Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида


Download 0.82 Mb.
bet11/14
Sana10.02.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1184995
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
ПФ-6012 22.06.2020

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталари хабарномалари ва қарорларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (кейинги ўринларда — БМТ) инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг хабарномалари ҳамда қарорларини кўриб чиқиш бўйича Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда инсон ҳуқуқлари бўйича қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
аризачи — БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органи ёки шартномавий қўмитасига якка тартибдаги хабарномани тақдим қилган шахс ёки унинг вакили;
БМТнинг устав органлари ва шартномавий қўмиталари — инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномалар бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш ваколатлари Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган БМТнинг органлари;
БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарининг қарори — БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича тузилмаси ҳужжати бўлиб, хабарнома мазмуни бўйича қарор ёки мулоҳаза кўринишида қабул қилинади;
хабарнома (якка тартибдаги шикоят/ариза) — Ўзбекистон Республикаси юрисдикцияси остида бўлган шахснинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органлари ва шартномавий қўмиталарига Ўзбекистон Республикаси иштирокчиси бўлган халқаро шартномалар билан кафолатланган ҳуқуқнинг Ўзбекистон Республикаси томонидан бузилганлиги тўғрисидаги ёзма мурожаати;
хабарноманинг мақбуллиги — хабарноманинг БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича устав органи ёки шартномавий қўмитаси томонидан рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш бўйича расмий шартлар талабларига мослиги.

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling