Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида


IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жумладан бу борада ахборот тарқатиш, таълим бериш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича устувор йўналишлар


Download 0.82 Mb.
bet10/14
Sana10.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1184995
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
ПФ-6012 22.06.2020

IV. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ҳуқуқий саводхонликни ошириш, жумладан бу борада ахборот тарқатиш, таълим бериш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича устувор йўналишлар

64.

Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Бунда:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини тизимли ўрганишнинг самарали механизмларини жорий қилиш;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича методик ёрдам кўрсатувчи ва ресурс марказлари вазифасини бажарувчи «инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича маърифат уйлари»ни ташкил этиш;
инсон ҳуқуқлари бўйича мақсадли мавзуларни мактабгача, умумий ўрта ва олий таълим муассасаларининг тегишли ўқув дастурларига, шунингдек, малака ошириш курсларининг дастурларига киритиш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, ?актабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Жамиятда ҳуқуқий тарбия, ҳуқуқий маданият ва инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтирилади

65.

Бола ҳуқуқларини таъминлаш ва таълим-тарбияни ривожлантириш соҳасида чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш.
Бунда:
таълимнинг барча даражаларида бола ҳуқуқлари соҳасидаги ўқув фаолияти самарадорлигини ошириш;
боланинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш усуллари ва шаклларинитакомиллаштиришназарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил 1 июлдан бошлаб

Бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Адлия вазирлиги, ИИВ

Таълим муассасаларида бола ҳуқуқларини ўқитиш тартиби жорий этилади

66.

Халқаро ҳамкорлар кўмагида ТДЮУ, ЖИДУ, Бош прокуратура академиясида «Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича қўшма магистратура йўналишини (консорциум) жорий қилиш.

Ижрочиларнинг қўшма қарорлари

2021/
2022 ўқув йилидан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура

«Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳуқуқ» мутахассислиги бўйича магистратура йўналиши жорий этилади

67.

Халқаро инсон ҳуқуқлари куни топшириладиган «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил 1 сентябрь

Вазирлар Маҳкамаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Молия вазирлиги

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида фаол иштирок этаётган шахсларни рағбатлантиришнинг ҳуқуқий асослари яратилади

68.

Давлат олий таълим муассасалари, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашга ихтисослаштирилган муассасалари (университет, институт, марказ, факультет, курслар), шунингдек, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида «Инсон ҳуқуқлари», «Аёллар ҳуқуқлари» ва «Бола ҳуқуқлари»га оид ўқув курслари (дарсликлари)ни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 октябрь

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТДЮУ, ЖИДУ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Инсон ҳуқуқларига бағишланган адабиётлар чоп этилади

69.

Илмий фаолият бўйича давлат дастурлари доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид долзарб тадқиқот мавзуларга бағишланган илмий лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танловини ўтказиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
Бунда:
инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотларни ихтисослаштириш, салмоғи ва сифатини яхшилаш, инсон ҳуқуқлари ихтисослиг? бўйича илмий ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш мақсадида алоҳида тармоқлараро «Инсон ҳуқуқлари» ихтисослик шифрини киритиш;
инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳузуридаги Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш фаолиятини такомиллаштириб, «Инсон ҳуқуқлари» бўйича фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини олиш учун илмий кенгаш фаолиятини йўлга қўйиш назарда тутилади.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 йилдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, ОАК

Инсон ҳуқуқлари соҳасида илмий тадқиқотларни амалга ошириш тартиби такомиллаштирилади

70.

Фуқаролик ва ахборот жамияти ривожланишининг энг муҳим омилларидан бири сифатида маълумот олиш имкониятларини тизимлаштириш, ахборот маконида инсон ҳуқуқларининг эркинлигини ҳимоя қилиш, киберхавфсизлик, медиа маданият ва онлайн гигиенага риоя қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Кодекс лойиҳаси

2022 йил 20 январь

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, ДХХ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Мамлакатда ахборот хавфсизлиги, фуқароларнинг маълумот олиш ҳуқуқларига оид қонунлар умумлаштирилади

V. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий тузилмалар, хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар

71.

БМТнинг барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш масаласида хорижий давлатлар, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ, Европа Иттифоқи, ЕХҲТ органлари ва тузилмалари билан икки томонлама ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш, улар билан ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум ва битимлар тузиш, бу соҳада фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 — 2025 йиллар

Иқтисодий тараққиётва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, вазирлик ва идоралар, Жамоатчилик палатаси

БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда халқаро ҳамкорлик ривожлантирилади

72.

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларга, шу жумладан, болалар, аёллар, ногиронлиги бўлган шахслар, мигрантлар ва кексалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро шартномаларгаЎзбекистон Республикасининг қўшилиши юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 — 2025 йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Бизнес омбудсман

Халқаро шартномаларга қўшилиш орқали миллий қонунчилигимиз халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади

73.

Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қуйидаги халқаро шартномаларга қўшилиши масаласини кўриб чиқиш:
Европа Кенгашининг Жиноий фаолиятдан ва терроризмни молиялашдан олинган даромадларни аниқлаш, олиб қўйиш, мусодара қилиш тўғрисидаги конвенцияси (Варшава, 2005 йил 16 май);
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 156-сонли «Эркак ва аёл ходимларга: оилавий мажбуриятларга эга ишчиларга тенг муносабат ва тенг имкониятлар тўғрисида»ги конвенцияси;
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 183-сонли «1952 йилга Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенцияни қайта кўриб чиқиш ҳақида»ги конвенцияси;
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 17-сонли «Меҳнаткашларга ишлаб чиқариш давомида бахтсиз ҳолатлар учун зарарни қоплаш тўғрисида»ги конвенцияси;
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 187-сонли «Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенасини таъминлаш асослари тўғрисида»ги конвенцияси;
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 97-сонли «Меҳнаткаш-мигрантлар тўғрисида»ги конвенцияси;
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг 132-сонли «Ҳақ тўланадиган таътиллар (1970 йилда қайта кўриб чиқилган) тўғрисида»ги конвенцияси.

Чора-тадбирлар мажмуи

2020 — 2025 йиллар

Бош прокуратура, ТИВ, Адлия вазирлиги, ИИВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касаба уюшмалари Федерацияси

Халқаро шартномалар ратификация қилиш масалалари кўриб чиқилади ва миллий қонунчилик улар асосида такомиллаштирилади

74.

«Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенция лойиҳасининг БМТ томонидан қабул қилинишмасаласини халқаро ҳамкорлар билан биргаликда илгари суришга оид чора-тадбирлар мажмуини амалга ошириш.

Конвенция лойиҳаси,
амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 — 2025 йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Вазирлар Маҳкамаси, ТИВ, вазирлик ва идоралар

«Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги конвенция лойиҳаси БМТ доирасида муҳокама қилиниши таъминланади

75.

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласига доир Ўзбекистон миллий маърузаларини кўриб чиқиш якунлари бўйича якуний мулоҳазалар ва тавсияларни амалга ошириш услубларини шартномавий органлар ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссар бошқармаси билан мунтазам маслаҳатлашиб туриш.
Бунда:
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши махсус маърузачилари институтлари билан мақсадли ишларни ташкил этиш;
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш соҳасида илғор хорижий тажрибани Ўзбекистон шароитида импл�ментация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш амалиётини кенгайтириш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 йил
1 июлдан бошлаб

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Олий суд, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, ИИВ, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Адвокатлар палатаси, фуқаролик жамияти институтлари

Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари масаласига доир ?ав?иялар?и амалга ошириш механизмлари янада такомиллаштирилади

76.

Ҳар икки йилда бир маротаба Инсон ҳуқуқлари бўйича Самарқанд форумини юқори ташкилий даражада ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2020 йилдан бошлаб доимий асосда

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, ТИВ, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик учун янги музокара майдони яратилади

77.

Барқарор ривожланиш мақсадларини рўёбга чиқариш бўйича глобал ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини амалга ошириш учун ташқи манбалардан қўшимча молиявий ресурсларни сафарбар этиш масаласини кўриб чиқиш.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020 — 2025 йиллар

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича хорижий ҳамкорларнинг молиявий ресурсларни жалб қилиш масаласи кўриб чиқилади

78.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга тааллуқли сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича маълумотларни тўплашга оид халқаро талабларни ҳисобга олган ҳолда, давлат ва нодавлат ахборот йиғиш статистик тизимини такомиллаштириш.
Бунда:
маълумо?ларни йиғиш тизимини БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ҳеч ким четда қолмаслигига алоҳида аҳамият берган ҳолда ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ суд статистикасини янада такомиллаштириш мақсадида бу борада етарли амалий тажриба ҳамда кўникмаларга эга бўлган хорижий экспертларни жалб қилиб, суд статистикаси билан шуғулланадиган ходимларнинг малакасини ошириш назарда тутилади.

Амалий чора-тадбирлар мажмуи

2020-2021 йиллар

Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Бош прокуратура,Давлат статистика қўмитаси, Олий суд, ИИВ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
«Давергеодезкадастр» қўмитаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Олий Мажлиснинг
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили

Халқаро стандартларга мувофиқ статистик маълумотларни тўплаш тизими такомиллаштирилади

Изоҳлар:
«Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар шакли заруратга қараб ўзгартирилиши, бошқа бандлардаги ҳужжатлар билан бирлаштирилиши ёки бир неча турдаги ҳужжатларга бўлиниши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида масъул вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида «Йўл харитаси»да белгиланган тадбирларнинг мазмунига мос келадиган бошқа масалалар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling