Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
V. Миллий стратегияни амалга ошириш, бажарилишини мониторинг қилиш ҳамда молиялаштириш механизми
Download 0.82 Mb.
|
ПФ-6012 22.06.2020
V. Миллий стратегияни амалга ошириш, бажарилишини мониторинг қилиш ҳамда молиялаштириш механизми
Миллий стратегияни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари иштирок этадилар. Шунингдек, Миллий стратегияни амалга оширишда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинади. Миллий стратегиянинг сифатли ва самарали бажарилишини назорат қилишнинг қуйидаги тизими йўлга қўйилади: 1) Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши юзасидан: мунтазам мониторинг олиб бориб, чора-тадбирлар сифатли ва ўз вақтида ижро этилиши бўйича таклиф ва тавсияларни тегишли вазирлик ва идораларга киритиб боради; доимий равишда аниқ кўрсаткичлар ва эришилган натижалар акс эттирилган батафсил ахборотни ўз веб-сайтида жойлаштириб боради; ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига умумлаштирилган маълумотни киритиб боради; ахборот-таҳлилий шарҳлар тайёрланиши, хорижий тилларга таржима қилиниши ва эълон қилинишини таъминлайди; 2) Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да белгиланган масъул ижрочилар ўзларига юклатилган вазифалар ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойнинг 5-санасига қадар Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига тақдим этади; 3) Миллий стратегиянинг ижро ҳолати юзасидан ҳар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисларида вазирлик ва идораларнинг ахбороти тингланади; 4) Олий Мажлис палаталари вазирлик ва идоралар раҳбарларининг Миллий стратегия ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ижро ҳолати юзасидан ахборотини ҳар чоракда эшитиб, танқидий муҳокама қилиб боради; 5) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг Миллий стратегия ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг ҳудудлар кесимида ижро ҳолати юзасидан ахборотини ҳар чоракда эшитиб, танқидий муҳокама қилиб боради. Миллий стратегиянинг тўлиқ ва тизимли амалга оширилиши семинарлар, конференциялар ва бошқа тадбирлар доирасида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида Ўзбекистонда қабул қилинаётган чора-тадбирлар ҳамда уларнинг натижалари тўғрисида жамоатчилик ҳамда халқаро ҳамжамият тизимли равишда хабардор қилиб борилади. Миллий стратегиянинг барча чора-тадбирлари Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Миллий стратегияни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик доирасида халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг маблағлари, грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳам жалб қилиниши мумкин. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling