Институционал иқтисодиёт
Фирмалар типологияси ва уларнинг ривожланиш траекторияси
Download 104.91 Kb.
|
institutsional Iqtisodiyot majumo
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилий маданият
4. Фирмалар типологияси ва уларнинг ривожланиш траекторияси
Фирма ички тузилиши у ёки бу моделларининг пайдо бўлиши ва тарқалишини фақат уларнинг «принципал-агент» муаммосини ҳал этишдаги қиёсий самарадорлиги билан изоҳлаб бўлмайди. Фирманинг янги ички тузилишини ривожлантиришга нисбатан эҳтиёж пайдо бўлиб, бироқ бу амалга оширилмай қоладиган ҳолат бўлиб туриши табиий. Фирманинг ички тузилишини таҳлил қилишда нафақат трансакция харажатлари динамикасини (биринчи навбатда мониторинг харажатлари ва оппортунизмни олдини олиш), балки институтлар динамикасидаги «тарихий шартланганлик самараси» каби ташкилий ривожланишнинг ундан аввалги траекторияга боғлиқлигини ҳам ҳисобга олиш лозим. Фирманинг ташкилий ривожланишини таркибий ўзгаришларнинг алоҳида траекторияси бўйича ҳаракат сифатида талқин этиш мумкин. Ташкилот ривожланишидаги «тарихий шартланганлик самараси»нинг таҳлили институтлар динамикасини ўрганишда ифодаланган далилларни тўлдиришни ва қисман қайта кўриб чиқишни талаб қилади. Ташкилий маданият – ташкилот аъзолари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи ва уларнинг жамоавий билимлари ва тажрибасининг ифодаси ҳисобланган меъёрлар, қоидалар ва анъаналар йиғиндиси. 5. Фирмаларнинг асосий хиллари Ташкилий ривожланиш траекториясини белгилаб берувчи омиллар жумласига қуйидагилар киради: институционал муҳит, шу жумладан институционал ривожланиш траекторияси; активларнинг ўзига хослик даражаси (рақобот бозорининг ривожланганлик даражаси); ташқи муҳитнинг ноаниқлик даражаси (бозорнинг барқарорлик даражаси); хатарга мойиллик даражаси (мамлакат аҳолисининг умумий сонида хатарга нисбатан бетараф бўлган инсонлар улуши); ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг умумий даражасига боғлиқ бўлган битимларнинг мураккаблик даражаси; қонундан фойдаланиш баҳоси ва хуфёналик баҳосининг нисбати. Ташкилий ривожланиш миллий траекториясининг фарқлари нафақат тузилмаларга – унитар, холдинг ёки мультидивизионал, – балки уларнинг мақсадли функциясига, корхонанинг етказиб берувчилар, истеъмолчилар ва ёлланма ходимлар билан муносабатлардаги хатти-ҳаракатига, шунингдек корхона фаолият кўрсатишининг кўплаб бошқа кўрсаткичларига тааллуқли. Download 104.91 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling