4. Жаҳонда хуфёна иқтисодиёт
Хуфёна иқтисодиёт иқтисодий тизимларнинг барча хилларига хос бўлиб, унинг кўламлари ривожланган мамлакатларда ҳам, ривожланаётган мамлакатларда ҳам ғоят кенг.
Хуфёна иқтисодиёт кўламларининг энг тез суръатлар билан ўсиши Греция, Италия, Швеция, Норвегия ва Германияда кузатилмоқда. Масалан, Германияда 2001 йилда хуфёна секторнинг ўсиши 3,5 фоизни, айни пайтда ЯИМнинг ўсиши эса 1 фоизни ташкил қилган. Жами хуфёна сектор ЯИМнинг 16,5 фоизини ташкил қилади.
Хуфёна сектор ривожланаётган мамлакатларда энг кенг кўламларга эга. Масалан, хуфёна сектор Нигерияда ЯИМнинг 76 фоизини, Тайландда 71 фоизини, Мисрда 68 фоизини, Боливияда 66 фоизини, Панамада 62 фоизини ташкил қилади.
Хуфёна сектор дастлабки беш йилда Озорбайжон ва Грузияда энг кенг кўламларга эга бўлган – тегишлича ЯИМнинг 60,6 ва 62,6 фоизини ташкил қилди. Кейинги ўринларда Россия (41,6%), Болгария (36,2%), Молдова (35,7%), Латвия (35,7%) ва Қозоғистон (34,3%) туради. Ўзбекистонда эса ушбу кўрсаткич бошқа давлатларга нисбатан энг паст даражада бўлган.
Иқтисодий соҳада хуфёна битимлар амалга ошириладиган ўйин қоидаларида, биринчи галда бозор конституциясидан битимларнинг барча иштирокчиларини «ўзиники» ва «бегоналарга» ажратиш билан катта фарқ қилади. Ўзиникиларга нисбатан оппортунизмни олдини олишнинг ижтимоий механизмлари амал қилади, ишонч ва ўзаро ёрдам меъёрлари ҳукмронлик қилади. Аксинча, «бегоналарга» нисбатан оппортунизм меъёр бўлиб қолади. Хуфёна иқтисодиёт «ҳасадгуйлик рақобатчилигига» асосланган «ёввойи» бозор моделига жуда яқин. Ва ниҳоят, хуфёна иқтисодиёт энг юқори даражада турли кўринишга эга ва у тўлиқ тизим шаклини қабул қилмайди ҳамда бозорнинг барча иштирокчилари учун ягона ва мажбурий бўлган конституцияни қабул қилмайди. Бундан кўриниб турибдики, қонунга бўйсунишнинг юқори баҳосига муқобил вариант ҳам ғоят қиммат туради.
7-МАВЗУ. МУЛК ҲУҚУҚЛАРИ НАЗАРИЯСИ ВА МУЛКЧИЛИК ШАКЛЛАРИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ
ЭВОЛЮЦИЯСИ
1. Мулк ҳуқуқлари назариясининг асосий қоидалари
Do'stlaringiz bilan baham: |