Институционал иқтисодиёт
Хуфёна иқтисодиётнинг машҳур иқтисодчи Э.Файг томонидан таклиф этилган таснифи диққатга сазавордир
Download 104.91 Kb.
|
institutsional Iqtisodiyot majumo
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт
- 3. Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт
- 4. Норасмий иқтисодиёт.
- 3. Хуфёна бозор институционал тизим сифатида Хуфёна сектор
Хуфёна иқтисодиётнинг машҳур иқтисодчи Э.Файг томонидан таклиф этилган таснифи диққатга сазавордир.
Файгнинг фикрига кўра, ҳар бир алоҳида хуфёна иқтисодиёт турининг тафсифи унинг вакиллари бузадиган институционал қоидалар тўплами билан белгиланади, яъни уларнинг фаолияти қоидалар ва нормаларнинг ўрнатилган тизими доирасидан ташқарига чиқади ёки уни четлаб ўтади ва, ўз навбатида, ўлчанмайди ва ижтимоий жиҳатдан ҳисобга олинмайди. У ёки бу ҳолатда қанақа қоидаларнинг бузилиши хуфёна иқтисодиёт турларини фарқлаш мезони ҳисобланади. Ушбу мезондан таснифлаш тизими учун асос сифатида фойдаланган ҳолда, Э.Файг хуфёна иқтисодий ҳаракатларнинг тўртта хилини ажратади: нолегал (махфий, яширинча), ҳисобга олинмаган, рўйхатга олинмаган ва норасмий иқтисодий фаолият. 1. Нолегал иқтисодиёт. Нолегал иқтисодиёт тижоратнинг қонуний шакллари соҳасини белгилаб берувчи, юридик нормативларни бузувчи иқтисодий фаолият томонидан ишлаб топилган даромаднинг синоними сифатида иштирок этади. 2. Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт. Ҳисобга олинмаган иқтисодиёт институционал жиҳатдан ўрнатилган, солиқ кодексида қайд этилган фискал қоидаларни четлаб ўтувчи ёки улардан бўйин товловчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади. 3. Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт. Рўйхатга олинмаган иқтисодиёт ҳукумат статистика органларининг талабларига кўра белгиланган институционал қоидаларни четлаб ўтувчи иқтисодий фаолият туридан таркиб топган. 4. Норасмий иқтисодиёт. Норасмий иқтисодиёт жамият фойдасини ҳамда мулкчилик муносабатларини, лицензиялашни, меҳнат шартномаларини, молиявий кредитлаш ва ижтимоий суғурталаш муносабатларини тартибга солувчи қонунлар ва маъмурий қоидалар билан белгиланган ҳуқуқларни бузган ҳолда алоҳида харажатларни тежовчи иқтисодий фаолиятни ўз ичига олади. У норасмий фаолият юритувчи иқтисодий агентлар томонидан олинадиган даромадлар билан ўлчанади. 3. Хуфёна бозор институционал тизим сифатида Хуфёна сектор билан боғлиқ энг катта хавф-хатар – бу бозор конституциясидан кескин фарқ қилувчи хатти-ҳаракатлар ва битимлар тузишнинг алоҳида меъёрлари шаклланишидир. Хуфёна меъёрларнинг асосида уларнинг амал қилиши ҳудудий жиҳатдан ва / ёки шахсларнинг маълум доираси томонидан чегараланган ижтимоий механизмлар ётади - қонунга бўйсуниш меъёрларининг мавжуд эмаслиги, меъёрларнинг ижтимоий мансублигидан қатъи назар барча иқтисодий субъектларга амал қилишига имкон бермайди. Хуфёна меъёрларнинг ёзилмаган ва якка ҳол хусусияти туфайли хуфёна битимлар тузиш учун барчага мос келадиган ўйин қоидаларини ифодалаб бўлмаса-да, хуфёна иқтисодиёт «конституцияси»нинг асосий унсурларини аниқлаш мумкин. Агар утилитаризм меъёрини оқилона ҳаракат меъёри тўлдирса, шаънни ҳимоя қилиш ва тасдиқлашнинг асосий воситаси – «ҳасад рақобатчилиги», эркаклар эга бўлган зулм ўтказиш салоҳиятини доимий равишда таққослаш (таъкидлаш лозимки, мафиянинг маданий соҳаси – «мачизм», яъни эркакка сиғиниш)дир. Шахс томонидан ҳамкорлар эҳтиёжларини қондириш орқали фойдалиликни оширишнинг бозор тамойили (унга кўра алмашувнинг барча иштирокчилари ютади)дан фарқли ўлароқ, ҳасад рақобатчилигида иккита ғолиб бўлиши мумкин эмас: фақат битта ғолиб мавжуд – қолганлар ҳаммаси – мағлублар. Кундалик турмушни тартибга солувчи восита сифатида зулм ўтказишдан фойдаланиш учун тақиқларнинг мавжуд эмаслиги, зулм ўтказишни монополлаштиришга уриниш иқтисодий соҳадаги мафия вакилларининг хатти-ҳаракатларига ҳам ўз таъсирини ўтказмоқда. Мафия қоидалари бўйича фаолият кўрсатувчи бозор мукаммал рақобат шартларидан йироқлашади, бундай қоидаларнинг мавжуд бўлиши иқтисодий механизмларнинг амал қилиши тартибини ўзгартиради. Download 104.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling