Милтон Фридмен (Milton Friedmen) - Милтон Фридмен (Milton Friedmen)
- 1976 йилда иқтисодий фанлар соҳасида Нобель мукофоти билан тақдирланган;
- Нобель қўмитасининг фикрича М.Фридмен илгари сурган назария илм-фан учун муҳим аҳамиятга эга бўлган;
- Унинг назариясига кўра истеъмолга сарфланадиган уму-мий харажатларни ҳисоблаганда ҳар йиллик даромад эмас, балки доимий даромад ҳал қилувчи омил ҳисоб-ланади;
- М.Фридмен ҳар йиллик даромадга қараганда доимий даромаднинг қанча қисми жамғарилишини исботлаган.
Франко Модильяни (Franco Modigliany) - Франко Модильяни (Franco Modigliany)
-
- 1985 йилда уй хўжалигининг ҳаёт цикли давомидаги жамғармалари тўғрисидаги назарияси учун Нобель мукофоти билан тақдирланган;
- Ушбу гипотеза негизида ётадиган ҳаёт цикли ғояси шундан иборатки, одамзод қариликни ўйлаб пул тўплаб қўяди. Ғоя, албатта, янги ва Модильянига тегишли ҳам эмас;
- У ғояни формал моделга айлантирди, кейин бир неча йўналишларда ривожлантирди ва аниқ иқтисодий наза-рия даражасига етказди;
- Ҳаёт цикли модели бугунги кунда кўплаб истеъмол ва жамғармаларни ўрганиш учун фойдаланиладиган кўплаб динамик моделларнинг асосини ташкил этади.
Гари Бекер (Gary Becker) - Гари Бекер (Gary Becker)
- 1992 инсон феъл-атворининг турли жиҳатларини тадқиқ қилишда макроиқтисодий таҳлилни қўллаш кўламини кенгайтиргани учун Нобель мукофоти билан тақдирланган;
- У кўпроқ инсон капитали назариясини ривожлантиришга ҳисса қўшган. Инсон капитали назарияси Бекер асаридан анча аввал яратилган. Аммо Бекернинг ҳиссаси шундаки, у назариянинг макроиқтисодий асосларини ифодалаб, аниқ тизим шаклига келтирган;
- Инсон капитали таълим ва касбий тайёргарликка йўналтирил-ган маблағдан кўриладиган фойдани ўрганиш учун ягона таҳлилий тузилмани яратган;
- Инсон капитали нуқтаи назаридан ёндашиш мамлакатлар ўртасида уларнинг иқтисодиётида банд бўлганлар тузилмаси туфайли келиб чиққан фарқни тушунтиришга ёрдам беради. Ҳақиқатан ҳам, турли мамлакатларда инсон капиталини таклиф этишдаги фарқ реал капитални таклиф этишдаги фарқдан анча катта.
Do'stlaringiz bilan baham: |