Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида


II. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги устувор йўналишлар


Download 0.82 Mb.
bet9/14
Sana10.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1184995
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
ПФ-6012 22.06.2020

II. Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш ҳамда барқарор ривожланиш соҳасидаги устувор йўналишлар

29.

Инсоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлашнинг самарали омили сифатида Камбағалликни қисқартириш дастурини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш.
Бунда:
камбағаллик тушунчаси, уни ҳудудий хусусиятлардан келиб чиқиб аниқлаш мезонлари ва баҳолаш усулларини қамраб олган методологияни ишлаб чиқиш;
аҳоли, айниқса ёшлар ва аёлларда тадбиркорлик ва бизнес юритишнинг замонавий кўникмасини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
тадбиркорлик ташаббусларини, энг аввало, жойлардаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашувчи ташаббусларни қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмлари;
тадбиркорлик субъектларининг молиявий ресурслар, жумладан микромолиялаш хизматларидан кенг фойдаланиши, шунингдек, давлат харидларида иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш;
банд бўлмаган аҳолини қайта тайёрлаш ва ишсиз фуқароларни зарур касбларга ўқитиш бўйича кенг кўламли дастурларни амалга ошириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 август

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Инвестициялар
ва ташқи савдо вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Камбағалликни қисқартириш орқали аҳолининг турли қатламлари фаровонлиги яхшиланади

30.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
инсоннинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда вужудга келадиган ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид илғор халқаро стандартларни имплементация қилиш;
хусусий мулкнинг дахлсизлиги кафолатларини таъминлайдиган, жисмоний ва юридик шахсларнинг, айниқса тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қиладиган самарали фуқаролик-ҳуқуқий механизмларни белгилаш;
фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлик институтинитакомиллаштириш, жумладан, зарарни қоплашнинг адолатли тартибинитаъминлаш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2023 йил май

Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,Молия вазирлиги, Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ

Халқаро стандартларга мувофиқ фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий механизмлар жорий этилади

31.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан тадбиркорлик фаолиятининг асосий тамойилларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаларини ишлаб чиқиш.

Миллий ҳаракатлар режалари лойиҳалари

2020 йил 1 июлдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бизнес омбудсман, Касаба уюшмалари Федерацияси

Тадбиркорлик фаолиятида халқаро стандартларга асосан инсон ҳуқуқлари кафолатлари мустаҳкамланади

32.

Ўзбекистон Республикаси Тадбиркорлик кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатларини тўлиқ кодификация қилиш, миллий иқтисодиётнинг бозор муносабатларига ўтишини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлик фаолиятини монополияга қарши тартибга солишни тубдан қайта кўриб чиқиш;
тадбиркорлик эркинлигини таъминлайдиган ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароит ва кафолатларни кучайтириш;
иқтисодий ҳуқуқ ва эркинликлар соҳасидаги халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда тадбиркорларнинг ижтимоий масъулиятини ошириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;
тадбиркорлик субъектлари фаолиятига аралашганлик, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиш, уларга зарар етказишга қаратилган ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларни содир этганлик учун мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш;
тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масаласида жамоатчилик назорати механизмларини кенгайтириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2022 йил 20 январь

Бизнес омбудсман, Адлия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси

Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги қонун ҳужжатлари тўлиқ кодификация қилинади, тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг ҳуқуқий асослари янада мустаҳкамланади

33.

«Хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
объектларни хусусийлаштиришда, улардан фойдаланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда таъминлашнинг самарали механизмларини белгилаб бериш;
хусусийлаштиришда шаффофлик ва ошкоралик принципларига асосланган механизмни яратиш;
давлат объектлари ёки бошқа оммавий мулк объектларини хусусийлаштиришда антикоррупциявийчораларни кучайтиришназарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 15 январь

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

Хусусийлаштириш фаолиятининг ҳуқуқий асослари ва механизмлари такомиллаштирилади

34.

«Ижтимоий тадбиркорлик асослари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
ижтимоий тадбиркорликнинг асослари;
ижтимоий тадбиркорлик субъектларини аниқлашнингтартиби ва мезонлари назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2020 йил 1 сентябрь

Адлия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Савдо-саноат палатаси

Ижтимоий тадбиркорликнинг асослари ва уни рағбатлантириш бўйича муносабатлар ҳуқуқий тартибга солинади

35.

«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш.
Бунда халқаро тан олинган истеъмолчилар ҳуқуқларининг ҳимоясини кучайтиришга оид нормаларни белгилаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 20 январь

Савдо-саноат палатаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади

36.

Фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқини тўлақонли таъминланишига йўналтирилган амалий чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш.
Бунда:
Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш тизими самарадорлиги бўйича жаҳонни ривожланган мамлакатлари даражасига эришиши;
тиббий суғурта соҳасинитакомиллаштириш;
аҳолининг ҳар томонлама сифатли соғлиқни сақлаш хизматлари қамраб олиниши, шу жумладан хавфсиз, самарали, сифатли ва арзон нархлардаги асосий дори-дармонлар ва вакциналардан фойдаланишини таъминлаш;
2030 йилга қадар оналар ўлимини учдан бир қисмга, бир ёшгача бўлган гўдаклар ва беш ёшгача бўлган болалар ўлимини икки баробар, юрак-қон томир, саратон, диабет ва сурункали нафас олиш касалликларидан эрта ўлим даражасини 30 фоизга қисқартириш;
репродуктив саломатликсоҳасида, ОИТС, гепатит С ва туберкулёзга қарши курашишда кенг қамровли соғлиқни сақлаш хизматлари кўрсатилишини таъминлаш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

Мамлакатнинг соғлиқни сақлаш тизими такомиллаштирилади ва аҳолининг ҳар томонлама сифатли соғлиқни сақлаш хизматлари билан қамраб олиниши таъминланади

37.

Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
соғлиқни сақлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш, идоралараро ҳамкорлик қилиш;
соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш;
санитария-эпидемиологик назоратниташкил қилиш;
соғлиқни сақлаш соҳасида таълим ва илмий фаолият нормасини белгилаш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2020 йил 1 декабрь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Мамлакатдаги соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасининг ҳуқуқий асослари замонавий халқаро механизмлар асосида мустаҳкамланади

38.

«Мажбурий тиббий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш.
Бунда:
мажбурий тиббий суғурталашнинг ҳуқуқий асослари, механизмлари ва жорий этиш босқичлари;
мажбурий тиббий суғурталаш субъектларини, ушбу соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш бўйича ваколатли органни, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;
мажбурий тиббий суғурталаш дастурларини молиялаштириш маблағларини шакллантириш манбалари назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 март

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Мажбурий тиббий суғурта муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади

39.

Ходимларнинг, шу жумладан, давлат хизматчилари, тиббиёт ходимлари ва педагогларнинг меҳнат шартномаларида назарда тутилмаган, уларнинг меҳнат ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилаётган меҳнатнинг турли шакл?аридан ҳимоя қилишнингташкилий-ҳуқуқий механизмларинитакомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 октябрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги

Барча турдаги ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини бартараф этишнинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади

40.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
ишга қабул қилиш бўйича қонун ҳужжатларида кўзда тутилмаган талабларни илгари суриш орқали хотин-қизларнинг иш берувчилар томонидан камситилишига йўл қўймаслик, хотин-қизлар учун тақиқланган касбий фаолият соҳаларини қисқартириш;
айрим соҳаларда ёки касб-ҳунарларда аёллар меҳнатини қўллашни тақиқлашни бекор қилиш, аёлларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган тармоқлар ёки касблар рўйхатини аниқлаш;
иш берувчининг ташаббуси билан ходимнинг пенсия ёшига етиши ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ 60 ёшга тўлгунга қадар ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи юзага келиши муносабати билан муддатсиз тузилган меҳнат шартномасининг, шунингдек, унинг амал қилиш муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасининг бекор қилинишини тақиқлаш;
хусусий секторда меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солиш ва такомиллаштириш орқали меҳнатга яраша муносиб иш ҳақи тўланишини таъминлаш;
касаначилик билан шуғулланувчи шахсларнинг ҳуқуқий мақоми билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, уларнинг меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари кафолатларини кучайтириш;
жамоавий меҳнат низоларитўғрисидаги нормаларни такомиллаштириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2020 йил 1 август

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Адлия вазирлиги,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Меҳнат муносабатларини тартибга солиш халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади, Хотин-қизларнинг меҳнат муносабатларида камситилишининг олдини олиш бўйича қонунчилик такомиллаштирилади

41.

«Меҳнат миграцияси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Хусусан:
жамият, давлат ва инсон манфаатларига дахлдор миграция муаммоларини ҳал этиш, миграция соҳасидаги муносабатларнинг барқарорлигини таъминлаш;
меҳнат мигрантлари ҳуқуқларига оид халқаро стандартларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 20 апрель

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ИИВ, Адлия вазирлиги, ТИВ

Меҳнат мигрантлари ҳуқуқларига оид халқаро стандартлар миллий қонунчиликка имплементация қилинади

42.

Меҳнат муносабатлари ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчиликни такомиллаштиришҳамда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йил
1 декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Адлия вазирлиги

Меҳнатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик такомиллаштирилади

43.

«Барча меҳнаткаш-мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги конвенцияни ратификация қилиш масаласини ўрганиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини тайёрлаш ва амалга ошириш.

Тавсиялар,
Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 декабрь

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, ТИВ, ИИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Адлия вазирлиги

Меҳнаткаш-мигрантлар ва улар оила аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи ҳар томонлама ўрганилади

44.

Ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида гендер тенгликни таъминлаш ва зўравонликнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Бунда:
2021 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг гендер тенглиги стратегиясиниишлаб чиқиш;
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1325-резолюциясини (Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик тўғрисида) бажариш бўйича Миллий ҳаракат режасини ишлаб чиқиш;
хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий соҳада ўз ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга чиқаришда қўллаб-қувватлаш дастурларини кенгайтириш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтиришга кўмаклашиш учун замонавий технологиялар, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;
оилада аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг механизмлари ва ҳуқуқий базасининг халқаро стандартларга тўла мувофиқлигини таъминлаш;
аҳолининг гендер тенглиги бўйича онгини ошириш;
ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида, айниқса сиёсий фаолият ва қарорлар қабул қилиш жараёнида гендер тенгликни таъминлаш учун самарали чора-тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 1 апрель

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси,
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ИИВ

Барча соҳаларда гендер тенгликни амалга ошириш бўйича таш?илий чора-тадбирлар амалга оширилади, аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилишнинг механизмлари такомиллаштирилади, шунингдек, аёлларнинг сиёсий фаолият ва қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштироки оширилади

45.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Концепциясини ишлаб чиқиш.
Бунда:
ижтимоий нафақа тўлашнинг мукаммал тизимини жорий этиш, жумладан, кам таъминланган оилаларга кўмак кўрсатиш қамровини кенгайтириш;
кам таъминланган ва даромади паст аҳоли қатламини аниқлаш мезонларинибелгилаш;
нафақа тайинлашдаги мезонларни қайта кўриб чиқиш ва уни белгилашда очиқ ва адолатли тизимни яратиш;
уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга бозор тамойиллари асосида ажратилган ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва (ёки) фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар тўлаш тизимини такомиллаштириш;
ўзгалар парваришига муҳтож якка-ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга «Мурувват» ва «Саховат» уйларида стационар шароитда тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш;
ажратилаётган ижтимоий тўловлар миқдорини қайта кўриб чиқиш;
ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни бир-бирига мувофиқлаштириш;
ягона реестр ташкил қилиш орқали ижтимоий таъминот ва ижтимоий хизматларни ягона ахборот коммуникация тизимига ўтказиш;
«Меҳрибонлик уйлари»да тарбияланган ёшларнинг ижтимоий мослашуви, хусусан уларни иш, уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 октябрь

Вазирлар Маҳкамаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,
Бан?лик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож турли қатламларини халқаро стандартларга мувофиқ ҳимоя қилинишининг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади

46.

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш.
Бунда:
иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини шакллантириш тартиби
маҳаллий меҳнат органларига мурожаат этган иш қидираётган шахсларга ва ишсиз шахсларга кўрсатиладиган хизматлар турлари;
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатлар;
ҳақ тўланадиган жамоат ишлариниташкил этиш;
иш қидираётган шахсларни ҳамда ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишназарда тутилади.

Қонун лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
вазирлик ва идоралар

Аҳолини иш билан таъминлаш соҳаси ва бандликка кўмаклашиш марказлари фаолияти такомиллаштирилади

47.

«Ўзбекистон ёшлари — 2025» Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг янгича ва халқаро стандартларга мос механизмларини яратиш назарда тутилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 август

Ёшлар иттифоқи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда халқаро стандартларга мос механизмлар яратилади

48.

«Ижтимоий суғурта тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
ижтимоий суғурта тушунчаси, унинг турлари ва амалга ошириш шартлари;
суғурталанган шахсларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
ногиронлик, дафн маросими, боқувчисини йўқотганлик бўйича нафақалар, иш пайтида майиб бўлганлик учун товон пули каби тўловларни амалга оширишва уларнинг миқдорини аниқлаш тартиби назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2023 йил 1 январь

Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси,
Касаба уюшмалари Федерацияси

Ижтимоий суғурта муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади

49.

2030 йилгача Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш устидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 июлдан бошлаб

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Мактабгача таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Концепцияда белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширилиши устидан таъсирчан парламент назорати ўрнатилади

50.

Ҳар томонлама адолатли ва сифатли таълимни таъминлаш мақсадида «Таълим тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилиш.
Бунда аёллар ва эркаклар учун сифатли ўрта махсус, олий, касбий ва қўшимча таълим олиш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун барча даражадаги таълим ва касбий-техник тайёргарликдантенг фойдаланиш имкониятини таъминлаш назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 август

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),
Вазирлар Маҳкамаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ижтимоий заиф қатламнинг таълим олиши кафолатларининг ҳуқуқий асослари яратилади

51.

Ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Бунда:
ичимлик сувини етказиб бериш сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, кафолатланган манбалардан фойдаланиш, замонавий техника ва технологияларни татбиқ этиш;
2030 йилгача шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини 98 фоизга ва қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик сув била? таъм?нланганлик даражасини 85 фоизга етказиш;
оқава сув иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизация қилишга оид чораларни ишлаб чиқиш;
2030 йилгача шаҳар марказларида оқава хизматлар таъминотини 31 фоизга етказиш;
мавжуд ер ости ва ер усти сув манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда оқава сувларни сифатли тозалашга қаратилган аниқ чоралар назарда тутилади.

Концепция лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 сентябрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш шароитлари яхшиланади

52.

Шаҳар ва аҳоли пунктларининг очиқлиги, хавфсизлиги ва экологик барқарорлигини таъминлаш бўйича минтақавий дастурларни амалга ошириш.
Бунда:
арзон уй-жойлар ва коммунал хизмат кўрсатиш, хавфсиз, арзон ва экологик барқарор транспорт хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;
аҳолининг урбанизация кўрсаткичларининг изчил ўсишини таъминлаш, республикамиз шаҳарларини дунёнинг замонавий ривожланган мегаполислари модели асосида, уларнинг тарихий такрорланмаслиги, шунингдек туристик жозибадорлигини сақлаган ҳолда ривожлантириш, «ақлли ва хавфсиз шаҳарлар» концепциясини ишлаб чиқиш;
маданий ва табиий мерос объектларини ҳимоя қилиш ва асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш;
тижорат ва бошқа ташкилотларнинг экология ва санитария нормаларига риоя қилишини таъминлаш;
шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида ногиронлиги бўлган шахслар дам олиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, болалар учун яшил ҳудудлар, дам олиш боғлари, ўйин майдончаларини кенгайтириш назарда тутилади.

Аҳоли пунктларини комплекс ва барқарор ривожлантириш ва уларни бошқаришнинг минтақавий дастурлари,
амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 ноябрдан бошлаб

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги,
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги,Ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Урбанизация даражаси оширилади, шаҳар ва аҳоли пунктларида хавфсизлик ва экологик барқарорлик таъминланади

53.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг янги таҳрири лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
уй-жой соҳасидаги давлат бошқарувини қайта кўриб чиқиш, уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмларини жорий этиш;
давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг уй-жойдан фойдаланишда қонунчилик ва норматив ҳужжатларга риоя этишдаги масъулиятини ошириш;
уй-жой объектларини қуришга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилишни рағбатлантирувчи механизмлар назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси, амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 декабрь

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги,
Адлия вазирлиги,
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
«Давергеодезкадастр» қўмитаси,
Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

Уй-жой сиёсатини тартибга солишнинг самарали механизмлари жорий этилади, давлат ва жамоат эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш, реконструкция қилиш ва бузиш ишларини амалга ошириш тартиби такомиллаштирилади

54.

Ўзбекистон Республикасининг Экология кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда:
экологияга оид қонунчилик базасини тизимлаштириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ваколатли давлат органининг фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилишда фуқаролар ва жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари;
экологик назорат ва мониторинг турлари ҳамда уларни амалга ошириш тарти??;
экологик экспертизани амалга ошириш тартиби;
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланишга қўйиладиган талаблар назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 октябрь

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, ИИВ, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси

Хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда экологияга оид қонунчилик нормалари унификация қилинади,аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади

III. Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни қонунчиликка ва ҳуқуқни қўллаш амалиётига имплементация қилиш ҳамда мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш бўйича устувор йўналишлар

55.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган халқаро ҳужжатларнинг мазмуни тўғрисида аҳоли ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари вакилларининг хабардорлигини ошириш бўйича ахборот-таълим тизимини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 июлдан бошлаб

ТИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, ИИВ, Бош прокуратура

Аҳолининг инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар бўйича тизимли хабардор қилиш механизми жорий қилинади

56.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
Бунда:
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўришнинг процессуал тартибини такомиллаштириш;
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш (электрон баённома, электрон маъмурий иш ва бошқалар);
жабрланувчи аризасига асосан юритиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни тугатиш тартибини жорий қилиш;
маъмурий жазо чоралари тизимини либераллаштириш;
жарима жазосини ихтиёрий ижро этишни рағбатлантиришнинг дифференциал тартибини жорий этиш;
маъмурий жавобгарликка тортишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахслар тоифасини мақбуллаштириш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2021 йил 20 январь

Адлия вазирлиги, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ

Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича иш юритишнинг процессуал тартиби такомиллаштирилади, жумладан, процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузишга ваколатли бўлган органлар ва мансабдор шахсларнинг тоифаси мақбуллаштирилади

57.

Жамоатчилик назоратини янада кучайтириш, давлат ва жамият ўртасида ўзаро яқин ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Бунда Жамоатчилик палатасининг:
фаолиятининг ҳуқуқий асослари;
мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ, мажбуриятлари ва функциялари;
таркибини шакллантириш тартиби;
аъзоси мақоми, фаолияти кафолатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, улар ваколатини тўхтатиш ва тугатиш тартиби;
давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги;
фаолиятини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлаштартиби назарда тутилади.

Қонун лойиҳаси

2020 йил 1 август

Жамоатчилик палатаси, Адлия вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ,
фуқаролик жамияти институтлари

Жамоатчилик палатаси фаолиятининг ҳуқуқий асослари қонун орқали белгиланади, жамоатчилик назоратининг аниқ механизми мустаҳкамланади

58.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича институционал механизмларни такомиллаштириш.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Қийноқнинг олдини олиш қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
БМТнинг Қийноқларга қарши конвенциясинингФакультатив протоколига қўшилиш масаласини кўриб чиқиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 20 декабрь

Бош прокуратура, ИИВ, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

Қийноқларнинг олдини олишнинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилади ва борада қатъий назорат ўрнатилади

59.

Озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо муддатини ўтаётган шахсларҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, пенитенциар муассасалар ходимларини мунтазам ўқитишни ташкил этиш, маҳкумлар ҳуқуқларига бағишланган ўқув қўлланмаларини тайёрлаш ва чоп этиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2021 йил
1 январдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ИИВ, Адлия вазирлиги, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

Озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо муддатини ўтаётган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилади

60.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг янги таҳририни ишлаб чиқиш.
Бунда:
инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартларга мос равишда маҳкумлар ҳуқуқлари доирасини янада кенгайтириш;
маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан, тинтув жараёнида жисмоний куч ва махсус воситалар асоссиз қўлланилишига йўл қўймаслик;
жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумларнинг шахсий хавфсизлигини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш;
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг иш ҳақидан давлат ижтимоий суғуртасига ажратмалар ўтказишга бўлган чекловни бекор қилиш орқали давлат пенсия таъминоти кафолатини кучайтириш;
маҳкумларни олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали уларнинг таълим олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш;
маҳкумларга учрашув бериш ва алмаштиришнинг адолатли ҳамда шаффоф тартиби ва талабларини белгилаш назарда тутилади.

Кодекс лойиҳаси

2020 йил 1 октябрь

Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, Адлия вазирлиги

Жиноий жазони ижро этишда халқаро стандартларга таянган ҳолда маҳкумларнинг ҳуқуқлари доираси кенгайтирилади

61.

Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар нормаларини имплементация қилиш ва мазкур соҳада қонунчилик ижросини таъминлаш бўйича таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 ноябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Бола ҳуқуқлари бўйича халқаро стандартлар миллий қонунчилик ва ҳуқуқий амалиётга имплементация қилинади

62.

Болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг суиистеъмол қилиниши ва уларга ғамхўрлик қилмаслик ҳолатларини аниқлаш, ота-оналарга маслаҳат-методик ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш.
Бунда:
болаларга қарши зўравонликнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш;
болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқини суиисте?мол қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўқув муассасаларида тушунтириш-ташвиқот тадбирларини амалга ошириш;
болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича педагогик ва тиббий ходимларнинг малакасини ошириш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи,
Ахлоқ кодекси лойиҳаси

2020 йил 1 декабрь

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил,Бош прокуратура, ИИВ, Адлия вазирлиги,Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқининг суиистеъмол қилиниши ва уларга ғамхўрлик қилмаслик ҳолатлари аниқланади,
маслаҳат-методик ёрдам кўрсатишнинг янги тизими яратилади

63.

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонунни қабул қилиш.

Қонун лойиҳаси

2020 йил 1 сентябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги умумэътироф этилган халқаро норма ва стандартлар миллий қонунчиликка имплементация қилинади


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling