Инсоният тарихида оила ва никоҳ институтининг ривожланиши тарихи


Download 60.32 Kb.
bet7/7
Sana28.10.2023
Hajmi60.32 Kb.
#1729774
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
insoniyat tarikhida oila va niko ins

Годвин – никоҳлар, унинг асосчиси бўлган инглиз социал-монархи У.Годвин (1756-1836) номи билан боғлиқ. У бундай оилани идеал деб ҳисоблаган, чунки бундай оилалар, асосан, ота-онанинг хоҳиш-иродасига кўра пайдо бўлади, ёшларнинг истаклари бунда инобатга олинмайди. Бундай никоҳларда жинсий яқинлик кўзда тутилмаганлиги сабабли, ўзаро ҳурмат ва бир том остида алоҳида яшашга мўлжалланган бўлади, эр ва хотин бир-бирларининг олдида фақат маънавий жиҳатдан мажбуриятларга эга холос. Тўғри, бир қарашда бундай никоҳ биздаги совчилик йўли билан қуриладиган оилага ўҳшаб кетади, лекин бизда зурриёд қолдириш, бирга яшаш талаб этилади. Шунинг учун йигит ва қиз бир-бирларини севмаган бўлсалар-да, никоҳ ўқилаётганда уларнинг ризочиликлари сўралади, жавоб ижобий бўлгач, улар чимилдиққа киритилади. Годвин типидаги никоҳлар кўпинча Ўзбекистонда кексалар ўртасида рсмийлаштирилади. Масалан, кампиридан унинг қазоси туфайли жуда бўлган отахон ўзаро келишув натижасида ўзга бир бева аёлга уйланади, улар ўртасидаги муносабатлар ўзаро самимият, ҳурмат, қўллаб-қувватлов, кексаликни безашга йўналтирилган. Лекин бу оила ўзидан зурриёд қолдириш каби ҳақиқий оилага хос функцияларнинг барчасини бажармайди. Бундай оила Ислом дини арконларига ҳам мос бўлиб, бу икки кекса одамнинг бир-бирлари умрларини чўзишга қаратилган самимий муносабатлари мажмуидир.
Қўшхотинлилик ҳам альтернатив никоҳ турларидан бири бўлиб, бунда бир эркак кўпинча ҳуфёна ўз қонуний никоҳидаги аёлдан ташқари яна бошқаси билан шаръий никоҳда яшайди. Қўшхотинлилик кўпроқ Осиё ва Шарқ мамлакатлари аҳолисига хос деб ҳисобланса-да, ҳозирда бундай оилалар ҳаттоки, Россияда ҳам кузатилмоқда. Лекин бундай оила тури қонунан ман этилган.


1Платон. Законы // Соч.: в 3 т. – М.: 1972. – Т.3. – Ч.2. – С. 148-150.

2Платон. Государство // Соч.: в 3 т. – М.: 1972. – Т.3. – Ч.1. – С. 244-459.

3Герадот. Истории. – Л.: 1972. – С. 232.

4Аристотель. Политика // Политика Аристотеля. – М.: 1911. – С. 4-32.

5Руссо Ж.-Ж. Об общественном договоре, или Принципы политического права // Пед. соч.: В 2 т. – М.: 1981. – Т.2. – С. 170.

6Харчев А.Г. Брак и семья в СССР. – 2-е изд., перераб. и доп. – М.: 1979. – С. 66.

Aim.uz



Download 60.32 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling