Институционал иқтисодиёт


Ташкилий-ҳуқуқий шакл фирманинг стратегияси ҳақида ахборот манбаси сифатида


Download 104.91 Kb.
bet30/38
Sana18.02.2023
Hajmi104.91 Kb.
#1211260
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38
Bog'liq
institutsional Iqtisodiyot majumo

3. Ташкилий-ҳуқуқий шакл фирманинг стратегияси ҳақида ахборот манбаси сифатида
Ташкилий-ҳуқуқий шакл нафақат фирманинг ташкилий тузилиши ҳақидаги, балки шартномани амалга ошириш жараёнидаги эҳтимолий хатти-ҳаракати ҳақидаги ахборотни ҳам ўзида мужассам этади.
Гаров шакллари. Шартнома мажбуриятларининг бажарилишини кафолатлаш учун битим томонлари анъавий тарзда гаровдан фойдаланади.
Мулкнинг расмий ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш шакллари. Ташкилий-ҳуқуқий шакл мулк ҳуқуқлари тўпламининг расмий - қонунда қайд этилган ва ҳақиқий конфигуряциясини мувофиқлаштиришнинг эҳтимолий вариантлари ҳақидаги ахборотни ҳам ўзида мужассам этади. Ушбу ахборот қайта ташкил этилган мулк асосида фаолият кўрсатувчи ўтиш хилидаги корхоналар (Ў корхоналар)га нисбатан муҳим аҳамият касб этади. Эвристик тарзда ташкилий-ҳуқуқий шакл ва мулк ҳуқуқлари тўпламининг расмий - қонунда қайд этилган ва ҳақиқий таркибларини мувофиқлаштириш эҳтимоли ўртасидаги қуйидаги боғлиқликларни ифодалаш мумкин.
Биринчидан, қонунда ҳуқуқлар қанчалик кам тафсирланган бўлса (1-мезон), «агентлар» (ижроия органи) оппортунизми ва улар томонидан фирманинг фаолияти устидан назорат қилиш функцияларининг ўзлаштирилиши эҳтимоли шунчалик юқори. Иккинчидан, корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли «принципал-агент» муаммосини ҳал этиш механизмларининг қанчалик кам сонидан фойдаланишга йўл қўйса (4-мезон), «Агентлар» томонидан реал назорат қилиш эҳтимоли шунчалик юқори.


12-МАВЗУ. ДАВЛАТ ИНСТИТУЦИОНАЛ ТАШКИЛОТ СИФАТИДА


1. Давлатнинг функциялари
Янги институционал мактабнинг ҳозирги вакиллари давлат интервенционализмини иқтисодий асослашни бозорнинг нуқсонларида ёки ночорлигида кўрмоқда. Янги институционалистларнинг ҳозирги талқинида давлатнинг функциялари қуйидагилардан иборат:
мулкчилик ҳуқуқларини тафсирлаш ва ҳимоя қилиш: трансакция харажатлари нолга тенг бўлмаган тақдирда мулкчилик ҳуқуқларининг тақсимланиши ресурслардан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатади;

Download 104.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling