogik mahorat, maxsus pedagogik mahorat “ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ КОМПЕТЕНЦИЯ” И ЕЕ ФОРМИРОВАНИЕ У БУДУЩИХ УЧИТЕЛЕЙ Юсупова Феруза Махкамовна, Чирчикский государственный педагогический институт Ташкентской области, преподаватель кафедры “Межфакультетского русского языка” Аннотация. В данной статье описаны компоненты и особенности педагогической компетентности на основе выводов отечественных и зарубежных специалистов, представлена структура педагогической компетентности, когнитивное измерение обучения и его позитивно-эмоциональная структура. Ключевые слова: компетентность, педагогическая компетентность, педагог, познавательная мера, организованность, ответственность, общепедагогические умения, специальные педагогические умения. PEDAGOGICAL COMPETENCE AND ITS FORMATION IN FUTURE TEACHERS Yusupova Feruza Mahkamovna, Chirchik State Pedagogical Institute of Tashkent region Teacher of the department of “Interfaculty Russian language” Abstract: This article describes the components andfeatures of pedagogical competence on the basis of the conclusions of local and foreign experts, presents the structure ofpedagogical competence, the cognitive dimension of teaching and its positive emotional structure. Keywords: competence, pedagogical competence, teacher, cognitive measurement, organization, responsibility, general pedagogical skills, special pedagogical skills Кириш. Жаҳон фани ва инновацион фаолиятнинг ютуқларидан кенг фойдаланиш жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларини изчил ва барқарор ривожлантириш, мамлакатнинг муносиб келажагини барпо этишнинг муҳим омили бўлиб бормоқда. Жаҳонда кадрларнинг, хусусан, ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш орқали олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш замонавий тенденсиялардан бири ҳисобланади. Ҳозирги вақтда дунё мамлакатларида ўқитувчиларни тайёрлашда содир бўлаётган кескин ислоҳотлар ушбу муаммо аҳамиятини тобора ошишига олиб келмоқда. Адабиётлар таҳлили ва методология. Немис тилли манбалар таҳлилидан маълум бўладики, умумий ўрта таълим босқичида ўз фаолиятини олиб борадиган бўлажак ўқитувчиларда “педагогик компетенсия”ни шакллантириш педагогик олий таълим муассасаларининг энг долзарб вазифаларидан саналади (1-расм). Компетенсия бу - амалиётнинг ўзига хос мақсадлари ва қўлланиладиган қонуний воситаларнинг ижтимоий тан олинишини ифодаловчи эътироф натижасидир. “Педагогик компетенсия” тушунчаси эса уч хил ўзаро фарқланувчи ўлчов меъзон(қиймат) лардан иборат: билим (фанга оид), хоҳиш (ахлоқий-мотиватсион), ҳаракат (амалий-протсессуал). Шунинг учун профессионал маҳоратга эришиш учун нафақат назарий билим, балки доимий такрорлаш натижасида шаклланадиган кўникмалар, яъни амалий фаолият (ҳаракат) муҳим саналади. Натижалар ва муҳокама. Эндигина ўқишни битириб мактабда ўз педагогик фаолиятини бошлаётган ўқитувчи қатор қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Муайян синф ўқувчилари нафақат хулқ-атвори, билими, қизиқишлари билан, балки ижтимоий келиб чиқиши, оилавий муҳити, дини, маданияти ва шу каби бошқа бир қатор факторлари блан бир-бридан ажралиб туради. Бундай синф ва ҳар бир ўзига хос ўқувчи билан тўғри муносабатда бўлиш учун ўқитувчидан қандай компетенсиялар талаб этилади? Соҳага оид адабиётларда ёзилишича, ўқитувчи ташкилотчилик компетенсиясига эга бўлиши керак. Кундалик мактаб ҳаёти тузиб чиқилиши, вақт важой режаларини ишлаб чиқилиши лозим. Ўқувчилар учун қулай бўлган, улар ўзларини “ўз уйларидагидек” ҳис этишлари учун муҳит яратилиши кутилади. Агар улар биринчи синфга келишган бўлса, даставвал, мактаб кун тартиби иложи борича муаммосиз ўтишига имкон берадиган қоидалар ўқувчиларга таништирилиши керак. Айниқса, биринчи синф бошида барча ўқувчилар мослашиб олишлари, эркин ҳаракат қилишлари учун қулай муҳит яратиш муҳимдир. Бунда ўқитувчи шахси муҳим рол ўйнайди. Ўқитувчининг сезгирлиги ва ўз-ўзига “баҳо бериши”, яъни ўз-ўзига жавобгарлик компетенсияси дарс жараёнига ўз шахсиятини жалб қилиши ва кучли томонларидан самарали фойдаланишида намоён бўлади. Шунингдек, ўқувчилар билан яқин муносабатларда юзага чиқадиган ҳиссий стресслар тартибга солиниши керак. Барча ўқувчилар билан барқарор ва ижобий муносабатлар ўрнатиш учун ўқитувчи умумий педагогик ҳаракатланиш компетенсиясини эгаллаши талаб этилади. Бу шуни англатадики, ўқитувчига педагогик фаолиятда сезгирлик, шунингдек, мулоқот қилиш, ўзаро муносабатга киришиш, ҳамкорлик қилиш ва алоқаларни ўрнатиш қобилияти керак бўлади. Махсус педагогик ҳаракатланиш компетенсиялари унга ижобий дарс жараёни, муҳитини яратишга имкон беради. Буардан ташқари, дидактик ва методик кўникмалар орқали ўқитувчи фактик ва функсионал муносабатлар контекстида ўз касбий компетенсияси самарали амалга ошириши мумкин. 1-расм. Педагогик компетенсия таркиби Педагогик компетенсияларни юқоридаги каби таърифлаш нисбий бўлиб, уларни таълим олиш жараёнида назарий жиҳатдан қисман ўзлаштириш мумкин бўлади. Педагогик фаолият давомида улар амалий жиҳатдан бойитилади. Шу тарзда тажрибали ўқитувчи эгаллаган педагогик компетенсияларни вазиятга мос тарзда амалий қўллаш кўникмасига эга бўлади. Шу сабабли ҳар бир компетнсияни алоҳида санаб ўтиш мақсадга мувофиқ саналмайди. Педагогик компетенсиялар ўқитувчи фаолияти жараёнида алоҳида-алоҳида эмас, балки бир-бирига боғлиқ тарзда бойиб боради. Ўқитувчи маҳорати фақат алоҳида компетенсия таркибий қисмларидан иборат эмас, балки у (қисмлар) бутунлиги, жамланмасидир. Шунга таяниб айтиш мумкинки, муайян вазиятлар ва эҳтимолий муаммоларга қараб турли тарзда ижодий ёндашув талаб этилади. Инсонлар ҳар хил бўлгану каби улар ўз мақсадларига ҳам турли йўллар орқали эришишади. Ўқитувчининг компетентлилиги муайян вазиятлар контекстида баҳоланади. Алоҳида элементлар мутлоқ хулоса чиқаришга асос бўла олмайди. Бу маҳоратли ўқитувчи сиймосида намоён бўлади. Касбий мутахассис, яъни маҳоратли ўқитувчи тушунчаси одатда соҳавий адабиётларда икки хил маънода берилади. Баъзи тадқиқотларда бу тажрибали, муваффақиятли мутахассислар ва энди ўз касбини бошлаганлар (профессионал аспект) ўртасидаги фарқни кўрсатиш учун ишлатилса, бошқаларида асосий эътибор юқори самарадорликка олиб келадиган ажойиб, махсус кўникма ва билимларга қаратилади (касбий фаолият доирасида). Ўз касбининг мутахассиси бўлиш учун катта тайёргарлик ва амалий тажрибадан сўнг ўз касби талабларини муваффақиятли ўзлаштириш талаб этилади. Шунинг учун кўникма ва билимлар мутахассислар учун компетентликнинг таркибий қисмлари ҳисобланади. Ушбу маънода ўқитувчилик касби дарс жараёни билан боғланади ва ушбу жараёнда ўқитувчи маҳорати намоён бўлади: Таркибий, кичик мақсадлар ва муаммога ечим топиш босқичлари, шунингдек, мақсад ва восита ўртасидаги муносабат аввалдан тўлиқ аниқланмаган бўлади (яъни механизатсиялашган фаолият йўқ). Мутахассислар қисман олдиндан кўра оладиган, лекин назорат қила олмайдиган таъсир етувчи омиллар туфайли талаб этилувчи вазият доимий ўзгариб туради (атроф-муҳит шароитларига юқори даражада боғлиқ). Иш жараёни динамик, яъни янги маълумотлар доимий равишда баҳоланади ва бирлаштирилади (ўзгарувчан иш жараёни ва талаблар). Фаолият жараёнида учрайдиган қийинчилик, муаммо ва мураккабликларни енгиш билан бир қаторда, малака ва тажрибани меъёрий равишда белгилайдиган муваффақиятли ҳаракат мезони ҳам мавжуд. Педагогик фаолиятдаги муваффақият, албатта, ўзига хосдир. Норматив мезонлар баҳсли ҳисобланади, аммо муваффақиятли таълим жараёнининг баъзи прагматик хусусиятлари кенг субъектлараро эътирофга эга бўлиши мумкин. Педагогик ҳаракатни баҳолаш фақат ўқиш ва ўқитишнинг когнитив ўлчовига боғлиқ эмас, балки ўқув жараёнининг қуйидаги ижобий эмотсионал тузилмасини ҳам ҳисобга олиши керак: дарснинг мақсадга мувофиқ тузилганлиги ва аниқлиги; синф бошқарувининг самарадорлиги; ўқувчилар ҳаракатини қўллаб-қувватловчи вазифа/топшириқлар устуворлиги; ўқувчиларга индивидуал ёндашув; дарс жараёнининг турли-туманлиги; талабчан ўқув жараёни; ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги соғлом муносабат; ўқувчиларнинг билим олиш, ўзлаштириш самарадорлиги. Педагогик соҳа мутахассислари томонидан олиб борилган эмпирик тадқиқотлар натижаларидан аён бўладики, маҳоратли ўқитувчилар ўзлари ўзлаштирган дидактик моделларни ўз машғулотларида айнан ёзилганидек (яъни ўрганганидек) қўлламайдилар, балки ўз стратегияларини ишлаб чиқадилар . Мавзу, машқ намуналарини танлаш, ёд олинадиган, ўрганиладиган янги сўзлар ва бошқалар олдиндан аниқ режалаштирилади/ишлаб чиқилади, аммо дарс жараёни кутилганидан фарқ қилиши тайин, яъни у худди режадагидек бўлмаслиги мумкин, у тахминийдир. Фақат муайян дарс жараёнидагина тахминий ғоя/лойиҳа/режа ҳақиқатга айланади. Айнан тажрибали (маҳоратли) ўқитувчи дарс мақсадлари ва унга мос метод/ўйин ёки бошқа услубий босқичларни ишлаб чиқади ва керакли жиҳозларни олдиндан тайёрлайди. Бироқ, у бу ресурсларни синфнинг ҳозирги ҳолати (билим, қизиқиш, мотиватсия, муаммолар ва бошқалар)га қараб, унга мослаб фойдаланади. Қадам-бақадам, аниқ тайёргарликнинг ўзу дарс мувафаққиятини таъминлай олмаслиги мумкин, бу дарс жараёни учун фойдадан кўра кўпроқ тўсиқ бўлиши мумкин. Тажрибали ўқитувчиларнинг импровизатсияси уларнинг дангасалигидан далолат бермайди, балки бу кутилмаган вазиятларда мослашувчанлик ва ижодий ҳал қилишга имкон берувчи асосий малака саналади. Дарс учун тажрибали ўқитувчилар томонидан тузилган тахминий ҳаракатлар режаси дарс жараёнини қамраб олувчи калит сўзлардан иборат бўлади. Бундай ҳаракатланиш схемаларини хронологик ва фактик жиҳатдан мураккаб, махсус мавзуни етказиш учун тузилган модуллари деб қараш мумкин. Ушбу модуллар ўқувчиларнинг эҳтиёжлари ва дарс жараёнига мос қўлланилади. Шундай қилиб, маҳоратли ўқитувчи дарсларни барқарор-мослашувчан тарзда олиб боради. Ўқитувчининг репертуари қанчалик кенг ва табақалаштирилган бўлса, унинг импровизатсияси шунчалик мақсадга мувофиқ/мос бўлади. Масалан, агар тажрибали ўқитувчи мавзуда ноаниқлик борлигини сезса ва у бу нуқтани шу қадар муҳим деб ҳисобласа, уни дарҳол ҳал қилишни хоҳласа, у бунга эришиш учун бирор мақсадга мувофиқ ҳаракат модулини қўллайди. Ёш ўқитувчилар ўз қарашларига бошқача баҳо берадилар ва режалаштирилмаган вазиятларларга спонтан ва адекват муносабат билдиришга қодир бўлишмайди. Хулоса. Дарс режаси ва дарс ўтиш жараёнининг мукаммаллиги ва ўзаро ички уйғунлиги. Компетентли ўқитувчиларнинг дидактика ва методология мазмунига оид қарашлари ёш, тажрибасизларга қараганда кўпроқ мақсадга йўналган бўлади. Маҳоратли ўқитувчи дарс материали ва талабага йўналтирилган таълим тамойилларни бирлаштиришга ва изчил мантиққа риоя қилишга қодир бўладилар. Мақсад ва вазиятга мувофиқ ҳаракатланиш режаси. Ҳаракатланиш режалари тегишли ҳаракатлар кетма-кетлигини ташкил этади ва мувофиқлаштиради. Ўқувчилар ўқитувчининг ҳар бир ҳаракатига муносабат билдирадилар ва аксинча, бу мақсад ва кичик мақсадчаларга эришиш учун қайта- қайта янги таълимий вазиятларни яратади. Маҳоратли ўқитувчилар дарс жараёнининг бундай динамик табиати билан нафақат реактив, балки самарали кураша оладилар. Дарс мақсадларига мутаносиб ва изчил ёндашув. Янги ишни бошлаган ўқитувчилар тажриба ва маҳоратли мутахассислар ҳам қўллайдиган кўплаб услубий элементларни билишади, лекин уларни юқори даражада ўзлаштиришмайди ва уларни қўллашда қийинчиликларга дуч келадилар. Шу сабаларни ҳар доим ҳам методлар мақсадга мувофиқ ва мутоносиб қўлланилмайди. Мувафаққиятсиз натижалардан бундай методлардан воз кечишга ҳам олиб келади. Foydalanilgan adabiyotlar: Terhart E. Padagogisches Wissen // Zeitschrift fur Padagogik.- Weinheim: Beltz. 1991. -S. 134. Bromme R. Das Denken von Lehrern bei der Unterrichtsvorbereitung. Eine empirische Untersuchung zu kognitiven Prozessen von Mathematik lehrem. -Weinheim: Beltz. 1981. Абдукаримов Х. Профессиональное воспитание личности учителя в процессе непрерывного педагогического образования. -Т., 1997. -46 б. Абдуллаева Ш.Х. Педагог профессионал компетентлигини шакллантиришнинг ижтимоий психологик механизмлари // псих. фан. буй. фан доктори (DSc) дисс. -Т.: 2019, 216 б. Джураев Р.Х. Теория и практика интенсификации профессиональной подготовки учащихся профтехучилищ. -Т.: Фан, 1992. -259 с. Морозов С. Профессиональная школа сегодня и завтра // Народное образование, 1994, №5,- с.52-57. Очилов М. Муаллим цалб меъмори: Сайланма. -Тошкент: Уцитувчи, 2000. -432 б. Рахимов Б.Х. Булажак уцитувчида касбий-маданий муносабатларнинг шаклланиши: Пед. фан. ном. дис. ... автореферати. - Тошкент: 2002. - 22 б. Саидаумедов Н.С., Абдувоуидов С. Касб таълим уцитувчисининг педагогик фаолияти модели. -Т.: “Фан ва технология”, 2014, 128 б. Download 164.1 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
1 2
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling