Институтционал иқтисодиёт фанидан маърузалар матни


ҳокимият ва мулкнинг ажратилмаслиги


Download 1.45 Mb.
bet35/98
Sana12.02.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1190420
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   98
Bog'liq
Инс иқт. маъруза матни

ҳокимият ва мулкнинг ажратилмаслиги;

  • ишлаб чиқариш воситаларига давлат монополияси;

  • меҳнат шароитларининг хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида марказлашган тарзда қайта тақсимланиши;

  • ишлаб чиқарувчининг ўзи етиштирган маҳсулот ва уни сотишдан олинадиган даромадни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши;


  • меҳнат шароитларини марказлашган режалаштириш механизми ёрдамида такрорий яратиш.

    9. Бюрократия мулкчилиги кўп пағонали мулкчилик ривожланишининг табиий маҳсули ҳисобланади. Ишлаб чиқариш эмас, балки қайта тақсимлаш катта миқдордаги пулларни пайдо қилади. Унинг асосий хусусиятари:
    а) мулкчилик ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг самарали тизими мавжуд эмаслиги;
    б) ресурслар ва маҳсулотларни қайта тақсимлаш жараёнида амалдорлар иштирокининг қонунчиликда белгиланган имконияти;
    в) нархлар ва тарифларнинг бюрократик тартибга солиниши;
    г) хуфёна иқтисодиётнинг катта улуши;
    д) меҳнат шароитларини такрор яратиш самарали механизмининг мавжуд эмаслиги.
    Ҳокимият ва мулкнинг ажралмаслигининг расмана тан олиниши билан хусусий мулкчилик ҳуқуқини бузмасдан қолмайди. Ноиқтисодий мажбурлашга асосланган ҳокимият мулкдорнинг эркин иродасига қараганда иқтисодий ҳаётнинг муҳим омили ҳисобланади. Ҳокимият тузилмаларида иштирок этиш орқали бериладиган имкониятлар хўжалик фаолиятидан келиб чиқадиган имкониятларга қараганда анча юқори. Ҳокимияга эга бўлган амалдорлар шахсий бойликни кўпайтириш учун ҳокимият имкониятидан фойдаланишади. Лекин ҳокимият ўз эгасига мулкдан кўра кўпроқ нарсани беради, уларнинг саъй-ҳаракатлари биринчи навбатда ҳокимиятни сақлаб қолишга йўналтирилган. Ҳокимиятни йўқотиб, улар, одатда, мулкни ҳам йўқотишади.


    4. Мулкий хуқуқлар
    1. Мулк-эгалик қилиш. Мулкдор. Эгалик қилиш ижтимоий институт сифатида ноёб ресурсларни такрорий етиштириш вазифаси пайдо бўлган вақтда юзага келади. Дастлаб меҳнат шароитлари эгалик қилиш объекти ҳисобланади.

    Download 1.45 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   98




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling