Innovatsion faoliyat samaradorligi ko'rsatkichlari va tasnifi
Download 0.7 Mb.
|
ФИЧИ маъруза матни 2 кисм
2. Иш вақтини ҳисобга олиш
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида «иш вақтини ҳисобга олиш» атамаси икки хил маънода ишлатилади. Баъзи ҳолларда бу атама иш вақти режимиининг белгиловчи унсури сифатида ишлатилади, негаки унинг татбиқ этилиши айни чоғда корхонада иш вақти режимининг у ёки бу вариантини жорий этишни тақозо қилади. Худди шу сабабли қўлланиш эҳтимолига қараб иш вақти режимларининг вариантларини икки гуруҳга бўлиш мумкин. Улардан биринчиси иш вақти режимларининг кунбай ҳисобига асосоланган вариантларини, иккинчиси эса, иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган вариантларини бирлаштиради. Бошқа маънода бу атама иш вақтидан фойдаланиш, яъни иш вақтининг ҳар қандай режимида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган соатларини (кунларини) қайд этиш бўйича тегишли ҳужжатларнинг махсус ваколатли шахслар томонидан юритилишини назарда тутувчи таомилни ифодалаш мақсадида ишлатилади. Иш вақтини ҳисобга олишни қуйидаги турларга ажратиш одат бўлиб қолган: иш вақтининг кунбай ҳисобига асосланган турлари; иш вақти жамлаб ҳисобга олинадиган турлар. Иш вақтининг ҳар қандай режимида ходимнинг ишлаган вақти ҳар бир иш кунида ҳисобга олиб борилиши керак. Бошқача қилиб айтганда, иш вақтини ҳисобга олиш иш режимидан қатъи назар иш кунида ҳақиқатда ишланган вақтни назорат қилиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Меҳнат кодекси 125 – моддасининг иккинчи қисмига биноан ҳар бир ходимнинг ҳақиқатда ишлаган иш вақтини, шу жумладан иш вақтидан ташқари ишлаган вақтини иш берувчи ўз вақтида аниқ ҳисобга олиб бориши шарт. Чунончи, иш вақтининг кунбай ҳисоби юритилганда иш вақтининг ходим учун белгиланган муддатидан ташқари ҳар қандай ишлаш вақтидан ташқари бажарилган иш ҳисобланади. Иш вақти кунбай ҳисобга олинадиган иш режими уни шундай тақсимлашни назарда тутадики, бунда ҳар бир иш куни ва ҳар бир иш хафтаси муддати тегишли тоифадаги ходимлар учун қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган иш муддати нормаси чегарасидан ортиб кетмайди. Иш кунининг аниқ муддати умумий қоидага кўра ички меҳнат тартиби қоидалари ёки иш сменаси жадваллари билан белгиланади ва турли вариантларни назарда тутиши мумкин. Жумладан, олти кунлик иш ҳафтасида ходимларнинг ҳафтада беш кун 7 соатдан, дам олиш куни арафасидаги кунда 5 соат ёки тўрт кун 7 соатдан ва икки кун 6 соатдан ёҳуд икки кун 7 соатдан ва тўрт кун 6,5 соатдан ишлашини назарда тутиш мумкин. Беш кунлик иш ҳафтасида қирқ соатни ишлаб бериш саккиз соатлик иш куни белгилаш йўли билан таъминланади. Бунда иш кунида кўп (кам) ишлаб юборилган бўлса, шу ҳафтадаги ёки бошқа ҳафтадаги бир куни кам (кўп) ишлаб бериш билан компенсациялашга йўл қўйилмайди. Кунбай ҳисобга олинганда иш вақтини ҳисобга олиш табелида ички меҳнат тартиби қоидалари ёки иш сменаси жадвалида белгилаб қўйилган иш вақти муддатига мувофиқ бўлган кундалик иш муддати кўрсатилиши керак. Ана шу муддатдан ортиқ ишлаш иш вақтидан ташқари бажарилган иш ҳисобланади. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида дам олиш вақтининг қуйидаги турлари назарда тутилган: иш куни давомидаги танаффуслар; кундалик дам олиш; дам олиш кунлари; ҳар йилги байрам кунлари; ишдан озод этиб қўйиладиган қўшимча дам олиш кунлари; йиллик меҳнат таътиллари. Меҳнат ҳуқуқида «таътил» атамаси, баъзи ҳолларда ҳар бир ходимга ҳар йили бериладиган ва энг кам муддати қонун билан кафолатланган дам олиш вақти турларидан бирини ифодалаш учун ишлатилади. Дам олишнинг бундай тури меҳнат таътилидир. Бу атама бошқа ҳолларда ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан озод этиб қўйиладиган ҳамда дам олиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларга мўлжалланган, хусусан ўқиш, боласи муайян ёшга етгунга қадар уни парваришлаш ва шу сингари мақсадларга мўлжалланган муайян календарь даврни ифодалаш учун ишлатилади. Бундай таътиллар ижтимоий таътиллар деб юритилади. Таътиллар тизимида турли мақсадлар учун берилиши мумкин бўлган, иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътиллар алоҳида ўрин тутади. Чунончи, ходим билан иш берувчи келишувига биноан бундай таътил меҳнат таътили вақтига тўғриланиши ва ходим ундан дам олиш ҳамда иш қобилиятини тиклаш мақсадида меҳнат таътили сифатида фойдаланиши мумкин. Икки ёшдан уч ёшгача бўлган боласи бор аёлларга болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилади. Бундан ташқари иш ҳақи сақланмайдиган ана шундай таътил олий ва ўрта махсус ўқув юртларига кириш имтиҳонлари топшириш учун берилади. Ходим билан тузилган меҳнат шартномаси таътил даврида иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиниши мумкин эмас, корхона батамом тугатиладиган ҳоллар бундан мустасно. Иш куни давомидаги танаффуслардан бири дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффус бўлиб, у иш вақтига киритилмайди. Барча ходимларга шундай танаффус бериш мажбурий эканлиги қонун ҳужжатларида назарда тутилган. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling