6-боб. Зарарнинг мос ва мутаносиб қопланиши
24. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органи ёки шартномавий қўмитаси қарорида белгиланган зарарни қоплаш учун тўлов (компенсация) миқдори суд тартибида белгиланади.
7-боб. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари қарорларининг ижро этилишини мониторинг қилиш
25. Келиб тушган хабарномалар ҳамда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари қарорларининг ижро этилиши устидан мониторинг Марказ томонидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон
Фармонига
4-ИЛОВА
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Марказ ходимларига мартаба даражалари учун устама тўлаш Ўзбекистон Республикаси адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Марказ ходимлари учун аввалги иш жойида ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба
даражалари,
малака тоифалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун берилган устамалар ва қўшимча тўловлар сақлаб қолинади. Бунда, қонун ҳужжатларига асосан ходимнинг олдинги иш жойи бўйича мазкур Фармонда белгиланган миқдордан юқорироқ устамалар ва қўшимча тўловлар белгиланган тақдирда, ушбу тўловларни тўлаш юқорироқ миқдор бўйича амалга оширилади.
Марказда ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни (мартаба
даражаларини,
малака тоифаларини, дипломатик даражаларни ва бошқаларни) олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади».
2. 23-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказда амалда бўлган меҳнат шароитлари ҳисобга олинган ҳамда лавозим маоши ва бошқа тўловлар миқдорлари инобатга олинган ҳолда аввалги иш жойи бўйича ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чоралари».
3. Қуйидаги мазмундаги 23
1 — 23
3-бандлар билан тўлдирилсин:
«23
1.
Марказ ходимларининг, шу жумладан ёрдамчи ходимларнинг лавозим маошига рағбатлантириш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда, давлат органларидаги кўп йиллик меҳнати учун 2 йилдан 5 йилгача — 0,1; 5 йилдан 10 йилгача — 0,2; 10 йилдан 15 йилгача — 0,3; 15 йилдан 20 йилгача — 0,4; 20 йилдан ортиқ — 0,5 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади. Бунда, қонун ҳужжатларига асосан ходимнинг олдинги иш жойи бўйича мазкур Фармонда белгиланган миқдордан юқорироқ устама белгиланган тақдирда, устама тўлаш юқорироқ миқдор бўйича амалга оширилади.
23
2. Марказ ходимларининг лавозим маошига фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 30
фоизигача, фан доктори (Doctor of Science) илмий даражасига эга шахслар учун — лавозим маошининг 60 фоизигача қўшимча ҳақ тўланади.
23
3. Мазкур Низомнинг 23
1, 23
2 ва 24-бандларида назарда тутилган қоидалар «Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари» журнали таҳририяти ходимларига нисбатан ҳам тўлиқ қўлланилади».
4. 24-банддаги «1,7 баравар» сўзлари «2 баравар» сўзлари билан алмаштирилсин.
Изоҳ: мазкур илованинг 4-банди 2020 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.06.2020 й., 06/20/6012/0953-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон, 30.12.2021 й., 06/21/45/1228-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)