Институционал иқтисодиёт


Download 104.91 Kb.
bet20/38
Sana18.02.2023
Hajmi104.91 Kb.
#1211260
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38
Bog'liq
institutsional Iqtisodiyot majumo

4. Мулкий хуқуқлар
1. Мулк-эгалик қилиш. Мулкдор. Эгалик қилиш ижтимоий институт сифатида ноёб ресурсларни такрорий етиштириш вазифаси пайдо бўлган вақтда юзага келади. Дастлаб меҳнат шароитлари эгалик қилиш объекти ҳисобланади.
2. Мулк-имтиёз. Монополист. Вақти келиб ижтимоий-иқтисодий рол иккита янги ролга бўлинади: табиий ресурслар мулкдорининг роли ва ишлаб чиқарувчининг роли. Эгалик қилиш ҳуқуқи фойдаланиш ҳуқуқидан, эгалик қилиш объекти эса хўжалик юритувчи субъектдан ажралиб чиқади. «Мулк-имтиёз» тушунчаси пайдо бўлади. Бу ерда мулкдор-монополистнинг рента – ўзига тегишли ресурслардан даромад олиш ҳуқуқига дуч келамиз.
3. Мулк-корхона. Товар алмашувининг ривожланиши ролларнинг янгидан бўлинишига дастлабки тарихий сабаб ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчининг табиий ҳуқуқи ҳисобланган маҳсулотга бўлган ҳуқуқ ишлаб чиқариш воситаларининг мулкдори – хўжайинга ўтади.
4. Мулк-капитал. Мулк-имтиёз ҳолатида бўлгани каби мулк-корхона ўз эгасига қўшимча маҳсулотни ўзлаштириб олиш ҳуқуқини беради. Албатта, энди ушбу маҳсулот ортиқча маҳсулотда эмас, балки қўшимча қиймат – корхона хўжалик фаолиятининг харажатлари ва натижалари ўртасидаги фарқ шаклида намоён бўлади. Мулк-капитал пайдо бўлиши билан хўжайиннинг роли капиталист ва менежер, тақсимлаш жараёнини назорат қилувчи иқтисодий агент ҳамда ишлаб чиқариш жараёнининг ўзининг ташкилотчиси ролларига бўлинади.
5. Мулк-бизнес. Тадбиркор. Мулк миқдори «қиймат» деган мавҳум тушунчага айланган шароитда саҳнага янги шахс – тадбиркор ва янги мулк объекти – бизнес чиқади. Чунки нафақат меҳнат, ер ва капитал, балки фаолиятнинг алоҳида тури – тадбиркорлик ҳам «қийматни яратиш» хусусиятига эга. Шахсий бойиш масаласини ҳал этаётиб тадбиркор муносиб ижтимоий миссия иқтисодий фаолият самарадорлигини оширишни амалга оширади. У топган янги қарорлар аста-секин ижтимоий нормага айланади.
6. Мулк-талаб. Сармоядор ролининг ички қарама-қаршилиги шу нарса билан боғлиқки, тадбиркорлик фаолияти юкини кўтаришни истамаган ҳолда, у истар-истамас ушбу фаолият биан боғлиқ мулкни йўқотиш хатарини ўз зиммасига олади. Ўз навбатида, бу мулкдан оладиган даромаднинг иккита таркибий қисмни ўз ичига олади: чекланган ресурс учун тўлов ва хатар учун тўлов.

Download 104.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling